Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Макка
ва 
Мадина
билан дунёга донг таратган. Бу ерга дунёнинг тўрт 
томонидан мусулмон динига эътиқод қилувчилар Макка шаҳрига зиёратга–
Ҳажга
келишадилар Бекаа водийсида жойлашган Макка–Муҳаммад 
пайғамбарнинг туғилиб, ўсган шаҳаридир. Шаҳар ўзининг 
“Каъба”
деб 
аталмиш қадимий муқаддас иморати билан машҳурдир. «Каъба» яъни 
«Худонинг уйи» деб аталади. Ривоятларга қараганда, уни Одам Ато бунёд 
этган, аммо иморат бир неча марта вайрон бўлган ва қайтадан тикланган.
Бир қанча асрлар ўтгандан кейин, Иброҳим пайғамбар (уни христианлар 
Абраҳам дейишади) Макка шаҳрига қадам қўяди ва ўз қўли билан «Каъба»ни 
қайта қуради. Унинг ички қисмига Тангри томонидан осмону фалакдан 
ташланган метеорит тошни жойлаштиради. Бино тўғри тўрт бурчакли бўлиб 
қад кўтаради. “Каъба” жойлашган майдон “Ҳарам” ёки “Муқаддас макон” деб 
юритилади. Метеорит тошни араблар “Ҳожар-ал-Асвад” ёки “Муқаддас Қора 
Тош” деб атайдилар. 
Макка шаҳрига ташриф буюрган зиёратчилар Каъбанинг атрофида 
унинг Қора Тош қуйилган бурчагидан бошлаб етти маротаба айланиб ўтишади 
ва тавоб қилишади. Зиёратчилар сўнгра етти бор Сафо тоғига, етти бор Маъво 
тоғига чиқишадилар. Ундан сўнг Арофат тоғига ташриф бюриб, ҳаж 
амалларини бажариб қайтишадилар. 
Муқаддас – «Каъба» жойлашган майдонда Саудия Арабистони 
подшоҳлиги томонидан қурилган мусулмон оламидаги энг катта мужизакор 
“Аль-Ҳарам”
масжиди қад кўтарган. Ҳар йили бу ерда Қурбон ҳайити 
(байрами) ўтказиладиган тантаналарда қатнашиш учун келган зиёратчиларнинг 
умумий сони 2 млн. кишидан ошиб кетади. 
Мадина-
Муҳаммад пайғамбарнинг дафн этилган шаҳри бўлиб, Эл-
Ҳамд воҳасида жойлашган. Зиёратчилар ҳаж амалларини бажариб 
бўлганларидан кейин пайғамбар қабрини зиёрат қилиш учун Мадина шаҳрига 
ташриф буюришадилар. 
Шуни қайд этиш жоизки, мусулмон оламида зиёрат қилиш маконлари 
ҳам анчагина. Жумладан, Марказий Осиёда, қолаверса Ўзбекистон 
Республикасида ҳам азиз авлиёлар яшаб, дафн этилган қадамжолар, зиёрат 
масканлари беқиёс кўп. Улар қаторига Жанубий Қозоғистон вилояти, 
Туркистон шаҳридаги Ахмад Яссавий мақбараси; Тошкент вилояти Зангиота 
туманидаги Зангиота мажмуаси; Тошкент шаҳридаги Шайх Хиванда Тахур 
мақбараси, Қалдирғоч-бия мақбараси, Юнусхон мақбараси; Ҳазрати Имом 
мажмуаси; Абубакр Муҳаммад Каффал Шаши мақбараси; Шайх Зайниддин 
бобо мақбараси; Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Хартанг қишлоғидаги 
Имом Аль-Бухорий мажмуаси; Оқдарё тумани Даҳбед қўрғонидаги Махтуми 
Аъзам мақбараси; Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда, Амир Темур, Руҳобод, 
Хўжа Дониёр, Мотрудий, Мурод авлиё, Хўжа Ахрор Вали, Оқ сарой, Чўпонота 
мақбаралари; Бухоро шаҳридаги–Исмоил Самоний, Чашмаи Аюб, Садриддин 
Бухарзи, Боҳовуддин Нақшбандий, Буён Кулихон, Чор Бакр мақбаралари; 
Хоразм вилоятида Уч авлиё, Саид Алловуддин мақбараси; Қашқадарё 
вилоятида–Жаҳонгир, Дорус Саодат, Дорут Тиловат мажмуаси, Кўк гумбаз 


176 
масжиди; Сурхондарё вилоятида - Ҳаким ат-Термизий мажмуаси; Султон 
Саодат ибодатхона ёдгорлиги, Фаёзтепа ибодатхонаси; Жиззах вилоятида Садр 
Вахс авлиё (Авлиёота) мажмуаси; Фарғона вилоятида Дахмон Шахон 
гўрхонаси, Мозорихон мақбараси кабилар зиёратчи сайёҳларни ўзига жалб 
қилиб келадиган масканлар бўлиб ҳисобланади. 
Мустақиллик йилларида жуда кўпгина азиз, авлиёларнинг дафн этилган 
жойлари ва қабрлари қайтадан таъмирланиб, асл ҳолатига келтирилди. Ушбу 
қадамжо жойлар хушманзара, обод, зиёратгоҳ масканларга айлантирилди. Улар 
қаторига Баҳовиддин Нақшбандий, Ғиждувоний, Имом ал-Бухарий, Маҳтуми 
Аъзам, Шоҳизинда, Мотрудий, Ҳаким ат-Термизий, Зангиота каби азиз 
авлиёлар ва имомлар мақбаралари мусулмон аҳлининг беқиёс, гўзал зиёрат 
қиладиган ва маънавий руҳланадиган жойларига айлантирилди.

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish