Халқаро туризм


Ишлаб чиқаришнинг вақтинчалик параметрлари



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/207
Sana03.06.2022
Hajmi2,41 Mb.
#632149
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   207
Bog'liq
12-y-Xalqaro-turizm.-Darslik-X.M.Mamatqulov-A.B.Bektemirov-va-bosh.-S-2007-

Ишлаб чиқаришнинг вақтинчалик параметрлари.
Ишлаб чиқариш 
функцияси ресурслар харажати ўртасида ўзаро боғлиқ ҳолда маҳсулотни 
кириши ва чиқиши якунида белгиланади. Чиқарилаётган маҳсулот миқдорини 
кўпайтириш (камайтириш) учун харажат ҳажмига аниқлик киритиш зарур. 
Бундай ўзгартириш имконияти вақтинчалик уфқларга боғлиқ, унинг давомида у 
ёки бу ишлаб чиқариш қарорлари қабул қилинади. Ишлаб чиқариш назариясида 
икки давр ажралиб туради: қисқа муддатли ва узоқ муддатли. Қисқа муддатли 
даврда фирма қобилияти янги чекланган бозор шароитига кўникма ҳосил 
қилади. Чунки, айрим ишлаб чиқариш омиллари турлари ҳажми тезкор 
ўзгартиришга бўйин бермайди. Бинолар ва ускуналар сингари фирманинг 
физик ҳажми ва ишлаб чиқариш қувватлари параметрларини белгиловчи 
харажатлар доимий ҳисобланади. Доимийдан ташқари фирма ўзгарувчан 
харажатлар ҳам қилади. Уларнинг ҳажми тез ва осон аниқланади. Хом ашё, 
энергия, меҳнат – кўпчилик фирмалар ўзгарувчанлик харажатларига мисолдир. 
«Эр Максим Э» (Франция) сервирлаш ресторани бир кунда 350 нафаргача 
хўрандага хизмат кўрсатади. У қуйидаги ускуналарга эга: тўртта 
микротўлқинли печ, паст ҳароратли совутгич ва иситувчи стол бор. Бу 
харажатлар, шунингдек ишлаб чиқариш биноси қайд этилганига киради ва 
қисқа даврда – бир икки кунда ўзгартиришнинг имкони йўқ. Аммо бироқ 
ресторан хизматига талаб ошганда эгаси унинг ишлаб чиқаришини қисқа 
муддатда кўпайтириши мумкин. Бунга у катта ўзгарувчан харажатлар – меҳнат 
соати ва хом ашёдан фойдаланиш орқали эришилади. Ошхона ходимларига 
узайтирилган иш куни учун ҳақ тўлайди, уларнинг таркибини кўпайтиради, 
яримфабрикантлар эса катта партияларда сотиб олинади ва печларга бир – 
бирига зич қилиб жойлаштирилади. 
Лекин эга янги-янги ходимларни ҳадеб ишга олавериш билан ишлаб 
чиқариш ҳажмини кўпайтира олмайди. Қайсидир босқичда навбатдаги 
қўшимча ходим чиқариш ҳажмига деярли ҳеч нарса қўшолмайди. Янги ошпаз 
ёки официант фақат ўралашиб ҳалақит беради ва хизмат кўрсатилаётган 
мижозларни ҳам, тайёр таомлар миқдорини ҳам камайтириб юборади. 
Бир тур харажати даражасида (мазкур ҳолатда - меҳнат) қайд этиладиган 
қолган харажатлар ҳажми нуқтасига етади, негаки маҳсулот катталиги чегараси 
қисқара бошлайди. Бу тенденция умумий характерга эга ва иқтисодиёт 
назариясида фойда келтиришини пасайтирувчи қонун сифатида маълум. 
Узоқ муддатли даврда фирма ишлаб чиқариш омиллари ва тайёр 
маҳсулот (хизмат) бозори ўзгаришларига осон кўникади, унинг ишлаб чиқариш 
имкониятларини танлаши кенгаяди. У ишлаб чиқаришнинг бошқа усулига 


138 
ўтиш учун етарли вақтга эга бўлади. Ишлаб чиқариш биноси ва ускуналар 
сотиб олиш, барча харажатларнинг ҳажмини аниқлаб чиқиш имкони туғилади. 
«Эр Максим Э» сервирлаш ресторани ижарага қўшимча майдон, катта 
ҳажмли печлар ва сотувчилар, қўшимча столлар сотиб олишга эҳтиёж сезади ва 
бу воситларни ошиб бораётган талабига қараб мослайди. Аммо ўз 
ўзгартиришларни жуда тез жорий этиб бўлмайди. 
Ишлаб чиқариш харажатлари барча турларини ўзгартириш учун талаб 
этиладиган вақт давомийлиги туристик индустрия секторлари бўйича кучли 
фарқ қилади. Агар экскурсия бюроси ўз ишини бир ой ичида қайта қуриб 
чиқаололса, авиакомпанияларга самолётлар сотиб олиш ёки ижарага ёллаш, 
учувчилар топиш, ангарлар, (самолётлар ва дирижабллар турадиган бино) 
кассалар ва аэропортда идора биноси жиҳозлаш, рейслар сонини кўпайтириш 
учун камида уч-тўрт ой вақт керак бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари барча 
турларини ўзгартириш учун эса янада кўпроқ вақт талаб этилади. Меҳмонхона 
– курорт компаниясига, кема компанияларига эса бир – икки йил вақт зарур 
бўлади.
Ишлаб чиқариш масштабини кўпайтириш, яъни фирма ҳажми, чиқариш 
ҳажми ўлчами, айниқса бошланғич босқичда, ресурслардан иқтисодий 
фойдаланиш билан кечади. Агар фирма ўзгарувчан ва доимий харажатларнинг 
маълум пропорцияда ошириш йўлидан борса, масштаб кенгайиши ўртача 
харажатлар катталигига таъсир этмайди деб кутиш адолатдан бўларди. Бироқ 
реал фирмалар бошқача ўсади. Чиқаришни кўпайиши билан улар ишлаб 
чиқариш технологиялари ва усулларининг ички ташкил этишини йирик ишлаб 
чиқаришнинг устунлигини амалга ошириш учун ўзгартирувчилар. Ана шу 
ўзгартириш масҳулот чиқариш масштаби ҳисобига тежамли самара яратади. 
Чиқарилган ҳар бир бирлик таннархи ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ 
фирмалар ўсиши билан ўртача ортиқча маҳсулот қисқаради. 
Мутахассислар масштабдан тежалишнинг бир неча сабабларини 
айтадилар. Биринчи, хизмат кўрсатиш соҳасида кичик корхоналар учун энг 
муҳими – ишлаб чиқаришнинг бўлинмаслигидир. Умуман бизнес билан 
шуғулланиш учун фирма айрим ресурсларнинг минимал ҳажмига эга бўлиши 
керак. Мисол учун, у маъмуриятга эга бўлиши, ўзининг бухгалтерия 
хужжатларини тартибли юритиши лозим. Эҳтимол унга телефон ва стол ҳам 
керак. Бу эҳтиёжлар шу маънода бўлинмас ҳисобланадики, фирма фақат ярим 
бухгалтерия юритолмайди, ярим телефондан фойдалана олмайди. 
Фирма тараққиёти учун бўлинмас омилларни сезиларли кўпайтириш 
талаб қилинмайди. Бошқарувчи уч ходимга худди икки ходимдагидек 
раҳбарлик қилади. Чиқариш бўлинмас харажатларни имкони даражасида 
кенгайиши тобора кўпроқ маҳсулот бирлиги миқдорига тақсимланаверади ва 
уларнинг ҳар бири ҳисобига қисқараверади. Албатта, ишлаб чиқаришнинг бу 
ўсиш самарасининг ҳам маълум чегараси бор. Фирмага яна бир неча 
бошқарувчи ёллашга тўғри келган зоҳати қўшимча телефонлар ва столлар 
ўрнатиш эҳтиёжи туғилади. Мураккаброқ бухгалтерия тизими ҳисобида 
юритиш ҳисобланади, шу билан мазкур масштабдан тежаш манбаи тугайди. 


139 
Масштабдан тежаш бошқа манбаи меҳнатни тақсимланиши ва 
ихтисослашишида яширинган, фирма йириклашиши билан ҳар бир ходим 
диққат-эътибори бита вазифага, уни янада самаралироқ ечишга қаратилади. 
Кичик отелда унинг эгаси ҳамма масалалари, жумладан маркетинг билан 
шуғулланади. Катта отеллар эса мутахассис маркетолог ёллаши имконига эга. 
Йирик отелларда меҳнат тақсимоти янада тармоқланади. Уларнинг бошқарув 
таркибида маркетинг ва сотиш хизматлари пайдо бўлади, улар нархлаш, 
реклама, хизматларни амалга ошириш ва бошқа мутахассислардан иборат. 
Айрим йирик меҳмонхона корпорациялари ўзларининг ҳар бир корхонаси 
сотиш бўлимига қўшимча ҳолда марказий миллий (хатто халқаро) бозорга 
чиқариш бўлимларига эга. Бу бўлим ходимлари ҳудудларга хизмат кўрсатиш 
бўйича гуруҳларга ёки бозор сегментлари (индивидуал, ассоциациялар, 
корпорациялар ва бошқ) га бўлиниши мумкин. 
Улар акцепторлар картотекалари ва ҳисобни юритишади, янги 
бозорларни ўрганишади, потенциал мижозлар билан қўнғироқлашадилар. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish