Халқаро туризм


 Туристик индустрия секторлари бўйича таклифлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
5.7. Туристик индустрия секторлари бўйича таклифлар
хусусиятлари 
Олдинги таҳлиллар кўрсатадики, туристик хизматлар бозорида фирмалар 
хулқининг бош хусусиятлари – мавжуд қувватларни тўлиқ юкланиши 
даражасидаги таклифлардир. Юкланиш фоизли кўпчилик туристик корхоналар 
иши муҳим кўрсаткичлари ҳисобланади. Ҳаво транспортида йўловчилар 
ўриндиқлари бандлиги ҳисоблаб чиқилади, меҳмонхона хўжалигида номер 
фонди юкланиш коэффициенти мавжуд. Тематик парклар ва гольф ўйин 
майдонлари учун ташриф бюурувчилар сонлари объектнинг максимал ўтказиш 
қобилияти билан таққосланади. Туристик компаниялар 100 фоизлик юкланишга 
эришишга интиладилар. Шу билан бирга авиаташувчилар таклифлари 
турагентларникидан фарқ қилади, туроператорлар эса бозорда ўзларини 
отеллардан бошқачароқ тутишади. Туристик индустриянинг уч етакчи 
секторлари бўйича таклифлар ва чиқимларни кўриб чиқамиз: транспорт, 
жойлаштириш ва туроператорлик фаолият. 
Авиаташиш.
Йўловчи ташишни амалга оширувчи авиакомпанияларда 
умумий чиқим харажатларнинг тўрт категориясини ўз ичига олади:
Биринчи гуруҳда
– доимий чиқимга – маъмурий бошқарув харажатлари, 
маркетинг ва бронлаштириш харажатлари киради. Булар ташишга бевосита 
алоқадор эмас, лекин ишлаб чиқариш жараёнларини қўллаб туриш учун зарур. 


142 
Иккинчи гуруҳ
харажатлар аниқ алоқа йўлини эксплуатация қилиш билан 
боғлиқ ҳолда пайдо бўлади. Бу харажатлар шартли доимийдир. Уларга самолёт 
амортизацияси, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, аэропортга хизмат 
кўрсатишлар киради. 
Учинчи гуруҳ
харажатлар ҳам шартли доимий, учишлар бажарилиши 
билан боғлиқ. Уларнинг катталиги алоқа йўлларига боғлиқ равишда 
алмашинади ва йўналиш нуқтаи назаридан ўзгарувчан ҳисобланади. Бир 
вақтнинг ўзида бу чиқимларни доимий деб қараш мумкин. Чунки уларнинг
ҳажмини ҳал этиш қарори бир йўла бутун учишга қабул қилинади. Харажатлар 
таркибига кема экипажи меҳнатига ҳақ тўлаш қўшилади, ҳаво транспортида энг 
йирик харажатлар статияси – ёқилғидир. Бу жаҳондаги кўпчилик авиа 
компанияларда барча чиқимларнинг уч қисмини ва бошқа харажатларни 
ташкил қилади.
Тўртинчи гуруҳ
харажатлар – ўзгарувчан чиқим – йўловчиларга хизмат 
кўрсатиш бўйича харажатларини бирлаштиради. Булар овқатланиш, қайд 
қилиш (регистрация), багажларни юклаш харажатларидир. Уларнинг катталиги 
нисбатан катта эмас, умумий чиқимнинг бор – йўғи 7 – 9 % ни ташкил қилади. 
Бундай таркибда доимий чиқим салмоғи очиқ-ойдин кўриниб тургани сабабли 
ҳаво орқали тушувчилар ҳар бир учишда авиалайнерлар сиғими чегараси 
даражасида ўз хизматларини таклиф қилишга интилади. 
Бозорга чиқаришни кенгайтириш учун авиакомпаниялар нарх нуфузини 
туширишга уринадилар. Улар мижозларнинг турли гуруҳлари учун турли 
нархлар белгилайдилар. Нарх турли хиллиги (диверсификацияси) харидор 
даромадига, истеъмол ҳажми ва хизмат категориясига боғлиқ ҳолда уч асосий 
шакл кўринишини олади. 
Ҳаво транспортида тарифлар тизими амал қилади. Тарифлар тўлиқ 
(базавий) ва имтиёзли (махсус) бўлади. Базавий тарифлар ташиш барча 
класслари учун белгиланади: Биринчисига (билетга F ҳарфи белгиси қўйилади), 
бизнес – (С) ва иқтисодий (у) билан белгиланади. Улар шинамлик даражасини 
фарқлайди. Биринчи класс – энг қиммат, иқтисодий – энг арзон. Базавий 
тарифлар йил давомида учишнинг «бориш ва қайтиб келиши»ни назарда 
тутади. Иқтисодий класс учун базавий тариф мамлакатда бўлиш муддатга 
боғлиқ ҳолда алмашиши мумкин. Иқтисодий классга йиллик тўлиқ тариф кўп 
ҳолларда бизнес – класс билети баҳосига тенглашиб қолади. Айрим 
авиакомпаниялар базавий тарифни йилнинг мавсумларига боғлиқ ҳолда кўриб 
чиқадилар: ёз ва қишда учиш қиммат туради.
Базавий тарифлар бўйича харид қилинган билет зарур бўлганида ҳеч 
қандай чекловсиз алмаштирилиши ва қайтариб олиниши шарт. Орқага қайта 
учиш санасини билетда ўзгартириш, ёки билетни ҳатто учиш амалга ошгандан 
кейин ҳам қайтариб бериш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам билет қиймати 
тўлиқ қайтарилади. 
Базаваий тарифлардан турли чегирмалар ҳисоби юртилади. Бу билетлар 
нархини камайтиради. Махсус тарифлардан фойдаланган йўловчи иқтисодий 
афзаллик олади, баъзан сезиларли, лекин бунда айрим чекланишларга дуч 
келади. 


143 
ПЭКС (РЕХ) ва АПЭКС (АРЕХ) махсус авиа тарифлари айниқса алоҳида 
машҳурлик касб этди. Улар нормал баҳога қараганда сезиларли чегирмаларни 
кўзда тутади. Уларнинг жорий этилиши билан бир вақтда авиакомпания арзон 
билетларни сотиб олиш ва қайтариб бериш тартибини қатъийлаштирди, 
шунингдек уларнинг амал қилиш муддатини қисқартирди. 
АПЕКС 
имтиёзли 
тарифи 
бўйича 
сотиладиган 
ўрин 
қайта 
бронлаштирилмайди. Бўш ўрин мавжудлигида керакли рейсга билет 24 соат 
ичида сотиб олиниши зарур. Билетларни сотиш учишдан анча олдин (7 кунда 
28 гача, йўналишга боғлиқ ҳолда) тўхтатилади. Учиш санаси (бориш ва 
қайтиш) сотиш пайтида қайд этилади. Бунда авиакомпания хорижда бўлишнинг 
минимал ва максимал муддатларини белгилайди. Бундан ташқари, у билет 
қайтариб берилганда жарима санкциясини кўзда тутади. 
ПЕКС ва АПЕКС қаторида махсус тарифларга турагантликлар билан 
гуруҳлар, экскурсион, конфиденциал ва бошқалар ҳам қўлланилади. Чегирма ва 
имтиёзлар алоҳида аҳоли гуруҳлари учун мавжуд: болалар, ёшлар, талабалар, 
пенсионерлар, уларнинг талаблари нарх бўйича эгилувчан. Болалар учун 
чегирма икки ёшгача 90 % (алоҳида жой бериш ҳуқуқисиз ва юкини бепул олиб 
бориш ҳуқуқи билан), 2 ёшдан 12 ёшгача 50 % гача (ўз ўрни ҳуқуқи ва юкини 
бепул олиб кетиш ҳуқуқи билан), 12 ёшдан 26 ёшгача, талаблар ва 
пенсионерлар учун 25 %. Маълум имтиёзлардан кўп болали оилалар ва 
ногиронлар фойдаланишди. Масалан, «Пулково» авикорхонаси кўп болали 
оналар учта ва ундан ортиқ боласи бўлса, 50 % ҳажмда чегирма беради. Худи 
шундай чегирма 16 ёшгача бўлган ногирон болаларни кузатиб берувчи 
шахсларга ҳам белгиланган. Яна бир чегирмалар тизими тез-тез учувчи 
тўловчиларга мўлжалланган. Махсус рағбатлантирувчи «Эф-эф – Пи» (FFP) 
дастурлари АҚШда 80-йиллар бошида пайдо бўлди. Бу вақтга келиб 
авиакомпаниялар улар томонидан кўрсатиладиган хизмати улуши бир қисми 
тез-тез учувчи ишбилармон одамлар ҳиссасига тўғри келишини англадилар. 
«Америкэн Эйрлайнз» биринчилар қаторида ўзининг доимий мижозлари 
учун бонус тизимини жорий этдилар. Унинг билан деярли бир вақтда 
«Юнайтсд Эйрлайнз», «МайЛидж Плас Програм» рағбатлантирувчи дастури 
ҳақида эълон қилди. Бу дастури дарҳол муваффақият билан фойдаланила 
бошлади ва бошқа авикомпаниялар томонидан ҳам қўлланила бошлади. 
«Эсо-Эф-Пи» тизими моҳияти шундаки, йўловчи у ёки бу авиакомпания 
самолётларда учиш чоғида очколар тўплайди (йўналиш ва хизмат кўрсатиш 
классига мувофиқ) ва уларнинг суммаси бўйича юқори класс хизматгами, ёки 
бепул билетгами чегирма ҳуқуқига эга бўлади. Бугунги кунда етакчи америка 
авиакомпаниялари 10 % гача йўловчиларни бепул ташийди («Дельта Эйрлайн» 
4%, «Юнайтед Эйрлайн» 6 %). Улар 2,3 млн. америка долларидан 
(«Континентли Эцрлайнз») 7,1 млн. долларгача («Юнайтед Эйрлайиз») 
ҳажмида бонус тақдим этишмоқда. Катта харажатларга қарамай, «Эф-Эф-Пи» 
ташувчиларга қулай. Бу махсус дастурлар энг мақбул тарздаги фалсафасига 
жавоб беради: истеъмолчиларни рағбатлантириш фирма ўрнатилган узоқ 
муддатли алоқаларда катта даромад келтиради ва ҳар сафар янги харидорларга 
товар (хизмат)лар сотишга қараганда, унча қимматга тушмайди. 


144 
Ғарбда ҳамма жойларда тарқалган рағбатлантириш дастурлари Россияда 
ҳозирча кам маълум мамлакат авиакомпаниялари ўртасида хусусий «Эф-Эф-
Пи» аллақачон «Транс - аэро» га эга. Соддалаштирилган, лекин тўлиқ 
ишлаётган «Олтин тумор» - («Золотой кулон») «Вунуково ҳаво йўллари» 
авиакомпаниясида қўлланилмоқда. «Эф-Эф-Пи» «Красс Эйр» компаниясига 
киришиш имкониятлари қидиралаяпти.
Нарх туширилиши ташувчиларга ҳам, мижозларга ҳам қулай. 
Авикомпаниялар унинг ёрдамида самолётни қўшимча юклашга ва ўз 
даромадларини оширишлари мумкин. Бир вақтнинг ўзида истеъмолчиларнинг 
катта сони ҳаво транспорти хизматидан фойдаланиш имконига эга бўладилар. 
Бироқ айрим мамлакатларда нарх туширилиши рақобатига тўсиқ ва монопол 
ҳукмронликни кучайиши деб қаралмоқда. Унинг алоҳида намоён бўлиши 
монополияга қарши қонунчилик остига тушади. 
Авиа хизматлар таклифида туб ўзгаришлар ҳаво транспортида чартер 
алоқалар тарқалиши билан рўй берди. Чартер бу транспорт воситалари эгалари 
(Фрахтовшик) билан ижарага ёлловчи (Фрахтовител) ўртасида тузилган 
шартнома. У ҳатто транспорт воситасига ёки унинг маълум рейс ёки муддат 
қисимига тузилиши мумкин. Авиачартер ташиш самолётларни ижарага олган 
ҳолда мунтазам бўлмаган жадвалда бажарилади. 
Чартер алоқаси 1950-йилларда Европа ва Шимолий Америкада очилди ва 
кўпсонли таътилчиларни шимолдан жанубга қуёшли туристик марказлар 
Флорида, Кариб ҳавзаси ва Ўрта ер денгизи томон отланишларига имкон 
яратди. Ҳозирги пайтда режалаштирилмаган ҳаво орқали ташиш барча халқаро 
йўловчи ташишнинг 17 % ни ташкил қилади. 
Авиакомпанияларнинг Чартер ташиш ҳажми амалда ташилган 
йўловчилар сони, сафар узоқлиги – йўловчи – километр билан эмас, учишлар 
сони билан ўлчанади. Режалаштирилмаган рейслар юкланиш зарур ҳажми 
(масалан, 90 % дан кам бўлмаган) таъминланган, даромад кафолатланган 
ҳолдагина эълон қилинади. Учиш машина паркидан тежамли фойдаланиш ва 
парвозлар қийматини сезиларли камайтириш имконини берган ҳолларда 
қолдирилиши ёки қўшилиши мумкин. Шу билан бирга бу чартер дастурини 
мунтазам рейсларга таққосланганда ишончли эмаслигини билдиради.
Чартер таклифлар парвозлар сонида акс этади. Мунзам рейслардан катта 
эгилувчанлиги билан фарқ қилади. У бозор эҳтиёжларига осон мослашади. 
Туристик талаблар тебранишига тез эътибор қаратади. Чартер рейслар мавсум 
авжида ташкил қилинади. Бу вақтда мунтазам авиакомпания туристик 
оқимларни уддалай олмай қолган бўлади. Яъни жойларда туристларни ташиш 
учун ҳаво қатнови бўлмаслиги ёки ташиш қўниб ўтишлар орқали амалга 
оширилиши мумкин. 
Буюкбритания масалан, дунёдаги энг йирик «Британия» чартер 
авиакомпанияси, туоператор «Томсон» га қарашли, ўсиши режалаштирилмаган 
ҳаво ташишлари туристлар ўртасида жуда машҳурлигини кўрсатади. 1991 
йилда «Британия» иқтисодий пасайиш даврида 6 млн. йўловчига ва 100 дам 
олиш марказларига хизмат кўрсатди. Унинг билан йирик кўп мақсадли катта 


145 
машина паркига эга бўлган мунтазам авиакомпанияларгина рақобатлаша 
оларди. 
Чартер парвозларнинг барча афзалликларини мунтазам алоқаларга 
қўшимча деб қараш лозим. 
Бозорда авиа компаниялар хулқи вақтинчалик уфқларга боғлиқдир. Қисқа 
ва узоқ муддатли даврлар авикорхоналар иши учун ҳар хил шароит яратади. 
Таклиф қилинган вақт бўлаги узунлиги ҳар қандай ўзгартиришларга сезгир, 
ишлаб чиқариш чиқими катталигида акс этади. Урушдан кейинги 50 йил 
давомида ҳаво транспортида таклиф изчил кенгайтирилиб борди. Ёқилғи 
нархини кескин ошиши ҳам, кўпгина майда авиакомпанияларнинг даромади 
жуда камлиги ҳам бунга тўсқинлик қилаолмайди. Тежамлироқ ва унумдорроқ 
машиналар пайдо бўлди, принципиал бошқа йўналишлар тизимларига ўтиш 
амалга оширилди, булар авиакомпанияларга ишлаб чиқариш масштабидан 
сезиларли тежамга эга бўлишга имкон берди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish