Халқаро туризм


 Даволаш – соғломлаштириш туризми



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

 
6.4. Даволаш – соғломлаштириш туризми
 
Даволаш мақсадидаги туризм хорижга чиқишнинг бошқа турларидан 
фарқли равишда ўзига хос индивидуал характерга эга. Одатда сайёҳларнинг 
даволаниш сафари 24-28 кундан иборат бўлиб, давомийлиги жиҳатидан бошқа 
туризм турлариникидан анча кўпдир. Бу туризм тури билан фақат шу мақсадда 
ихтисослаштирилган фирмалар шуғулланади. Улар турли тиббиёт муассасалари 
ва ташкилотлари билан боғланган. Даволаниш сафарини врач тавсия қилади, 
кейин эса уни туристик фирма расмийлаштиради. Даволаниш мақсадида 
саёҳатга бўлган талабни қондириш, ташкил этиш учун тиббиёт муассасалари 
вакиллари, курортлар ва бошқа мамлакатлардаги соғломлаштириш масканлари 
тўғрисида тўлиқ ахборотлар билан таъминланади. Соғломлаштириш сафарлари 
дастури шундай тузиладики, унинг яримига яқинроғи даволаш – 
соғломлаштириш ёки машғулотларга ажратилади. Бошқа ҳамма тадбирлар йўл-
йўлакай, ёки тўлдирувчи тадбирларга киради. 
Бугунги кунда хорижга шифобахш курортлар ва санаторийларга 
бораётган кишилар сони бошқа туризм турлари бўйича бораётганларга 
нисбатан анчагина кам. Аммо даволаш - соғломлаштириш туристик сафарлари 
машҳурлашиб, суръатлари ўсиб бораётганини ҳисобга олинадиган бўлса, дунё 
бозорида туризмнинг бу тури истиқболлари катта эканлиги кўзга ташланади. 
Даволаш сафари бўйича биринчи таклиф Россия туризм бозорида XX асрнинг 
охирларида яъни, 1991 йилда пайдо бўлди. Тахминан биргина Москва шаҳрида 
40 тадан ортиқ турфирмалар даволаш туризмига ихтисослашган.
Даволаниш мақсадидаги саёҳат узоқ тарихий тараққиётга эга. Қадимги 
греклар ва римликлар шифобахш манбалари ва мўътадил иқлимдан ўз 
саломатликларини тиклашда фойдаланишган. Курортларга на фақат хаста 
кишилар, балки бунга етарли маблағи бўлган соғлом кишилар ҳам дам олиш 
учун келишган. Қадимги даврда Грецияда Эпидавр ва Кос, Римда эса денгиз 
бўйида жойлашган Байи курортлари машҳурлиги билан ном чиқаришган. 
Табиий 
омилларнинг 
шифобахш 
хусусиятлари 
туфайли 
даволаниш 
мақсадларининг географияси кенгайиб бормоқда. 


177 
Даволаш-соғломлаштириш туризми индивидуал даволаниш дастури 
бўйича бадавлат мижозларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Бундай аниқ 
бир касалликни даволашга ихтисослашган ва аралаш даволаш курортларидан 
бирини танлашади. 
Анъанавий санатория – курортлари ярим функционал соғломлаштириш 
марказларига айланиб, кенг истеъмолчилар доирасига мўлжалланган. Курорт 
марказларнинг ҳозирги замон трансформацияси икки ҳол билан изоҳланади. 
Энг аввало даволаш – соғломлаштириш хизматларига талаб характери ўзгарди. 
Соғлом турмуш тарзи туфайли жисмоний соғлигини сақлашга интилган 
одамлар кўпаймоқда ва тиклаш антистрес дастурига эҳтиёж сезилмоқда. Бу 
одамлар асосан фаол дам олишни маъқул кўрадиган ва кўпинча вақти 
чекланган кишилардир. Кўпгина экспертларнинг фикрича, бундай типдаги 
истеъмолчилар санатория – курортларнинг бош мижозлари ва XXI асрда 
даволаш соғломлаштириш туризми тараққиётнинг гарови ҳисобланади. 
Курортларнинг иккинчи истиқболли йўналиши сабаби шудан иборатки, 
уларнинг давлат томонидан маблағ билан таъминланиши қисқаради. 
Саломатлик масканлари энди ўз маҳсулотларини табақаларига ажратишга тўғри 
келади. Истеъмол бозорида янги сегментга чиқиш ва қўшимча мижозлар жалб 
этиш учун ҳам бу жуда зарур бўлади. 
Даволаш функциясини сақлаб қолган ҳолда, курортлар мижозлар 
келишига ранг-баранг дастурлар тайёрлапти, маданий ва спорт тадбирлари 
ўтказишаяпти. Улар куч-қувватни тиклаш ва соғломлаштириш учун кенг 
хизматлар мажмуасини таклиф этишмоқда. Кейинги даврларда денгиз бўйи 
меҳмонхоналарида талассотерапия ва «Антицеллюлит», Фито – Гўзалик ва 
ёшартириш» дастурларига талаб ошиб бораяпти. Даволаш – соғломлаштириш 
курслари давомийлиги кўпроқ эгилувчан бўлиб бормоқда. 
1999 йилда Испанияда бўлиб ўтган Халқаро конгрессда даволаш-
соғломлаштириш туризми ҳозирги замон жамиятида муҳим аҳамиятга эга 
эканлиги, дам олиш ва даволаш бозорини кенг татбиқ этиш, курорт 
хизматларининг стандарт усулларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 
лозимлигини таъкидлади. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish