Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Воскресения 
(Қайта туғилиш) 
ибодатхонасидир. Бу ибодатхона бутун дунё христианлар 
олами эътиқод қилувчиларининг муқаддас сиғинишадиган жойи бўлиб 
ҳисобланади. Ҳар бир қадам ранжида қиладиган сайёҳ ушбу ибодатхонага 
албатта ташриф буюришга ҳаракат қилишади. Бу ерга келган сайёҳлар 
муқаддас Голгофега сажда қилиш, Помозония тошларига ва манзарали Оллоҳ 
қабрига сиғиниш, сажда қилиш каби амалларни бажаришадилар. Бу 
ибодатхонага турли туман миллат вакиллари, жумладан, яҳудийлар, арманлар, 
сурияликлар, ҳабашлар, греклар, италиянлар, французлар, немислар, руслар ва 
қолаверса бутун европа миллат вакиллари-эътиқодчилар келишиб сиғинадилар. 
Иерусалим шаҳрига ташриф буюрган сайёҳларда Пасха (яҳудий ва 
христианларнинг диний байрами) арафасида Воскресения ибодатхонасида 
“Фаровон оловни ёқиш”
маросимида қатнашиш катта таъсурот қолдиради. 
Эътиқодчилар учун ушбу воқеада иштирок этиш жуда катта маънони англатиб, 
Оллоҳ кишилар учун яна бир марта ҳаёт ҳадя этиши демакдир. 
Мусулмон динига эътиқод қилувчилар ҳам Иерусалим шаҳрида 
ўзларининг сиғинишадиган жойларига эга бўлиб, у энг қадимги Умар 
масжидидир. Ушбу масжид ислом динидаги энг илк бор қурилган ва 
сиғинадиган қадамжолардан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳам унда 
5 мартадан иборат номоз ўқилиб келинмоқда. 
Христиан дини марказлари.
Ҳозирги кунда христианлар динига 
мансуб бўлган ер юзасидаги халқларнинг муқаддас сиғинишадиган жойлари 
жуда кўп бўлиб, уларнинг аксарият қисми Европада Рим (Италия), Париж ва 
Лура (Франция). Фотима (Португалия), Варшава (Польша), Монсеррат 
(Испания) шаҳарларида жойлашгандир. 
Христианларда энг қадрли саждагоҳларидан бири - бу Париж 
шаҳридаги 
Нотр-Дам
ибодатхонаси бўлиб ҳисобланади. Бу ибодатхона Ииусус 
Христоснинг чиллак қилиниши ва ўлими билан боғлиқ муқаддас жой бўлиб, 
бутун Франция сайёҳларни ўзига жалб этувчи маскан бўлиб ҳисобланади. 
Нотр-Дам ибодатхонаси бутунлай тоғолча дарахти материалидан ясалган катта 
бир кошонадир. 1985 йилдан бошлаб бу ерда ҳар йили бутунжаҳон христиан 
ёшларининг куни ўтказилиб келинмоқда. 
Ушбу ёшлар форумига Рим папаси Иоанна Павел II томонидан 1985 
йили асос солинган эди. Ҳар йили бу ерга католик динига эътиқод қилувчи 500 
мингдан ортиқ талаба ёшлар ташриф буюришадилар ва сиғинишадилар. 
Европадаги энг йирик диний марказларидан яна бири 
Рим
шаҳри бўлиб 
ҳисобланади. Бу қадим шаҳарда дунёга машҳур саборлар жойлашган. Улардан 


173 
бир Сан –Жаванни ин - Латерано IV асрда бунёд этилган. Уни «Римдаги ва 
Ердаги барча черковларнинг онаси» деб улуғлашади. Унда Муқаддас 
ёдгорликлар жамланган: авлиё Петр ва Павел бошлари, иудей Нуҳ пайғамбари, 
Аароннинг муқаддас темир таёғи, Мариянинг ёпинғичи, Сирли оқшомлар 
ўтказилган стол қисми, «ҳақиқий хоч» устуни шулар жумласидандир. Бизнинг 
давримизгача табаррук зинапоя сақланиб қолган. У Иерусалимнинг Пилат 
саройидан олиб келинган. Ривоятларга кўра, ундан Исо пайғамбарни қатл 
этишга олиб чиқишганмиш. 28 мармар зиналаридан фақат тиззаларни 
букибгина кўтарилиш мумкин. Ҳозирги вақтда Сан-Жаванни ин-Латерано Рим 
кафедрал сабори ҳисобланади. 
Римдан ташқарида Ватикан шаҳар-давлати жойлашган. У католик 
черковлари маркази, унинг раҳбари Рим папасининг қароргоҳи ҳисобланади. 
Ватиканда маданиятнинг бебаҳо хазиналари тўпланган. Жумладан Авлиё Петр 
сабори ўзининг улуғворлиги билан кишини ҳайратга солади. Бу ерга дунёнинг 
ҳамма томонларидан зиёратчилар оқиб келади. Удумга кўра улар йўл 
кўрсатувчи Авлиёлар машҳур хайкаллари пойини ўпиб, тавоф қиладилар. 
Католик байрами - Пасха кунлари айниқса Ватикан гавжум бўлади. Папа Авлиё 
Негра майдонига тўпланганларга худодан эзгулик тилайди. Унинг таъсирли 
нутқи тоат-ибодат руҳига сингиб динга эътиқод қилувчиларни чуқур ҳаяжонга 
солади. Барча католикларнинг Олий мартабали Отаси илоҳий сўзларини жон 
қулоқларини бериб тинглашади. 
Юқорида тилга олинган христиан муқаддас ёдгорликлари ва удумлари 
ва удумлари рўйхати шулар билан тугамайди. Илоҳий сиғиниш жойлари ва 
буюмлари хилма-хиллиги, сони бўйича дунёнинг бирор бошқа дини 
христианликка тенг келмайди.
Шуни қайд қилиш керакки, ҳозирги кунда ҳам Европанинг бошқа 
ҳудудларида ҳам, жумладан Бельгиянинг 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish