Халқаро туризм


Туристик маҳсулотларни таклиф қилиш ва ишлаб чиқариш



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туристик маҳсулотларни таклиф қилиш ва ишлаб чиқариш 
чиқимлари (харажатлари).
Ишлаб чиқариш чиқимлари даромадини 
максималлаштиришда асосий чекланишлардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай 
фирма уни камайтиришга ва кам пул харажатли ишлаб чиқариш усулларидан 
фойдаланишига интилади. Бунда қиммат ишлаб чиқариш омиллари нисбатан 
арзонроқлари билан алмаштирилади. 
Ривожланган мамлакатларда – ишчи кучи қиймати юқори бўлганда 
фирмалар меҳнатни тежайди. Нафақат саноатда, хизмат соҳаси (туризм, 
меҳмонхона хўжалиги) да ҳам, сифатли хизмат кўрсатиш мижоз билан бевосита 
алоқада бўлишни талаб этганига қарамай, қўл меҳнати капитал билан сиқиб 
чиқарилади. Музейларда экскурсоводлар аудиокасета гидлар билан 
алмаштирилади. Авиакомпаниялар янги технологияларни жорий этиш ва улар 
асосида маршрутларни режалаштириш тизимлари, бронлаштириш ва билетлар 
сотишни ўзгартириш туфайли сезиларли меҳнатни тежашга эришадилар. 
Жойлаштириш секторида тўлиқ автоматлаштирилган отеллар очилди. 
Уларда барча ишлар махсус видеоназорат қурилмаси ёрдамида бажарилади. 
Ресторан хўжаликларида компьтер тизими қўлланилади, у бухгалтерия 
юритишга, таомларни калькуляцияга, ресторан омборида қолдиқларни 
ҳисоблашга ёрдам беради. Харидни режалаштиради, тайёр таомлар 
сотилишини ҳисобга олади, ходимлар ҳаракатини назорат қилади, қўриқлаш ва 
видеокузатувни бажаради, чироқлар ва бошқа электр приборларни бошқаришга 
кўмаклашади. 
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда туристик хизматларни 
ишлаб чиқишда барча ресурслар оптимал комбинацияси фарқларида бир типли 
иқтисодий чиқимлар шаклланади. Улар асосий икки турга ажратилади: доимий 
ва ўзгарувчан. Уларнинг муносабатига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми 
ўзгаради. 
Доимий чиқим
– бу ишлаб чиқариш доимий омилларини ташкил этувчи 
ресурсларга пул харажатларидир. Флоридадаги «Шератон Уорлд» сингари 
йирик курорт – отеллари нафақат хусусий меҳмонхона бинолари ва 


140 
ускуналарни, балки гольф ўйнаш учун қиммат турадиган майдонларни, сузиш 
ҳавзаларни, теннис кортларни, соғломлаштириш марказларини ҳам балансга 
оладилар. Уларни сақлаш ва эксплуатация қилиш, шунингдек маъмурий – 
бошқарув харажатлари доимий чиқимга қўшилади. Бу категория чиқимларга, 
шунингдек ижара ҳақи, мулк-жой солиғини тўлаш, қарз маблағларга фоиз ва 
бошқалар ҳам киради. Уларнинг катталиги ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ 
эмас. Улар корхона ёпилганда ҳам ҳеч нарса ишлаб чиқарилмаганда ҳам 
мавжуддир. Шунинг учун доимий чиқим фирма зарарини пайдо бўлишида 
асосий сабаб бўлади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish