Мавзу. Халқаро валюта ва кредит муносабатларидаги мавжуд муаммолар
Халқаро иқтисодий алоқалар-валюта муносабатларининг асоси сифатида. Валюта тизими ва унинг асосий элементлари.
3.Валюта курси ва унга таъсир қилувчи омиллар, валюта курсларининг турлари.
Хусусий шахслар, фирмалар, банкларнинг валюта ва пул бозоридаги халқаро ҳисоб-китоблар, кредит ва валюта операцияларини амалга ошириш мақсадидаги кундалик алоқаларини ўз ичига олади. Валюта муносабатларининг баъзи бир элементлари кадимий Римда векселлар асосида ва бир мамлакат савдогарининг пулини иккинчи бир мамлакат савдогарига алмаштириб бериш заминида вужудга келган. Валюта муносабатларининг ривожланишининг кейинги босқичи кадимий Лионда ва боҳшка Ғарбий Европа мамлакатларида ўтказиладиган тратта операцияларининг ривожланиши ҳисобланади. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, жаҳон бозорининг барпо бўлиши, халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва жаҳон хўжалик тизимининг ривожланинши халқаро валюта муносабатлари ривожланишининг асосидир. Валюта муносабатлари халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир бўлаги ҳисобланиб, унинг ҳолати миллий ва жаҳон иқтисодининг ривожланиш даражасига, сиёсий ахволга, мамлакатнинг иқтисодий потенциалига, унинг жаҳондаги мавқеига ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади.
Халқаро муносабатлар шароитида капиталнинг айланиш жараёнида пул капиталининг миллий пул кўринишидан хорижий валюта кўринишига ўтиш жараёни юзага келади.
2. Валюта тизими ва унинг асосий элементлари
Валюта тизими давлатлараро битим ёки миллий қонунларга мувофиқ валюта муносабатларини ташкил қилиш ва бошқариш шаклларини ўз ичига олади. Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд. Булар - миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимларидир.
Саноат ривожланган давлатлар иқтисодиётлари ўртасидаги интеграциянинг чуқурлашуви шароитида валюта тизими жаҳон хўжалик алоқаларида муҳим ва мустақил ўрин тута бошлаяпти. Валюта тизими мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига бевосита таъсир этади (яъни ишлаб чиқариш омиллари, суръатларига, нархга, иш хакига ва бошқаларга).
Миллий, жаҳон ва халқаро (минтақавий) валюта тизимлари тушунчалари бир-биридан фарқланади.
Миллий валюта тизими - тарихан юзага келган бўлиб, алохида олинган давлатнинг валюта муносабатларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатларини ўз ичига олади. Миллий валюта тизимининг элементлари бўлиб, миллий валюта, валюта резервлари ҳажми ва таркиби, валюта паритети ва миллий валюта курси, валютани конвертирлаш шартлари, мамлакат валюта муносабатларини бошқарувчи миллий маҳкамалар ва ташкилотлар статуси, валюта ва олтин миллий бозорларининг фаолият юритиш шартлари, валюта назорати, валютавий чекланишлар бор-йўқлиги қоидаларини, халқаро кредит воситаларини миллий пул айланишида қўллаш қоидалари ва бошқалар ҳисобланади. Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг асосий қисмини ташкил қилади.
Минтақавий валюта тизими элементлари тегишли шартнома шартлари асосида аниқланади.
Жаҳон валюта тизими қуйидаги элементларини, яъни халқаро тўлов воситаларининг маълум бир йиғиндиси, валюта курслари ва валюта паритети, конвертирлаш шартлари, халқаро ҳисоб-китоб шакллари, халқаро валюта ва олтин бозорлари режими, халқаро ва миллий банк ташкилотлари, халқаро кредит воситаларини муомалада қўллаш қоидаларини, валютавий чеклашларни давлатлараро бошқариш усуллари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Халқаро ва минтақавий валюта тизимларининг асоси бўлиб халқаро меҳнат тақсимоти, ташқи савдо ҳисобланади.
Жаҳон Валюта тизими ўз ичига валюта инструментлари (воситалари)нинг амал қилишини таъминловчи халқаро кредит - молия муассасалари ва халқаро битим ва давлат ҳуқуқий нормалари комплексларни ўз ичига олади.
Минтақавий валюта тизими ривожланган давлатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилади. Масалан, Европа валюта тизими - ЕВТ бир қатор Европа давлатларининг валюта соҳасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари шакли сифатида намоён бўлади ва фаолият кўрсатади.
Валюта механизми самарадорлиги, давлатнинг ва халқаро валюта-молия муассасаларининг валюта, пул ва олтин бозорларига аралашиш даражаси иқтисодий ўсиш, давлатнинг ташқи иқтисодий стратегиясига таъсир этади.
Валюта тизими аҳамиятининг ўсиши ривожланган мамлакатларнинг миллий ва маҳаллий доирада валюта соҳасида давлат монополистиқ бошқарувининг янги усули ва воситаларини излашга мажбур этмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |