Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Кема саёҳати.
1950 – йилларда денгиз ва океан кемачилиги кема саёҳати 
пайдо бўлиши билан нишонланди. Илгари маълум йўл ва йўловчи ташиш билан 
шуғулланган кўпчилик кемачилик компаниялари ўзларига тегишли транспорт 
воситаларини такомиллаштирдилар, ҳаракат тезлигини кўпайтирдилар ва 
уларнинг бортига сайр – томоша, сузиш ҳавзаси, спорт заллари, казино, кино-
концерт заллари ва бошқа объектларни жойлаштирдилар. Шу тарзда кемани 
сайр-томоша эҳтиёжларга – криузга мослаштирдилар. Бир вақтнинг ўзида 
йўловчиларга хизмат кўрсатиш концепцияси ўзгараяпти. Денгиз саёҳатига 
оддий йўловчи ташишдан, сайр-томошага ўтилди. Кема саёҳати туристик 
бозорнинг муҳим сегменти бўлиб қолди. 
Ҳозирги замон кема саёҳати 1950-йиллар денгиз саёҳатидан мутлақо фарқ 
қилади. Сафарнинг узоқлиги ва давомийлиги, йўналиш тизимининг ўзгариши, 
ҳаркатланиш воситасида мутлақо бошқача талабни қондиришга қаратилди. 
Сиёсий иқтисод кўрсатмаларига зид харажатларни келтириб чиқарган бўлсада у 
талабга жавоб беришда маълум роль ўйнайди.
Кема компаниялари – денгиз кемалари операторлари харажатлари 
таркибида кемасозлик, бош статия ҳисобланади. Янги саёҳат кемасини куриш 
нархи жуда юқори – 500 млн. америка долларидан ошади. 
Американинг «Реал Карибиан Круз Лайн» компанияси 2000 йилда фин 
кемасозларига дунёдаги энг катта икки саёҳат кемасига бюуртма берди. 
Улардан бири сув сиғими 13 минг тонна, бортига 3,1 минг йўловчи олади. 
Кемалар қурилиши компанияга 1 млрд. америка долларига тушди. 
Замонавий саёҳат кемаларининг асосий қисми кўп сонли йўловчиларга 
мўлжалланган яхши маълум саёҳат кемалари – «Куин Элизабет II» ва «Соверэн 
офзо Синз» кабилар жуда машҳур. Улардан кейингиси 14 палубасида (улардан 
12 таси йўловчилар учун) 1141 каютасига бир вақтнинг ўзида 2600 йўловчи ва 
750 экипаж аъзосини жойлаштириш мумкин. Яқин вақтларгача саёҳат 
кемасозлигида гигантомания – денгиз кемаларини сув сиғими ва йўловчи 
кўпроқ жойлашишига уриниш ҳукмрон эди. Бу XX асрлар бошларида кўзга 
ташланади. Аммо бироқ кейинги йилларда бошқа тенденция вужудга келди: 
кема габаритлари кичрайтирилиб, экипаж сони қисқарди, шу билан бирга 


146 
умумий йўловчи сиғими оширилди. Бунга «Фискинейшн» типидаги олти денгиз 
кемалари серияси мисол бўлаолади. Уларнинг бир қисми аллақачон фин 
верфларида қурилди. Бу кемалар бир мунча кичик ҳажмга эга, лекин бортига 
ҳар бири 2700 йўловчини ола олади.
Тартибга кўра, саёҳат кемалари 10 йилдан ортиқ фойдаланилмайди. 
Флотимияни янгилаш нафақат янги лайнерлар қуриш воситаси билан, балки 
фойдаланилаётган кемаларни модернизациялаш ва реконструкция қилиш йўли 
билан ҳам амалга оширилади. Бунда асосий эътибор шинамликка қаратилади. 
Кемалар энг замонавий алоқа воситалари (жумладан, йўлдош орқали), 
кондиционерлар, тебраниш стабилизаторлар, лифт ускуналари билан 
жиҳозланади. Қулайлик даражаси юқорилиги денгиз кемаларини бошқа саёҳат 
транспортларидан афзаллигини таъминлайди. 
Қурилиш модернизация ва реконструкция – бир ойга, бир йилга эмас, 
узоқ жараёнларга мўлжалланган. Шунинг учун саёҳат кемаларини қисқа 
муддатли таклифи ғоят ноэластик. Айрим эгилувчанликка у транспорт 
воситаларини фрактовка қилиш орқали эришиши мумкин. Кема саёҳати 
компаниялари одатда кемани кема компанияларидан ижарага олади, улар 
бошқа алоқа йўналишида хизмат кўрсатаётган бўлади. Битта кема денгиз 
орқали ташиш талабига қараб, турли йўналишларда ишлайди. Кемачиликни 
бундай ташкил этиш «трамповой» (инглиз - tram - дайди) деб аталади. 
Фрахт кема эгасига ҳам, фрактоват қилган компанияга ҳам қулай. 
Қўшимча транспорт воситасини ижарага олиш туфайли кема саёҳати фрактовал 
компаниси талабни ўзгаришини тез сезиш ва ўз таклифларини кенгайтириши 
мумкин. Кема эгалари ҳам кемачиликнинг трампик ривожланишидан 
манфаатдор. Негаки бўш турган транспорт воситаси моддий зарар келтиради, 
Фрахто компания кемаси тўлиқ юкланиш билан ишлаши ва мазкур ҳолатда 
фракт кўринишида даромад келтиришини истайди. 
Натижада кема саёҳати кемалари сиғимидан фойдаланиш коэффиценти 
йилига ўртача 80 % дан ошади. Кема саёҳати компаниялари бошқа ҳар қандай 
фирма сингари даромадни максималлаштириш тамоилига амал қиладилар. Уни 
амалга оширишнинг энг зарур шарти ишлаб чиқариш чиқимларини 
қисқартириш ҳисобланади. Қатъий тежаш сиёсати компаниянинг барча иш 
йўналишларига ва унинг ҳамма харажатлари статиясига тарқалади. У кемалар 
сиғимини кўпайтиради ва шу тариқа йўловчи километр таннархини 
пасайтиради. Йўловчи ўринларини сақлашни арзонлаштиради, ҳаракатдаги 
составни янгилайди. Кемаларнинг нисбатан тежамлироқ моделларини 
танлайди, меҳнат ва моддий ресурслардан фойдаланишда харажатларни 
камайтиради. 
Чиқимларни камайтиришнинг энг муҳим йўлларидан бири бу ёқилғи 
сарфини тежашдир. Ёқилғи омили 1950 йиллардан кейин кема саёҳатини 
ташкил қилиш тизимида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Негаки теплоходни сақлаш 
қиймати юрган соатида турганидагидан юқори, тўхтаб ўтишлар давомийлиги 
кўпайтирилди ва бир вақтнинг ўзида сузиш маршрути қисқартирилди. Бундай 
ўзгартиришлар туристлар талабига ҳам, кема саёҳати компаниялари иқтисодий 
мамлакатларига ҳам жавоб беради.


147 
Қатъий тежам режими шундай харажатларнинг экипаж аъзолари 
меҳнатига ҳақ тўлаш каби статияларига ҳам жорий қилинган. Бу ерда муаммо 
шундан иборатки, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳар бир кема саёҳати 
компаниясининг асосий вазифасидир. Унга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг 
сонини (бугун 2-3 йўловчига 1 киши) кўпайтириш ва уларни малакасини 
ошириш орқали эришилади. Кема саёҳати компаниялари мураккаб бўлиниш 
қаршисида қолдилар. Бир томондан бозор меҳнат харажатларини 
камайтиришни, бошқа томондан тақдим этиладиган хизматлар сифатини 
оширишни талаб қиларди. Вазиятдан чиқиш йўлларини қидирар экан, компания 
қиммат бўлмаган мамлакатлар Греция ёки Филиппиндан арзон кемалар ёллай 
бошлади, бортга меҳнатни тажайдиган ускуналар ўрнатиш, овқатланиш ишлаб 
чиқариш технологик цикли охирида камбузлар (ярим фабрикатлар тайёрлаш)ни 
чеклаш йўли билан меҳнатни капиталга алмаштиради. Кўрилган чора-
тадбирлар мажмуаси кема саёҳати компанияларининг рақобатбардошлигини 
кучайтирди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish