Конгресс – кўргазма географияси.
Иш юзасидан саёҳатлар бозори
динамик сегментида конгресс – кўргазма туризми кўпроқдир. Дунёда
симпозиумлар, конференциялар, кенгашлар, семинарлар ва шунингдек
кўргазма ва ярмаркаларга қизиқиш ортиб бормоқда. Бизнесменлар ва олимлар
энг янги ахборотлар олиш, ҳамкасблари билан учрашиш, фикр алмашиниш,
музокоралар олиб бориш, одатий вазиятдан бироз, бўлсада дам олиш ва таклиф
қилинаётган маданий дастурлар билан танишиш учун форумларда иштирок
этадилар.
Агар ХХ асрнинг 30 – йилларида ҳар йили 200 га яқин халқаро
конференциялар ўтказилган бўлса, сўнгги йилларга охирига келиб конгрессли
тадбирлар йилига 8 мингдан ошиб кетди. Уларнинг асосий қисми – 80 %
Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатларига тўғри келади. Халқаро
симпозумлар ва кенгашлар сони бўйича биринчи уч ўринни АҚШ, Франция,
Буюкбритания мустаҳкам эгаллаб турибди. Тўртинчи ўриндаги Германия
ўзининг кўргазма ва ярмаркалари билан машҳур. Уларнинг машҳурлиги ушбу
бу мамлакатлар кўпчилик саноат тармоқларида қулай конъюнктура,
инвестицион товарларга талаб катталиги ва инфратузилма тараққий этганлиги
билан изоҳланади.
Германия кейинги иккинчи минг йиллик якуни – Бутунжаҳон
кўргазмасини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Экспо - 2000» 2000 йил 1
июнда машҳур конгресслар ва кўргазмалар ва кўргазмалар маркази –
Ганноверда очилди. Унда 189 мамлакат иштирок этди. Улар намойиш қилган
экспонатлар 53 павильонда 170 гектар майдонни эгаллайди. «Экспо» анъанавий
тушунчадаги кўргазма эмас. Унинг ташкилотчилари фикрларига кўра, бу очиқ
осмон остидаги улкан театрдир. Майдоннинг асосий қисмини «Инсоният –
165
табиат - технология» мавзусидаги экскурсиялар эгаллайди. Унинг
иштирокчилари фантазияси ва ижодкорликлари туфайли ташриф буюрувчилар
замон ва маконга саёҳат қиладилар, хаёлат дунёсига сайр қиладилар. «Экспо -
2000» ўтказилган кунлар маданий ва спорт воқеаларига бой бўлди.
Конгресслар – ярмаркалар фаолиятида йирик марказлар бўлиб Европа ва
Америкада Амстердам, Барселона, Брюссель, Вашингтон, Вена, Женева,
Копенгаген, Лондон, Мадрид шунингдек Париж ва Страсбург ҳисобланадилар.
Ҳар йили давлатлар бошлиқлари ва ишбилармон доиралар вакиллари Давос
(Швейцария)га
ташриф
буюрадилар.
Бу
ерда
жаҳон
хўжалигини
ривожлантириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинадиган форум
ўтказилади. Мазкур шаҳарлар хорижий меҳмонхоналарнинг вақтларини
мазмунли ўтказишлари учун етарли моддий – техник базага, катта
имкониятларга эга. Конференциялар конгресс марказларда, меҳмонхоналар,
театр ва концерт залларида университетлар ва бошқа ўқув муассасаларида
ўтади. Кейинги йилларда халқаро тадбирлар тез-тез тарихий аҳамиятга молик
биноларда, ва ноанъанавий иншоотларда ўтказилмоқда. Конгрессларни
кемаларда ўтказиш ҳам машҳур бўлиб бормоқда.
Ихтисослашган туристик кўргазмалар ва биржалар ҳам алоҳида кўриб
чиқишга арзийди. Улар 30 йилдан буён ўтказиб келинади ва туристик
маҳсулотлар ҳаракати учун алоҳида аҳамиятга эга. Уларнинг сони тобора ошиб
бораяпти. Фақат Европада ҳар йили 200 дан ортиқ халқаро туристик
кўргазмалар ва биржалар ташкил этилмоқда. Халқаро туристик биржа
(Internatonal Tourismus Borse, ITB) энг йириги ҳисобланади ва Берлинда
ўтказилади. 1998 й. унда жаҳоннинг 188 мамлакатидан 7 мингдан кўпроқ
экспонентлар иштирок этишди. «Mecce - Берлин» кўргазма комплексида янги
иштирокчилар – Арманистон, Тожикистон, Турманистоннинг камтарона
стендлари ва жаҳон туризм бозори етакчилари – Германия, АҚШ, Франция,
Испания павильонлари жойлаштирилди. Биржанинг беш иш куни мобайнида 55
минг туризм индустрияси мутахассислари ва кўпсонли саёҳат ишқибозлари
келиб кўрдилар.
Ҳар йили январ охирида – феврал ойи бошида Мадридда Халқаро
туристик кўргазма – биржа ФИТЮР (FITUR) ўтказилади. Мадрид биржаси
халқаро туристик воқеалар календарида алоҳида ўрин эгаллайди. Йил бошида
ўтиб у янги мавсум туризм бозори учун нархларни ва бошқа тенденцияларни
аниқлайди. Шу бўйича қандай мутахассислар ва ташриф буюрувчилар турли
мамлакатлар экспозицияларига қандай муносабат билдиришларни, туристик
оқимлар қайта тақсимланиши, туризмнинг у ёки бу марказлари тараққиёти
ҳақида билиб олиш мумкин. ФИТЮР – энг аввало испан ва лотин америка
туристик маҳсулотлари кўригидир. Испания барча областлари биржада жуда
ранг-баранг акс эттирилган. Кўргазма майдонининг чорак қисмини Марказий
ва Жанубий Америка (Бразилия, Доминакан Республикаси, Венесуэла, Гренада,
Ямайка, Гондурас ва бошқ.) мамлакатлари стендлари эгаллаган. Испания ва
Лотин Америкаси мамлакатлари ўртасидаги анъанавий алоқалар ҳисобга
олиниб, ФИТЮР «Европа ва Америка ўртасидаги кўприк» деб номланади.
Кўргазмада
шунингдек
Шимолий,
Марказий
ва
Шарқий
Европа
166
мамлакатларидан, аҳоли томонидан Испанияда дам олишга талаб катта бўлган
АҚШ ва Канададан туристик фирмалар иштирок этишади.
2000 йил кўргазма ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлади. Кўп сонли
конференциялар ва семинарлар шу кунга мўлжалланди. Ишга алоқадор туризм
бўйича форум, конгресслар, конференциялар ва инсентив туризм анжуманлари
ўтказилди. БТТ туризми бўйича вазирлар ва СИМЕТ – 2000 тадбиркорларининг
Лотин Америкаси конференциясини ташкил этди. Бу шубҳасиз халқаро туризм
тараққиёти учун улкан аҳамиятга эга эди.
Ҳар йили ноябр ўрталарида бутун дунё жамоатчилиги ва туристик
индустрия диққати Лондонга қаратилади. Бу ерда Бутунжаҳон туристик
кўргазмаси (Word Travil Market, WTM) ўтказилади.
Бу нуфузли, ҳақиқий профессионал кўргазма турли мамлакатлар
мутахассислари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун
мўлжалланган. Унинг ишида дунёдаги энг йирик профессионал туристик клуб –
«Меридиан» аъзолари иштирок этдилар. Лондон кўргазма ярмаркаси жуда
омадли кечди. Тузилган битим ва шартномалар сони барча рекордларни ортда
қолдирди. Ярмарка иш кунлари унинг ташкилотчилари кўплаб хайрия
тадбирларни уюштирдилар. Улардан бири ичимлик сув ресурсларини муҳофаза
қилишга қаратилди. Британия Қизил Хоч фондида акция доирасида йиғилган
хайрия бадаллари суммаси 40 минг фунт – стерлинга яқинни ташкил этди.
Миландаги халқаро туристик биржа Италиядан ташқари узоқ-узоқларда
ҳам маълум. Иштирокчилар сони бўйича у Мадрид ва Лондон биржалари билан
бемалол рақобатлашади. Стендлар майдони бўйича эса фақат Берлин
ярмаркасидан кейин туради. Европанинг энг катта кўргазма мажмуаларидан
бири Миланни «Фиера» си ҳисобланади. Милан биржасига дунёнинг ҳамма
бурчакларидан туристик бизнес вакиллари ташриф бюуришади. Энг кенг
экспозиция, одатда бир неча павильонларни эгаллаган кўргазма Италияга
бағишланган. Доимгидек кўргазмада энг кўзга кўринарли ўринни Франция,
Испания, Германия, Австрия ва АҚШ эгаллаган. Улар қаторида бошқа миллий
мамлакат стендларини учратиш ҳам мумкин. Ишда Лондон ва Берлин
биржалари кам иштирок этишади. Мисол учун, Миланда Куба катта ва
қизиқарли экспозиция намойиш этди. Мазкур кўргазма доирасида ҳар йили
турли тематик дастурлар ташкил этилади. Уларда янги лойиҳалар ва туристик
маҳсулотларни намойиш қилинади. Туризмда янги технологиялари тақдимоти
уюштирилади. Милан биржаси шуҳрати орттиб бораяпти. Шуни айтиш
кифояки, кўргазма майдонларини банд этиш (бронлаш) бир йил олдин, олдинги
ярмарка пайтида бошланади.
Энг йирик туристик ярмаркалар бешлигига яқинда Москва халқаро
кўргазмаси – Туризм ва Саёҳат» (МИТТ) ҳам кирди. 2000 йилда у еттинчи
марта ўтказилди. Кўргазма харакати бутун дунёда кучайиб бораяпти. Кўргазма
ва ярмаркалар сони кўпаймоқда, унинг иштирокчилари ва доираси кенгаяяпти.
Тобора кўпроқ хилма-хил йўналишлар пайдо бўлаяпти. Ҳозирги вақтда
ресторан хўжалиги ва меҳмонхона ихтисослашган кўргазмалари ўтказилмоқда.
Конгресс туризми ва билиш, экология, спорт, туристик ярмарка ва спорт
167
жиҳозлари намойиш қилинаяпти. Қисқа муддатда бу туристик бозор сегменти
энг йирик ва барқарор воситага айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |