Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

халқаро кўргазмалар ва 
ярмаркаларга ташриф буюриш
ёки иштирок этиш мақсадидаги сафарлардир. 
Одатда бундай тадбирлар иштирокчилари узоқ муддатга жўнаб кетадилар. 
Чунки бу фақат кўргазма ёки ярмарка ўтказиш билангина боғлиқ бўлмасдан, 
кўргазма стендларини ва бошқа ускуна жиҳозларини йиғиш, тузиш, тайёрлаш 
ишлари билан ҳам боғлиқ. 
Ишга алоқадор туризмнинг таркибий қисми – бир хил касбдаги 
ихтисослаштирилган гуруҳлар билан сафар уюштиришдир. Бу энг яхши 
ходимларни рағбатлантириш сифатида иш берувчи – корхона ҳисобидан 
ўтказилади. Бундай саёҳатлар дастурига илмий марказларда бўлиш ва саноат 
корхоналари билан танишиш, илмий – техника соҳасида мазкур мамлакатда 
эришилган ютуқлардан хабардор бўлиш, янги технологиялар, тажрибаларни 
ўрганиш, иштирокчилар касб малакасини ошириш киритилган. 
Кейинги йиллар давомида ишга алоқадор туризм мунтазам равишда 
сезиларли ўсмоқда. Ривожланган мамлакатлар бу борада спорт салмоғини 
ошираётгани ҳам бежиз эмас. Спорт турлари зарур махсус трассалар, 
кўтаргичлар, спорт майдончалари, ускуналар, иншоотлар, ранг-баранг 
жиҳозлар билан таъминланмоқда, 
Бизнес – сафар географияси.
Ҳар йили дунёда 100 млн. дан зиёд бизнес 
– сафарлар амалга ошади. Уларнинг ҳудудий тақсимланиши жуда ҳам 
нотекислиги билан характерланади. Туристик оқимларнинг катта қисми хизмат 
мақсадларида Европага йўналади. Европа қитъасида ишга алоқадор сафарларда 


164 
бизнесменлар хизмат сафари, конгресслар турлари, кўргазма ва ярмаркаларга 
бориш, фирмалар ходимлари учун инсентив – турлар устун туради. 
Ишга алоқадор туризмга харажатлар ва келишлар сони бўйича дунёда 
биринчи ўринни эгаллаган ҳолда Европа аста-секин туристик бозорнинг 
етакчилик мавқиени йўқотмоқда. Ишга алоқадор туризм ўсиш суръатлари 
бўйича у дунёнинг бошқа ҳудудларидан орқада қолмоқда, қолганда ҳам улар 
ўртасида оралиқ узайиб бораяпти. Иқтисодий пасайиш шароитида компаниялар 
қатъий иқтисодий сиёсатга ўтдилар. Улар хизмат сафари сонини 
қисқартирдилар. Бир неча сафарларни биттага бирлаштирдилар. Кўпчилик 
масалаларни жойида ҳал этиш учун алоқалар тизимига такомиллаштиришлар 
киритдилар. Жойлашиш воситаларида арзон бронлаштиришларни қидирдилар, 
авиабилетларни чегирма билан сотиб олабошлашдилар. Европаликлардан 
фарқли равишда америка фирмалари молиялаштириш, ҳажмини ошириб 
борадилар. Беқарор иқтисодий ақволга қарамай, улар сафарларнинг ишга 
дахлдор қисмига харажатларни кўпайтирдилар. Бизнесменлар дам олишлари ва 
кўнгил хушликларни ташкил этиш учун тежамкорлик билан иш кўрилди. 
Хизмат мақсадларида саёҳатга чиқувчи типик эркак – бу ўрта ёшдаги олий 
маълумотли эркак малакали мутахассис ёки раҳбар ходим, ишга алоқадор 
туризм учун мажбурий шартлардан бири албатта инглиз тилини билиш 
ҳисобланади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish