168
Чизма 2
Инсентив туризм таркиби
Раҳбар ҳодимлар 31%
Сотиш бўйича
менежерлар 29% Агентлар ва дистрибью-
терлар 14%
Истеъмолчилар 26%
Манба:
А.Ю. Александрова. Межународный туризм. М., 2004.
Инсентив – туризм бозори кенгайиши билан рағбатлантирувчи
сафарларни уюштирувчи ихтисослашган фирмалар пайдо бўлди. Улар меҳнат
жамоаларини рағбатлантирувчи махсус дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга
оширишда малакали ёрдам кўрсатмоқдалар. Туристик фирма корхона
маъмурияти билан шартнома бўйича инсентив турларни режалаштирмоқда ва
уюштираяпти. Рағбатлантиришнинг бу тизими муваффақияти фирманинг
саёҳат йўналишини нечоғлик тўғри танлашига боғлиқ. Сафар ходимлар учун
мафтункор бўлиши, ёшига, саломатлигига, диний эътиқодига, шахсий
қизиқишларига мос келиши керак. Шунинг учун фирма кўп ҳолларда ўз ишини
потенциал мижозларни кузатиш орқали олиб боради. АҚШда рағбатлантирувчи
сафарлар
уюштиришда
анча
таниқли
бўлган
туристик
фирмалар
«Е.Ф.Макдоналд Трэвел компания», «Маритц Трэвел компания», «Топ Вэлью
Интерпрайзис»лар ҳисобланади.
Энг оддий ҳолда инсентив – тур бу тўрт – беш юлдузли меҳмонхоналарда
яшаш ва экскурсия дастурлари билан бойитилган одатдаги турдир. Бундай
стандарт дастурларни, қанчалик ғалати бўлмасин ҳаммадан кўп америкалик
туристлар буюришади. Инсентивнинг бошқа турли кўринишлари ҳам мавжуд.
Сафар дастури қандайдир бошқа ғоялар билан мувофиқ ҳолда тўлдирилиши
мумкин. Инсентив – операторлар одатда ҳар бир мамлакат бўйича 20-30 хил
дастурлардан танлашни таклиф қилади. Бу инсентив гуруҳ учун шаҳардан
ташқарида гольф бўйича турнир, ҳаво шарида сайр, Альп чўққиларига чиқиш,
мусиқий – рақс кечаларида томоша, ичиш ёки гастрономик сафар бўлиши
мумкин.
Инсентив – турлар ўсиши конгресслар – кўргазмалар тематик фаолиятини
кенгайтириш ва рағбарлантирувчи туризм бўйича ихтисослашган форумлар
ўтказиш, бунинг учун туристик бизнес сегментлари ва университетларда
тайёрлашга туртки бўлди, кўп сонли ассоциасиялар, жамиятлар ва бошқалар
ташкил этишга имкон берди. Улардан бири рағбатлантирувчи туризм соҳосида
мансабдор шахслар жамияти ҳисобланади (СИТЕ). Унинг қароргоҳи Нью-
169
йоркда жойлашган бўлиб 650 кишидан иборат аъзолари бор. Ҳозирги вақтда
СИТЕда 18 комитет ишлаб турибди, Инсентив – туризм университетини
бошқради, ҳудудий учрашувлар, семинарлар, савдо кўргазмалари ўтказади.
Экспертларнинг таъкидлашларича, инсентив – туризмнинг келажаги порлоқ.
XXI
асрда у жаҳон хўжалигида етакчи тармоқларда ходимларни
рақобатлантиришнинг бош шакли бўлиб қолади.
Европада ишга алоқадор туристларни асосий «етказиб берувчи» -
мамлакат Германиядир. Ҳар йили 5 млн. дан зиёд немислар сафарга жўнашади.
Уларнинг 3 % хорижга чиқиб кетишади, 21 % чегарадан ташқарида ва мамлакат
ичкарисида саёҳат қилишади. 76 % Германия бўйлаб хизмат сафарида бўлади.
Мамлакатда хизмат сафарининг ўртача давомийлиги, бошқа қитъада
жойлашиш муддати 12-13 кунни, ҳудуд ичида 5-6 кунни, ўз мамлакати бўйлаб
3-4 кунни ташкил қилади. Ишбилармон одамлар оқимини қабул қилишда
Европа давлатлари орасида Германия, Буюкбритания, Франция, Нидерландия,
Италия, Испания, Швеция, Швейцария ажралиб туради. Бельгия бош шаҳри
Брюссел алоҳида ўрин эгаллайди. Бир вақтнинг ўзида у ЕИ пойтахти ҳам
ҳисобланади.
Франция ва Бельгияга келишларнинг ҳар ўнтадан биттаси иш билан
боғлиқ мақсадларда амалга оширилади. Буюкбританияда эса ҳар учинчиси
ишга алоқадор ташрифлардир. Бизнес туризм бозорида Марказий ва Шарқий
Европа мамлакатлари сезиларли роль ўйнашади. Жамият ва иқтисодиёт ҳаёти
қайта қурилиши муносабати билан улар ғарб ишбилармон доираларида
қизиқиш уйғота бошладилар. Туристик бозорнинг бу сегменти 90-йиллар
биринчи яримидан бошлаб айниқса динамик равишда ривожлана бошлади.
Бизнес – туризм Америка қитъасида тез ривожланмоқда. Янги Дунёга ҳар
саккиз сафарнинг бири хизмат мақсадларида амалга оширилади. Ишбилармон
кишилар оқими асосан АҚШ, Канада, Мексика сингари қарбий ярим шар
туристик бозори барча сегментида етакчилик қилаётган мамлакатларга
йўналган. Бу мамлакатларда бизнес-сафарлар сони турли суръатларда
тўхтовсиз ўсди. АҚШда хизмат сафарлари динамикаси халқаро туризмнинг
ривожланиш умумий манзарасини белгилаб берди. Канадада ишбилармонлик
туризми ҳажми келувчилар сонига нисбатан секин кўпайди. Мексикада ҳам
бизнес сафарлар суръатлари ўсиши бутун туристик келишларда худди шундай
кўрсаткичга эга бўлди.
Лотин Америкаси ишбилармон туристлар оқими кўпаймоқда. Иқтисодий
юксалиш, савдо алоқаларининг кенгайиши ва мутаҳкамланиши билан бу ҳудуд
жуда кўп мамлакатлар ишга алоқадор туризм бозорида ўз мавқиеларини
мустаҳкамлаб
олдилар.
Парагвай,
Гветемала,
Коста-Рикага
хизмат
мақсадларида келишлар сони кўпаймоқда.
Сўнгги йилларда хизмат сафарлари сони ўсиши Жануби-Шарқий Осиёда
туристик келишлар умумий динамикасини белгилаб берганлиги билан
характерланади. Ҳудудга ҳар бир сафарнинг бешинчиси ишга алоқадор эди.
Келишларнинг учдан бири Сянган (Гонконг), Сингапур ва Тайванга тўғри
келди.
170
Африка ва Яқин Шарқда ишга алоқадор туризм бир текис
ривожланмаяпти. Келишлар динамикасида юксалишлар ва пасайиб кетишлар
асосан ҳудуддаги сиёсий вазиятга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Африкада ишга
алоқадор туризмда Конго республикаси, Зимбабве ва Эфиопия юқори ўсиш
суръатларини кўрсатди. Келишлар бўйича мутлақ ифодада Миср, ЖАР,
Маракко етакчилик қилишди. Яқин Шарқда ишбилармон одамлар оқими нефт
қазиб олувчи мамлакатлар (Саудия Арабистони ва бошқ.)га, шунингдек Исроил
ва Иорданияга интилди. 90-йиллар иккинчи яримида сиёсий вазият
кескинлашди. Яқин Шарқдаги таҳликали вазият Африкадаги қатор террористик
хуружлар (Мисрда ислом фундаменталистлари томонидан туристларнинг ҳалок
бўлиши, Кения ва Танзанияда Америка элчихоналарида портлашлар) ишга
алоқадор туризмни касодга учрашига олиб келди. Икки ҳудудда ҳам уларнинг
ривожланиш истиқболлари аниқ эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |