133
иншоотлар: арқонли-ўтиргичлар, тоққа чиқиладиган осма йўллар,
туристик поездлар тўхтаб
турадиган жой, спорт майдончалари ва
бошқ.;
узатиш қурилмалар: электр тармоқ, турли ўтказгич қувурлар, транс
миссиялар ва бошқ;
ишчи ва куч машиналари, ускуналар:
кучланиш трансформаторлари,
электродвигателлар, генераторлар, компрессорли совутгичлар, ювиш –
қуритиш ускуналари ва бошқ.;
ўлчов ва ростлаш приборлари, қурилмалар: тарози аппаратлари,
кучланишни ўлчагич датчиклар, сув истеъмолини ҳисобга
олувчи
ҳисоблагичлар ва бошқ.;
ҳисоблаш техникаси ва уларга дастурлаштириш воситалари:
компьютер техникалари, ахборот тизими, маълумотларни ишлаш
тизимлари;
транспорт
воситалари:
енгил
автомобиллар,
енгил
юк
автотранспортлари ва бошқ.;
асбоблар;
ишлаб чиқариш ва хўжалик инвенторлари, жиҳозлар: мебель,
меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғинга қарши
кураш буюмлари,
воситалари;
бошқа асосий воситалар.
инвестицион ресурсларни характерлаш учун уларнинг алоҳида
гуруҳлари нисбати ёки капитал структураси катта аҳамиятга эга.
Инвестицион
ресурсларнинг
бир
қисми
бевосита
ташриф
буюрувчиларга хизмат кўрсатищда иштирок этади, бошқаси –
туристик фаолиятни енгиллаштиради ёки мумкин қилади. Капитал
таркиби меҳнатнинг техник қуролланганлик даражаси ва инвестицион
фаолият самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
У бир қатор омилларга – тармоқ хусусияти,
технология ва хизматлар
ишлаб чиқиш ҳажми, ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакли, корхона
жойлашган манзил ва бошқаларга боғлиқдир.
Капитал таркиби даражаси кўп жиҳатдан тармоқ хусусиятлари билан
белгиланади. Отеллар маълум вақтда фойдаланиш
учун тураржой беради,
шунинг учун меҳмонхона хўжалиги капитал ресурслари таркибида бино
солиштирма вазни катта – 70 % дан кўпроқ. Мебеллар улушига 3-4 % га яқин
тўғри келади. Меҳмонхона капитали мебеллар элементлари (электр жиҳозлар,
транспорт воситалари, ювиш-қуритиш ва компрессор – совутгич ускуналари,
йўлакча гиламлари ва бошқ.) солиштирма вазни сезиларли эмас – 1% дан кўп
эмас.
Жаҳон тажрибасида отелларда капиталга юқорида санаб ўтилганлардан
ташқари хизмат муддати узоқ бўлган бошқа товарлар: чиннилар, ойналар,
кумушлар, ошхона ва тўшак жиҳозлари, шунингдек
ходимларнинг махсус
формадаги кийимлари ҳам киритилади. Туристик фирмалар капитал таркиби
отеллардан фарқ қилади. Одатда улар ўзлари ишлаётган бинолар ва идоралар
134
эгалари ҳисобланишмайди. Тартибга кўра, биноларга таалуқли инвестицион
ресурслар бир қисми уларга ижара шартлари билан тақдим этилади.
Шунинг
учун туристик фирмаларнинг хусусий капитали мутлоқ ифодада катта эмас,
унинг таркибида эса ҳисоблаш техникаси ва инвентарлар устунлик қилади.
Чиқиб кетаётган капитални қоплаш, уни кўпайтириш ва техник
такомиллаштириш (модернизация) йирик капитал қўйилмаларни талаб қилади.
Туризм ва саёҳатлар бўйича Бутунжаҳон советининг баҳоларига қараганда,
1996 йилда туризмда инвестиция 766 млрд. америка долларини ташкил қилади.
Унинг умумий ҳажмининг 70 % ОЭСР мамлакатларига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: