Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

6.3. Диний туризм
Диний туризм тарихи.
Ҳозирги кунда халқаро туризмнинг энг муҳим 
тармоқларидан бири диний яъни зиёратчилик туризми бўлиб ҳисобланади. 
Диний туризмнинг шаклланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Яъни 
унинг илк бор вужудга келиши антик даврига тўғри келади. Диний туризмнинг 
асосий пайдо бўлган масканлари қадимги греклар ва римликлар ватани бўлиб 
ҳисобланади. Қадимда греклар ва римликлар ибодатхоналар ва черковлар 
қуриб, уларда сиғинишганлар. Элладанинг энг машҳур ибодатхонаси биринчи 
бор 
Дельфах
шаҳрида қурилган. Ушбу ибодатхона бутун греклар оламида энг 
машҳур ва у гуёки ҳар қандай саволга тангри номидан қатъий жавоб берувчи 
кароматли коҳин, саждагоҳ маскани бўлган. Ривотларга кўра, минглаб 
дарвишлар мана шу ибодатхонага келишиб, ўзларини қурбон қилувчи 
мажусийлар рухонийси авлиё Пифининг башоратларини тинглашганлар. 
Ўрта асрлар даврига келиб, диний туризм миграцияси янгича тус ола 
бошлади. Муқаддас диний саждагоҳ жойларга бориб зиёрат қилиб келиш 
оммавий тус олиб, салб юришлари каби шаклга айланиб кетдилар. Айниқса, 
зиёрат қилиш ҳаракати XV аср охири ва XVI аср бошларига келиб энг юқори 
даражага кўтарилди. Зиёратчилик доирасининг ўсиши билан бирга унинг турли 
оқимлари ҳам кучая борди. Шу билан биргаликда зиёратчилар таркиби ҳам 
хилма-хил бўлиб, унда диний этиқодга амал қилувчи кишилар билан бир 
қаторда, турли хил касбкор, мансабдор, кишилар ҳам иштирок этабошлаганлар. 
Зиёратчи-ҳожилар ўртасида оқсуяклар, рицарлар (олижаноб одамлар), 
саёҳатчилар, ҳарбийлар, ижодкорлар, ҳукумат идораси ходимлари, савдогарлар, 
қолаверса оддий кишилар қатнашганлар.
XIX асрга келиб диний туризм уюшган ҳолдаги шаклга эга бўла 
бошлади. Маълумотларга кўра, зиёрат қилиб келувчилар сони тобора кўпая 
бориб, биргина Францияда 1861 йилда 300-400 минг кишига етган. 1870 йил 
охирларида уюшган ҳолдаги зиёратчилик оқими Европанинг Австрия, 
Германия каби бир неча мамлакатларида ҳам кенг ривожлана борди.


171 
Ҳозирги кунга келиб, ер куррасининг турли хил минтақаларида, кўп 
асрлар олдинги сингари, диний қадамжоларга бориб сиғинадиган сайёҳлар сони 
тобора кўпайиб бермоқда. Ҳар йили бутун ер юзаси бўйича 200 млн. дан ортиқ 
кишилар турли хил диний ҳаж сафарларига бориб зиёрат қилиб келишадилар. 
Шулардан 150 млн. дан ортиқ христианлар, 20-30 млн. атрофида индуистлар, 40 
млн.дан кўпроқ мусулмонлар, буддистлар, синтоистлар ва бошқалар иштирок 
этадилар. 
Зиёратчиларнинг сайёҳат қилишидан асосий маҳсади азиз авлиё 
жойларга қадам ранжида қилиши, сиғиниш чоғида руҳий жиҳатдан 
енгиллашиши, кўнгилларнинг покланиши, оғир касалликлардан холос 
бўлмоқлиги, қилиб қуйган гуноҳ ишларини оллоҳдан сўраб кечиришларини, 
сафар чоғида сафдошлари билан маънавий яқинликда бўлишни орзу-умид 
қилишадилар. Зиёратчи сайёҳлар сафарга чиқишида ўз орзу умидларига 
эришиш, яратганга шукронлар айтиб унинг иззат ҳурматини бажо келтиришни 
ўз кўнгилларидан ўтказадилар. 
Ҳозирги кунга келиб дунёда зиёратчилик сайёҳлигининг 10 дан ортиқ 
йирик марказлари мавжуд бўлиб, улар ер шарининг деярли ҳамма қитъаларида 
жойлашган:

Христиан Европаси; 

христианлик ва бошқа кўпсонли динлар билан мустаҳкам ўрин 
эгалловчи Шимолий Америка; 

Христианлик ва анъанвий динлар билан Лотин Америкаси; 

Исломни қабул қилган Шимолий Африка; 

Ислом ҳукмрон ва алоҳида христианлик ва анъанавий динлар мавжуд 
Ғарбий ва Шарқий Африка; 

Буддизм, ислом, христианлик ва ҳиндузимни эгаллаган Жанубий-
Шарқий Осиё; 

Буддизм билан (асосан ламаизм) мустаҳкамланган Марказий Осиё; 

Ислом ҳукмрон Ўрта Осиё; 

Ислом ва христианлик, иудизм билан мустаҳкамланган Ғарбий Осиё; 

Иудизм ва буддизм тарқалган, шунингдек христианлик, жайнизм, 
сикхизм ва ислам мавжуд Жанубий Осиё. 
Ҳар бир макроҳудуд энг аввало зиёратнинг жаҳоний марказлари билан 
машҳур. Улар эътиқодчиларнинг халқаро оқимини қабул қиладилар ва кўпинча 
диний ихтисослаштиришнинг маъмурий, саноат, маданий ва туристик 
марказлари функциялари билан қўшилиб кетадилар. Бундан ташқари, 
макроҳудудларда миллий ва маҳаллий аҳамиятга эга диний сиғиниш 
объектлари мавжуд.
Ер шарида энг қадимий ва йирик диний марказлардан бири Яқин 
Шарқда жойлашган Иордания давлатининг Иерусалим (Қуддус) шаҳри бўлиб 
ҳисобланади. Иордан дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган ушбу ҳудуд 1967 
йил июн ойида Исроил томонидан босиб олинган. У ҳанузга қадар Иорданияга 
қайтариб берилмасдан келмоқда. 


172 
Маълумки, Иерусалим шаҳри учта, яъни христиан, ислом ва иудаизм 
динларининг келиб чиқиши ва асосланиши маркази бўлиб ҳисобланади. У 
дунёдаги ибодат қилиш марказлари ўртасида алоҳида ўринни эгаллайди. 
Шаҳарнинг ўтмиш тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалади. Бу ерда илк бор 
иудаизм динига эътиқод қилувчи монотеист (бир худолик, яъни худони битта 
деб билувчи) дин тарафдорлари, ундан кейин христиан ва ислом дини келиб 
чиққанлигидан далолат берадилар. 
Иерусалим христиан динига эътиқод қилувчилар учун муқаддас шаҳар 
бўлиб ҳисобланади. Шаҳарда энг йирик зиёрат қилувчи жой бу-

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish