Халқаро туризм


Ресурсларнинг чекланганлиги



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Ресурсларнинг чекланганлиги.
Иқтисодий ресурслар битта умумий 
илдиз белгисига эга: улар жуда кам. Табиий туристик қулайлик капитал 
ускуналар ва ишчи кучи (иш вақти) ишлаб чиқариш жараёнлари омиллари 
сифатида жисмоний чегарасига эга. Улар олдиндан табиат томонидан, 
анъаналар ёки инсон фаолияти билан вужудга келтирилган. Ер, фойдаланиш 
усуллари такомиллаштирилаётганига қарамасдан, миқдор жиҳатидан доимий 
қолади; унинг имкониятлари қатъий чекланган. Аммо ресурсларда нималар 
жуда муҳим? Максимал миқдорда фойдали маҳсулот олиш учун у нафақат ерга 
тўлиқ жалб этилиши, капитал ва меҳнат иқтисодий обороти таъминланиши, 
балки уларни оптимал қўшилишини ҳам танланмоғи зарур. 
Иқтисодий ресурсларни оптимал қўшиш ва тақсимлаш муаммоси бита 
масалани ечиш билангина ҳал бўлмайди. Хўжалик ҳар бир тармоғи ва алоҳида 
олинган корхона уларни ўзлаштиришнинг энг мақбул вариантларини 
қидиришда доимий иш олиб бораяпти. Улар шароит ўзгаришидан келиб чиқиб, 
ўз фаолият йўналишгларини танлаб олишаяпти. 
5.6. Туристик таклифлар моҳияти 
Фирмалар мақсади.
Истеъмолчини танлашни таҳлил этганимиздек, 
бутун фирмалар тадбиркорлик хулқини ютуққа эришиш йўлида улар дуч 
келадиган тўсиқлар ва чекланишларни ўрганишни бошлаймиз. Барча фирмалар 
– сувенирлар ларёки, ресторан ёки йирик меҳмонхоналар корпорацияси бўлсин, 
битта ёки бир нечта эгалар хусусий мулклари ҳисобланади. Уларнинг моддий 
манфаатдорлиги фирмалар даромадларига боғлиқдир. Турган гап, ҳар бир 
корхона эгаси максимал фойда олиш ва ўз бойлигини кўпайтиришга ҳаракат 
қилади. Даромад бозор иқтисодиётида қудратли ҳаракатлантирувчи куч 
ҳисобланади. Тадбиркор унга интилар экан, янги иш бошлайди ёки мавжуд 
ишини кенгайтиради, бир хизмат ва товар ишлаб чиқишдан бошқасига ўтади. 
Даромад бош иқтисодий рақбат сифатида корхоналар бошқарувчиларини ва 
иқтисодий рағбат сифатида корхоналар бошқарувчиларни ва эгаларини ишлаб 
чиқариш 
самарадорлигини 
ошириш, 
ресурсларни 
тежовчи 
илғор 
технологияларни жорий этиш, истеъмолчи учун бошқа ишлаб чиқарувчилар 
билан рақобатга киришишга мажбур этади. 
Корхоналар кўпроқ даромад олишга интилаётгани амалда ойдин бўлсада, 
унга ҳамма мутахассислар ҳам қушилмайди. Эътироз моҳияти шунга олиб 
келадики, бу йўл қуйилиш инсон табиатини жуда торайтириб қуяди. 


135 
Ишбилармон қарорлари қабул қилиш жараёнида жуда кўп мотивларни 
назардан четда қолдиради. Адабиётларда бунга албьтернатив сифатида кўпинча 
фирмаларнинг нотижорий мақсадлари тилга олинади: нуфузини ошириш, 
хайрия тадбирлар ва бошқ. 
Иқтисодчилар йўл қўйилганни ҳимоя қилиш учун икки хулосани далил 
келтиришади:
Биринчидан, кутилаётгандан келиб чиқиш – бу ўзига хос 
ихчамлаштириш, ҳар қандай назарий қурилиш учун зарур, бу ҳолда 
тадбиркорлик хулқи иқтисодий моделини яратиш учун керак. У фирмалар 
қандай қилиб таклифлар ҳажмини танлайди деган бош саволга жавоб беради. 
Иккинчи далил «Жон сақлаб қолиш принципи»га таянади. Унга кўра, 
рақобат курашида ўз фаолиятини максимум даромад олишга қаратган 
фирмалар ютиб чиқишади. Даромад инвестициялаш капитални кўпайтириш ва 
ниҳоят компаниянинг турғун ривожланиши учун маблағ манбаи бўлиб хизмат 
қилади. Агар фирма бошқа қандайдир мақсадни кўзлаган бўлса, банкрот 
бўлишга маҳкум. Даромад ўрнига ўз ишлаб чиқариш ҳажмини 
максималлаштиришга уриниш сотиш имкониятидан кўпроқ товар (хизмат) 
ишлаб чиқаришга сабаб бўлади ва молиявий зарар келтиради. 
Кўпгина йирик транспорт компаниялари ва халқаро меҳмонхоналар 
занжири ўзларининг унча юқори бўлмаган нормада барқарор даромадга эга 
бўлиш мўлжаллларини бир неча марта баён қилдилар. Мисол учун, уларни 
қўйилган капиталга 10 % лик норма тўлиқ қаноатлантирар экан. Бироқ бу 
фирмалар ҳам хонавайрон бўлмаслик учун бозор қонунларига буйсинишлари 
керак. 
1980 йилларда Буюкбратинияда денационализация тўлқинида ҳатто 
классик «қониқарли» ҳам ўз мақсадларини қайта кўриб чиқишга мажбур 
бўлдилар. Агар илгари «Британия темир йўллари» компанияси даромаднинг 1 
% лик эришув тамоилини эълон қилган бўлса, энди у йўловчиларга хизмат 
кўрсатиш сифатини яхшилаш эвазига Европада кўпроқ даромад олаётган 
транспорт компаниясига айланди. Эндиликда унинг фаолияти даромадни 
максимумга етказишга буйсиндирилган. 
Даромаддан максималлаштириш ҳақида бошланғич ҳолат шунда ўз 
тасдиғини топадики, агар корхона эгаси ёки бошқарувчиси онгли равишда ҳеч 
нарсани максималлаштирмайди ва умуман реал хўжалик қарорлари қабул 
қилишда нотижорий мақсадларни кўзда тутади. Туризмда унинг ўзи учун хос 
бўлган характердаги кичик бизнес шаклларида шундай шахслар учрайдики, 
улар индивидуал ёки оилавий хусусий тадбиркорлик билан кўнгилхушлик 
учунгина шуғуланадилар. Улар ўз ишларини унчалик куч-ғайратисиз олиб 
борадилар, уни кенгайтирилишини ҳам, диверсификация қилишини ҳам 
ўйламайдилар, бунинг устига бозордаги улушини кўпайтиришга қаратилган 
агрессив маркетинг сиёсати юритиладилар. 
Мисол учун, эр ва хотин меҳмон қабул қилишни яхши кўргани учун унча 
катта бўлмаган отел ёки ресторанга эгалик қилишади. Францияда қишлоқ 
жойларда хотин-қизлар туризмни ривожлантиришнинг фаол тарафдорлари 
ҳисобланади. Туристларни фирмаларда қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш 


136 
уларнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди. Туризм даромад манбаи 
сифатида уларга мустақиллик берди, энг муҳими у улар учун «дунёга дарча» 
очди. Илгари хотин-қизларнинг ягона сайр-томошаси дам олиш кунлари 
бозорга бориш эди. Энди улар Франциянинг бошқа бурчаклари, хориждан дам 
олишга келадиган одамлар билан мулоқат қилиши имконига эга бўладилар. 
Улар учун туристик бизнес ўзига хос хоббига айланди. Аммо бироқ бу 
тадбиркорлик хулқи иқтисодий назарияси қонунчилигини рад этмайди. 
Айтайлик, бир неча бадиий истеъдодга эга одамлар ўзларини руёбга 
чиқаришни излаб, индивидуал хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга 
қарор қилдилар ва туристлар учун сувенирлар ишлаб чиқаришни йўлга 
қўйдилар. Турган гап, уларнинг ҳар бири ўз ишини турлича ташкил қилишга 
ўринади. Омадлиси энг яхши усулни танлайди ва гуллаб яшнаб кетади. 
Бошқалари катта харажатларга дуч келишади. Хонавайрон бўлиш таҳдиди 
остида улар омадлироқ даромад келтирувчи сувенирлар ишлаб чиқаришнинг 
оптимал усулларига ўтадилар. 
Иқтисодчилар кўп таъкидлашади, рақобат ишлб чиқарувчиларни 
даромадни максималлаштириш учун ҳаракат қилишга мажбур этади. 
Ваҳоланки 
онгли 
равишда 
уларнинг 
ҳеч 
бири 
ҳеч 
нарсани 
максималлаштиришмайди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish