179
балчиқли, иқлим-қимиз даволаш билан бир қаторда улар ўртасида биридан
бирига ўтувчи оралиқ курортлар ҳам бор. Улар бир йўла бир нечта табиий
даволаш омиллари – масалан, маъданли сувлар, балчиқ, қимиз сингари уч типга
мансуб усулларини бирга қўшиб даволайдилар. Бундай ўтувчи курортлар
нисбати Европада кенг тарқалган ва ўсиб бораётган туристлар сонини тобора
кўпроқ жалб этаяпти.
Европада даволаш – соғломлаштириш туризми.
Кўҳна дунёда асосий
даволаш – соғломлаштириш туризми Марказий ва Шарқий Европада,
шунингдек Ғарбий Европада жойлашган собиқ социалистик мамлакатлар
курорт ишларида бой анъаналарга ва тажрибага эгадирлар. Мижозларни
даволаш, дам олиши, соғлигини тиклаши учун табиий иқлим шароитлари,
хасталиклар олдини олишнинг замонавий усуллари ва бошқа кенг хизмат
соҳалари мавжуд.Улар курорт хизматларини арзон баҳолаб, лекин яхши
самарали даволашни йўлга қўйиб европа даволаш соғломлаштириш туризми
бозорида устунликни эгаллаб туришибди. Улар бу бозорда катта улушни
назорат қиладилар.
Санатория – курорт даволанишига туристик келишлар бўйича Европа
мамлакатлари ўртасида етакчиликни
Чехия
эгаллаб келаяпти. Энг катта ва
машҳур чех саломатлик маскани Карлова Вари. Чехия миллий туристик
маъмурияти маълумотларига кўра, ҳар йили жаҳоннинг 70 мамлакатидан 50
млн. дан кўпроқ киши даволанш учун, 2 млн. экскурсантлар ташриф
буюришди. Чехия ҳудудида Карлова Варидан ташқари европада энг қадимий
курортлардан бири Теплице, дунёда биринчи радонли санаторий – курорт
Яхимов, Мариан-Лазни ва Франтишкави – Лазни, Лугачовице, шунингдек
Европада биринчи очилган Янске – Лазни болалар фалажини даволашга
ихтисослашган курортлари бор.
Мамлакатда кейинги йилларда Европа даволаш – соғломлаштириш
туризми бозорида чех соғломлаштириш масканларининг мавқиени ошириш
учун фаол чора-тадбирлар кўрилмоқда. Курортларда камер театри саҳналари,
галерея ва кўргазма заллари, рақс кафелари, ўйин муассасалари, тунги клублар
очилмоқда. Улар фаол дам олиш учун гольф ва теннис ўйнаш, суриш, яхтада
сайр, отда юриш, каратэ, пиёда ва велосипеда сайр сингари шароитларга кенг
имконият яратмоқда. Даволаш – соғломлаштириш дастури маданий кўнгилочар
ва билимни бойитиш тадбирлари билан қўшиб олиб борилаяпти. Чехия
курортларида мусиқий фестиваллар, қўшиқ танловлари, курорт баллари,
аэробик марафонлар, савдо кўргазмалари, фольклор фестиваллари ўтказилади.
Карлова Варида анъанага айланган халқаро тўлиқ метражли фильмлар
фестивали бўлиб ўтади. Бу тадбирлар туристларни жалб этиш ва улар сонини
кўпайтиришга, чех саломатлик масканлари шуҳратини тиклаш ва ёйишга
қаратилган.
Европа даволаш – соғломлаштириш туризми бозорида Чехиянинг бош
рақобатчиси
Do'stlaringiz bilan baham: