Халқаро туризм


Лхаса шаҳрига қадамжо қилишадилар. Шаҳар денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда  жойлашган бўлиб, у ерда  Далай-Лама



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Лхаса
шаҳрига қадамжо қилишадилар. Шаҳар денгиз сатҳидан 3650 метр баландликда 
жойлашган бўлиб, у ерда 
Далай-Лама
монастри ва жуда катта сарой 
жойлашган. Ушбу сарой XVII асрда қурилган бўлиб, мингдан ортиқ хоналардан 
иборат. Саройда ўн мингга яқин сиғинадиган нарсалар ва 20 мингдан ортиқ 
турли хил ҳайкаллар мавжуд. Далай–Лама саройида бутунжаҳон буддизм дини 
бошқармаси жойлашган. 
Буддизм динининг иккинчи бир муқаддас, саждагоҳ маркази Шри Ланка 
давлатининг 
Канди
шаҳрида жойлашган. Шаҳарнинг марказий қисмида 
Далида Малигава
ибодатхонаси жойлашган бўлиб, унда Будданинг чап қозиқ 
тиши ҳанузгача сақланиб келинмоқда. Ривоятларга кўра, Буддани оловда 
куйдириш (кремация қилиш) чоғида унинг шогирдларидан бири тишини 
суғуриб олади. Ушбу тиш Ҳиндистонда саккиз аср давомида сақланади ва ҳинд 
маликаси Хемалакта хоним томонидан яширинча Шри-Ланкага олиб келинади. 
Будданинг тиши муқаддас ва мужиза сифатида ҳамон сақланиб келинмоқда. 
Ҳар йили июл ойининг охири ва август ойи бошларида Канди шаҳрида 
“Тиш маросими”
байрами ўтказилади ва у безатилган филларда бутун шаҳар 
кўчалари бўйлаб тантанали равишда намойиш этилади. “Тиш маросими” 
байрами бутун дунё бўйича буддизм динига эътиқод қилувчи зиёратчи 
сайёҳлар билан тўлиб-тошиб кетади ва ушбу тантаналар қарийиб ўн кун давом 
этади. 
Буддизм динида ҳайкалларга ҳам сиғиниш ва сажда қилиш кенг 
тарқалган. Масалан, Япониянинг Осакадан унча узоқда бўлмаган 
Нара 
шаҳрида 
Тодайзи 
ибодатхонаси бўлиб, унда дунёга машҳур бўлган 
Буюк 
Будда
бронза ҳайкали мавжуд. Унинг баландлиги 16 метрга етади. Ушбу 
муқаддас саждагоҳга келадиган сайёҳлар сони беқиёс кўпдир. 
Мусулмонлар дини маркази. 
Саудия Арабистони ярим оролда 
жойлашган бўлиб, у уч томондан Араб денгизи, Қизил денгиз Форс 
кўрфазининг сувлари билан ювилиб туради. Бу ҳудуд ғоят хосиятли ўлка 
бўлиб, ер юзида биринчи инсон цивилизациясининг қадимий марказларидан 
биридир. Ярим оролининг аксарият қисмини саҳро ва чўллар ташкил қилади. 
Лекин оз бўлсада, унумсиз дашту, саҳрода обод воҳалар, энсиз ҳосилдор ерлар 
ҳам учрайди. 


175 
Қизил денгиз соҳили бўйлаб чўзилиб ётган Ҳижоз ўлкаси ўзининг икки 
шаҳри 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish