Жойлаштириш.
Меҳмонхона хўжалиги жойлаштириш воситаларининг
фавқулодда хилма-хиллиги билан характерланади. Улар нафақат маиший
қулайлиги ва хизматлар тўплами билан, балки жойлашган ўрни ва мулкчилик
типи билан ҳам фарқланади. Юқорида сўз юритилганидек албатта харажатлар
таркиби билан ҳам ажралиб туради. Бозор шароитида ўзгаришларга таклиф
билан чиқиш ана шунга боғлиқ.
Отеллар ва мотеллар аксарият қисми мижозларни вақтинча яшаши учун
белгиланган номерлар сонига қараб уларни таклиф қилиши мумкин. Улар
даромадни максималлаштириш учун номер фондини тўлиқ юкланиши учун
интиладилар. Шу нуқтаи назардан бозорда жойлаштириш корхоналари ва
авиакомпаниялар хулқларида жуда кўп умумийликлар бор. Аммо ҳаво
транспортидан фарқли равишда меҳмонхона хўжалигида таклифлар ҳажмини
икки ҳолатга кўра ўлчаш жуда мураккаб: Биринчиси статистик ҳисоблардан,
иккинчиси эса жойлаштириш секторида нарх сиёсати хусусиятларидан келиб
чиқади.
Отеллар ва уларга ўхшаш жойлаштириш воситалари иш натижалари
мавжуд ўринлардан фойдаланишга боғлиқ. Амалда меҳмонхона корхоналари
кам ҳолларда узоқ муддат давомида тўлиқ юкланган бўлади. Талаб камлигидан
номерлар бўш қолади, жорий ремонт туфайли оборотдан чиқиб кетади,
хўжалик эҳтиёжларига ажратиб берилади. Улар шунингдек жисмоний ва
юридик шахсларга бепул фойдаланиш учун берилиши мумкин. Буларнинг
барчасини эътиборга олган ҳолда, мутахассислар меҳмонхона корхоналари
фаолиятининг эксплуатация асосий кўрсаткичлари натижалари сифатида
юкланиш даражасини киритдилар. Бу статистик ҳисоботда акс этади ва
меҳмонхона бизнеси ривожлантиришда катта амалий аҳамиятга эга.
Шунинг билан бирга юкланиш коэффициентидан фойдаланиш олинган
маълумотларни ўлчашда муаммо туғдиради. Гап шундаки, юкланиш турли
усуллар билан мўлжалланган бўлиши мумкин, бу меҳмонхона хизматлари
таклифларини баҳолашда чалкашликлар келтириб чиқаради. Одатда у сотилган
номерларни сотиш учун таклиф этилган номерлар сонига нисбатан белгилайди.
148
Юкланиш баҳолашда фарқ қилишдан ташқари, яна бир ҳолат мавжудки,
меҳмонхона секторида таклифлар ҳажмини ўлчашни қийинлаштиради.
Номерлар ҳамма мижозларга бозор нархидан паст ҳолда, бу жойлаштириш
воситасига ҳатто зарар келтирса ҳам тақдим этилиши мумкин. Бундай нарх
сиёсати тури меҳмонхона хўжалигига умумий овқатланиш хизматлари ва унинг
бошқа бўлимлари таркибларида харажатларни қоплаш ва номавсумда нақд пул
ҳаракатини сақлаб туриш имконини беради.
Хуллас, отеллар эгалари ўзларида барча мавжуд номерларда койка –
ўринларни тўлиқ банд бўлиши ва номер фонди қийматида акс этган максимал
юкланишдан манфаатдордирлар. Ишлаб чиқариш имконияти даражасида
ишлашга интилиш меҳмонхона корхоналари чиқимлари структурасидан келиб
чиқади, бунда доимий чиқим юқори бўлади. Уларнинг улуши ўртача 60 % ни
ташкил қилади.
Меҳмондорчилик корхоналарида харажатлар ҳақида ахборотлар ва
уларнинг муносабатлари ҳисоботлардан олинган ва жаҳон бўйича
ўртачалаштирилган. Чиқимлар таркиби катталиги жойлаштириш воситалари
типлари минтақалар бўйича сезиларли фарқ қилаяпти. У меҳмонхона
корхоналари умумий чиқимлар ҳажмининг 45 % га етади.
Ишлаб чиқариш чиқимларини қисқартириш учун барча жойлаштириш
воситалари ўша битта масалани ҳал қилади. У ҳам бўлса сервис даражасини
пасайтирмасдан қандай қилиб, меҳнатни тежаш. Агар қолган мамлакатлар ва
минтақаларда масалан, Жанубий Осиё, Африка, Марказий Америкада бу
муаммо унчалик ўткир бўлмасада, иқтисодий ривожланган Ғарбий Европа ва
Шимолий Америка каби ишчи кучи қиммат мамлакатларида биринчи режада
турибди. Бу ерда меҳнат мижозларга хизмат кўрсатишни механизациялаш ва
автоматлаштириш йўли билан капиталга алмаштирилади.
Кейинги 20 йилда меҳмонхона хўжалигида профессионализм ва меҳнат
унумдорлигини ҳеч нарса оммавий компьютерлашни оширгани йўқ.
Компьютерлар режалаштириш, координациялаш, баҳолаш ва жойлаштириш
корхоналарида назорат жараёнларини тубдан ўзгартириб юборди. Раҳбарни ўз
ички ҳиссиётига ишониб бозорни таҳлил этиши, хаёлида келажакда
қилинадиган ишларни режалаштириши, тасодифий маълумотларга таяниб
тараққиётнинг истиқболларини ишлаб чиқиши ҳоллари ўтмишда қолиб кетди.
Бугунги кунда буларнинг ўрнига ишлаб чиқаришни бошқаришнинг
автоматлашган тизими келди. Меҳмонхона ишларида булар ўринларни
бронлаштириш, номер фондини бошқариш, мижозлар билан ҳисоб-китобларни
аниқ ва тез бажаришни осонлаштирди, даромадлар, нақд пул ҳаракати,
меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ва бошқалар устидан назоратни кучайтириш
имконини берди. Компьютерлар энг янги дастурлар ёрдамида мураккаб
операциларни бажариш имконини беради, қайсиким буни илгари фақат одам
бажарарди (масалан энди компьютер кўз очиб юмгунча оптимал ишлаб
чиқариш масаласини ҳал қилади).
Компьютерлар аста-секин ишлаб чиқариш жараёнларидан инсонни сиқиб
чиқараяпти. Бу меҳнатни капитал билан алмашиниши ва доимий харажатлар
улуши ўсишини билдиради. Меҳмонхона корхоналари чиқимлари таркиби
149
янада оғирлашади, ундан келиб чиқадиган отеллар хулқи хусусиятлари ва
бозордаги бошқа жойлаштириш воситалари эса ёрқин аксини топади. Улар
аввалгидан кучли, номер фонди тўлиқ юкланиши даражасида меҳмонхона
хизматлари таклифларидан манфаатдор, бу нарх сиёсатида ўз аксини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |