Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Туроператорлик 
сектори.
Операторлик 
секторида 
таклифлар 
хусусиятларини ҳаво транспортидан фойдаланиб туристик сафарлар ташкил 
этувчи фирма мисолида кўриб чиқамиз. Улар Европада 1950-йиллар бошида 
пайдо бўлганди. Бу даврда кўпчилик авиакомпаниялар машина паркларини 
урушдан қолган учувчи техника ҳисобига кенгайтириб, ўтказиладиган 
ўриндиқларни тўлдираолмаслик муаммосига дуч келишганди. Янги шароитда 
туроператорлар авиаташиш бозорига улгуржичилар сифатида чиқишди. Тўлмай 
қолган ўринларни бутун блоклари билан чегирма асосида сотиб олдилар. 
Уларнинг нархи эълон қилинган авиатарифлардан анча паст эди ва 
авиакомпаниялар чиқимлари ўзгаришида паст даражагача тушиши мумкин эди, 
қайсиким умумий ҳажмда маълумки, чиқим кам. Ҳар бир аниқ вазиятда сўнгги 
қатъий нарх туроператорни авикомпания вакили билан савдолашган 
музокарасидан кейин эълон қилинарди. Сотиш бозорини сақалш мақсадида 
қайсиким авиабилет тўлиқ нархда реализация қилинади, авиакомпания 
ўринларни воситачиларга қайта сотиш шартини қўябошлади. Ўша шартлардан 
айримлари ҳозирги кунгача ҳам амал қилаяпти. Муҳими шундаки, авиаташиш 
хизматлар пакетига қўшилган бўлиши керак ва унинг ажралмас қисми сифатида 
жойлаштириш, овқатланиш, сайр-томоша ва бошқалар билан бирга сотилиши 
лозим. Бу туроператорларни пэкидж-турлар ташкил қилиш билан 
шуғулланишга мажбур қилди. Уларни амалга оширишнинг барча тижорий 
қалтисликларини туроператорлар ўз зиммаларига олдилар. 
Хизматлар пакетини шакллантиришда туроператорлар жойлаштириш 
корхонаси билан тижорий алоқаларни йўлга қўядилар. Улар билан ишлаш 
ташувчилар билан ишлаш сингари шартнома принципларига қурилади. 
Шартноманинг бир неча типлари мавжуд: 

30-80 % кафолат билан тўлдириладиган ўринлар квотаси ҳақида 
шартнома. Бунга кўра фирма отелдан маълум ўринга квота олади.
Келишилган муддатда уларнинг ажратилган сонига тўлдирилганидан 
қатъий назар 30 % дан 80 % гача тўлаш мажбуриятини олади. Қолган 
квоталар бўш қолган ҳолларда бекор қилиниши мумкин. Ўз навбатида 
отел фирма учун туристларни жойлаштиришга имтиёзли нархлар 
белгилайди; 

ўрин квоталари кафолатсиз тўлдирилгани ҳақида шартнома, юқорида 
кўриб чиқилганидан фарқли равишда бу шартнома отел ва туристик 
фирма ўртасидаги ўзаро муносабатларни юмшоқроқ шаклда 
мутаҳкамлайди. У уни тақдим этилган ўринларни тўлдириш 
мажбуриятидан озод этади деб, зарурат туғилса уларни бекор қилади, 
лекин отел билан одатдаги тарифларда ҳисоб-китоб қилади; 

ўринни тўлиқ тўлаган ҳолда қатъий ажратилган ўринлар квотаси учун 
отелга тўлиқ тўловни кафолатлайди, ҳатто улардан фойдаланилмаса 
ҳам, жойлаштиришнинг нархини пасайтириш учун савдолашади.


150 
Томонлар нархларни муҳокама қилиш ва келишув чоғида шунингдек 
мавсумийлик омилларини (мавсумий ва номавсумий нархлар ўртасидаги фарқ 
20-25 % га етади), отел юкланиш даражаси, операциялар умумий ҳажми, 
алоқалар характери (бир мартали ёки узоқ муддатли ҳамкорлик) ва бошқаларни 
ҳам ҳисобга оладилар. 
Амалда туристик хизматларни амалга ошириш, айниқса пэкидж 
турларни, туристик фирмалар ўртасидаги шартномаларни истиқболли кўриниш 
олиш аҳамиятига эга. Қайсиким, ташаббускорлик (йўналтирувчи) ва 
рециптивли (қабул қилувчи) га бўлинади. Қабул қилувчи мамлакатларнинг 
туроператор билан ҳамкорлиги кўпинча туристик корхоналар билан бевосита 
алоқаларга қараганда қулайроқ бўлиб чиқади. Ички бозорда ишлаш 
тажрибасига эга жиддий маҳаллий фирма ўз мамлакатида турстик хизмат 
кўрсатиш комплексига жуда жалб этувчи нархлар таклиф этиши мумкин, 
шунингдек визавий қўллаб-қувватланиши таъминлайди. Пэкидж-турни узил-
кесил расмийлаштиришда жўнатувчи турташкилотчига фақат у сотиб олган 
халқаро ташиш хизматларини тўлдиришгина қолади. Шартнома тероператор 
ишини сезиларли соддалаштиради ва уни даромадлироқ қилади. 
Мунтазам рейсларга ўринлар блокини сотиб олишни бошлар экан, 
туроператор аста-секин хусусий чартер дастурини амалга ошириш учун бутун 
самолётларни ижарага олишга ўтди. Транспорт воситаларини ижарага олиш 
ҳақида шартнома тузар экан, улгуржичилар авиакомпаниялардан халқаро 
ташишларга сезиларли чегирма олишга интиладилар. Авиатарифни 
камайтириш, баъзан сафар қийматининг 2/3 етади, уларга рақобатбардош 
нархга эга бўлиш имконини беради. 
Шунга қарамай, авиачартер операциялари юқори даражада қалтисликка 
ҳам эга. Ҳар бир туристик фирма, ҳамма вақт ҳам самолётни тўлиқ йўловчи 
билан таъминлай олмайди, бу эса унинг учун молиявий йўқотиш демакдир. 
Бунинг учун кенг ва барқарор бозор зарур, қайсиким бунга йирик 
улгуржичиларгина эгадир. Аммо бироқ кичик ва ўрта туроператорлар ҳам 
маълум шартлар билан авиачартерлардан фойдаланиши мумкин. Ижарага 
олинган самолётнинг эгаси тез-тез мавжуд ўринларнинг бир қисмини пудрат 
шартномаси асосида бошқа туристик фирмаларга беради. Бунда ташиш баҳоси 
ошсада, барибир пудратга олувчи учун фойдалидир. 
Муваффақиятли чартер дастурлари жуда кўп туроператорларга, айниқса 
Буюкбритания, Скандинавия мамлакатлари ва Германияда самолётлар сотиб 
олиш ва дастурларни хусусий авиатранспортларда давом эттириш имконини 
берди. Йирик туропеаторлар шунингдек автобусларига ҳам эга бўлишди, улар 
сайр-томоша объектлари, баъзан жойлаштириш воситаларига ҳам эгалик 
қилишади. 
Туристик хизматлар пакетига нархлар калькуляцияси масаласи алоҳида 
кўриб чиқишга лойиқ. Амалда туроператорлар нарх шаклланишининг уч 
усулидан фойдаланишади: чиқим мўлжали билан, талабга ва рақобатга қараб. 
Биринчи усул бўйича нарх тўлиқ сумма сифатида ҳисобланади, туристик 
маҳсулот ишлаб чиқариш чиқимли ва даромад чиқимдан зиёд фоиз сифатида 
намоён бўлади. Иккинчи усул нархни белгилаш ва талабни баҳолаш ва 


151 
ўрганишга асосланган. Бу конкрет мақсадли бозор учун маъқулдир. Нархларни 
мўлжал билан калькуляциялашда рақобатга кириш ўхшаш турларга нарх 
даражаси бўлиб хизмат қилади. Бундай ёндошув жуда жалб қилувчи ва ўша 
туроператорлар учун қулайдир. Чунки улар ўз хусусий маркетинг 
тадқиқотларини ўтказиш имконига эга эмаслар. Ҳар учала усул ҳам оқилона 
қўлланганда рақобатга дош берадиган нарх белгилашга ёрдам беради, истеъмол 
талабларини рағбатлантиради ва саёҳат ташкилотчисига даромадни 
таъминлайди. 
Туристик маҳсулотга нарх белгилаш бир қатор қийинчиликлар билан 
кечади, бу ноаниқлик омилларидан келиб чиқади ва истеъмолчига маълум 
қилинади, қайсиким унинг ҳамма жиҳатлари ҳам маълум эмас. Шунинг учун 
туроператор тахминий баҳолашларга таянади. У олдиндан туристлар ташиш ва 
жойлашиш воситаларига юкланиш фоизини ҳисоблаб чиқиши, валюта курсини 
аниқлаши лозим. Валюта курси хорижий шериклар билан ҳисоб-китоб қилишда 
эълон қилинади ва бозордаги нарх билан мувофиқлаштирилади. Йўл қўйилган 
ноаниқликлар бевосита фирма молиявий кўрсаткичларида акс этади. Зарарга 
йўл қўймаслик учун туроператор бориладиган мамлакат пул бирлигида нарх 
белгилаши мумкин, қонунчиликда рухсат берилган бўлса, муддатга валюта 
сотиб олади, ёки бошланишда сотиш нархи узил-кесил эмаслигини кўрсатади. 
Юкланиш коэффициентини аниқлаш билан боғлиқ қалтисликлар қисман нарх 
устига қўйилади. 
Авиа учишлар билан сафарларга ихтисослашган бир классик оператор 
хўжалик фаолияти натижаларини кўриб чиқамиз. Авиаташиш ва жойлаштириш 
харажатларнинг асосий статияси ҳисобланади. Чиқимнинг худди шу тури 
туроператор таклифини аниқлайди. 
Туроператор пэкиэж турни истеъмолчи учун мақбул келадиган нарх 
белгилабгина амалга ошириши мумкин. Агар туристик хизматларни бутун 
пакетини сотиб олиш унинг таркибига кирувчи алоҳида хизматларни сотиб 
олишдан маъқулроқ бўлса, олди-сотди далолатномаси тузилади. Амалда ютуқ 
15-40 % га етади, баъзан эса унданда кўпроқ бўлади.
Пэкидж 
– тур рақобатбардошлиги етказиб борувчилар тақдим этадиган 
хизматларга улгуржи чегирмалар туфайли таъминланади. Аммо вақти-вақти 
билан, айниқса номавсумда авиакомпаниялар ва жойлаштириш воситалари 
белвосита каналлардан фойдаланиш рад этишади. Ўз хизматларини тўлиқ 
нархда бевосита истеъмолчиларга сотишни маъқул кўришади. Тегишли 
равишда бозорда туроператор хулқи ўзгаради. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish