Халқаро туризм



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Ўзгарувчан чиқим 
– бу ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан омиларини 
ташкил этувчи ресурсларга пул харажатларидир. Уларнинг катталиги айирма 
операциялари масштаби ўзгаришига пропорционал тарзда алмашади. Сотиш 
ҳажми ортганда чиқим ўзгарувчанлиги ҳам кўпаяди ва аксинча. Агар фирма 
ишни тўхтатса, у чиқим ўзгаришига дуч келмайди. Чиқимнинг бу категориясига 
меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш (эътибор беринг – соатбай бу штат ходимлари иш 
ҳақи, ўзгармасдан қолади. Ҳар ҳолда қисқа муддатли даврда шундай бўлади, 
доимий чиқимга қўшилади) ва ишлаб чиқарилган товарлар ёки хизматларни 
реализация қилиш харажатлари киради. 
Чет эл тажрибасида чиқимли доимий ва ўзгарувчанликка бўлишда бир 
қатор самарали усуллардан фойдаланилади: даврда ишлаб чиқариш ҳажмининг 
юқори ва паст нуқтаси усули, тизимга тенглаштириш статистик усули, график 
усул ва бошқ. 
Туристик корхоналарга тушадиган чиқимлар бир қисми кўрсатилган икки 
турнинг бирортасига ҳам киритилиши мумкин эмас. Чунки ўзида иккисининг 
ҳам қирраларини қўшиб олган. Адабиётларда бу чиқимлар ҳар хил талқин 
қилинади: шартли доимий, (шартли ўзгарувчан) ёки доимий ўзгарувчан. 
Уларнинг катталиги ўзгарувчан чиқим катталиги сингари бевосита ишлаб 
чиқариш ҳажмига боғлиқ бўлади. Чиқаришни ўсиши билан у ўзгаради, лекин 
ҳар бир бирлик маҳсулот (хизмат)га бир текис эмас, сакраш шаклида ўзгаради. 
Мисол учун, мунтазам ҳаво йўллари Х ўринлар сони билан самолётлар орқали 
хизмат кўрсатади. Аммо баъзан вазият рўй беради, (х-1) ёки (х-2) кишилар шу 
рейсда учишни исташади, ўшанда уларни транспортировка қилиш учун 
иккинчи самолёт ажратилади. Бундай ташиш билан боғлиқ харажатлар шартли 
доимий (шартли ўзгарувчанлик) ҳисобланади. 
Доимий, ўзгарувчанлик ва шартли доимий (шартли ўзгарувчи) чиқимлар 
ишлаб чиқаришнинг умумий ёки суммали чиқимини ҳосил қилади. Фирмалар 
учун бу маълум миқдорда маҳсулотлар (хизматлар) чиқариш учун зарур камроқ 
умумий пул харажатларидир. Суммада чиқим ишлаб чиқариш ўсишига қараб 
кўпаяди. Шунинг учун у чиқариш ҳажмининг ортиб борувчи функцияси 
ҳисобланади. 
Ишлаб чиқаришнинг умумий чиқим функцияси туристик индустрия 
корхоналари учун: отеллар, авиакомпаниялар, сайр-томоша объектлари ва ҳ.к. – 
ўхшашдир

Туристик корхоналар чиқими таркиби муҳим хусусиятларга эгадир. Унда 
доимий чиқимнинг ўзгарувчан чиқим устидан салмоқли эканлиги кузатилади. 


141 
Бу далил туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар иқтисодий хулқида сезиларли 
белгини кўрсатади. 
Бошқа фирмалар сингари туристик компания қайси даражада нарх 
белгилаш керак, қандай ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш омиллари олиши 
лозим, ўзининг даромадини максимллаштириш учун бозорга қанча ҳажмда 
хизматларини олиб чиқиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилади. Қўйилган 
саволларга жавоб бера туриб, фирмалар раҳбарлари ишлаб чиқариш 
компанияларининг нафақат харажатлар томонини, балки талаблар ҳақида ҳам 
бош қотирадилар. Туристик компания ҳатто монополия шароитида ишлаётган 
бўлсада, у эластик талаб ҳиисоб-китобини қилиши, шундан кейингина тегишли 
туристик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нарх белгилаши лозим. 
Кўраётганимиздек, айрим фирмалар янада наририроқ боришади ва нарх 
белгилашнинг мураккаб стратегиясидан фойдаланишади. Бундай стратегияни 
ишлаб чиқиш учун бозор талаби ҳақида батафсил ахборот талаб этилади. 
Фирмалар даромади – умумий даромадлар ва умумий чиқим ўртасидаги 
фарқдир. Ишлаб чиқаришнинг кичик ҳажми учун даромад салбий катталикка 
эга, яъни зиёнли ҳисобланади – даромад жуда кам, доимий ва ўзгарувчан 
чиқимларни қоплашга етмайди. 
Туристик хизматларни имкон даражасида ишлаб чиқаришни кўпайтириш 
даромадни ижобий томонга ўзгартиради ва ўстиради. Туристик корхона тўлиқ 
қувват билан ишлаганда максимал даражасига эришади. Шунинг учун туристик 
компаниялар иложи борича, кўпроқ ва сифатлироқ хизмат кўрсатишга 
интиладилар. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish