Халқаро иқтисодий алоқалар-валюта муносабатларининг асоси сифатида. Валюта тизими ва унинг асосий элементлари


Қуйидаги таянч сўзларни таърифланг



Download 76,37 Kb.
bet5/9
Sana14.07.2022
Hajmi76,37 Kb.
#798808
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
хвкм маъруза

Қуйидаги таянч сўзларни таърифланг



чет эл валютаси;
халқаро валюта тизими;
жахон валюта тизими;
валюта савати;
СДР;
ЭКЮ;
евро;

валюта риски;
валюта чегаралари;
валюта тенглиги;
халқаро валюта бозори;
резерв валюта;
экспорт операцияси;
импорт операцияси.



Ўз билимини текшириш бўйича саволлар

  1. Валюта тизимининг асосий элементлари?

  2. Ямайка валюта тизимини асоси нима?

  3. Париж валюта тизимини асоси нима?

  4. Евро валюта тизимини ташкил топиши?

  5. Халқаро валюта фонди?

  6. Нима мақсадда Евро муомалага киритилди?

  7. Халқаро валюта тизимининг элементлари.



Мавзу. Халқаро ҳисоб-китоб операцияларини ташкил этиш




  1. Халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари.

2. Халқаро ҳисоб-китобларнинг шакллари.


Бозор иқтисоди шароитида тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, балки бошқа мамлакатлар билан ҳам турли хил операцияларни олиб борадилар. Тижорат банкларининг бошқа мамлакатлар билан олиб борувчи операциялари уларнинг халқаро операциялари деб юритилади. Тижорат банкларининг халқаро операциялари ўз ичига халқаро савдода иштирок килувчилар ўртасидаги муносабатларни, ссуда капитали бозорида инвестиция фаолиятини юритувчи, туризм, хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, валютани айирбошлаши чек, вексел, инкассация учун банк акцептларини кабул қилиш билан шугулланувчи мижозлар томонидан талаб қилинадиган хизматларни ўз ичига олади.
Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони банк томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, вексель бўйича ва акцепт кредитларни, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташки савдони кредитлашнинг янги шаклларига лизинг, факторинг ва форфетирлаш кабиларни киритиш мумкин. Урта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро-кредит шаклида ҳам берилади.
Банкларнинг халқаро операцияларининг яна бир тури бу банкларнинг валюта операциялари ҳисобланади. Банкнинг бир валютани бошқа валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари дейилади. Уларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги ҳисобланади.
Турли хил валюта операциялари йиғиндиси жаҳон ссуда капитали бозорининг асосий кисмларидан бири бўлган валюта бозорини хосил қилади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф мужасамлаштирилади. Таклиф сотилган товар ва хизматлари учун даромад олган экспортердан, талаб эса сотиб олинган товар ва хизматларни тулаш учун хорижий валютага мухтож импортерлардан келиб чикади. Валюта операциялари асосини товаралар ва хизматлар, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил этади.
Валюта бозорида операцияларни алохида олинган банклар, компаниялар ва жисмоний шахслар амалга оширадилар. Биржа ичида ва ундан ташқаридаги валюта бозорлари бир-биридан фарқ қилади. Валюта операцияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозорларда тижорат банклари орқали амалга оширилади.
Банклар бир-бири билан (бевосита ёки брокерлар орқали), мижозлари билан валюта операцияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади.
Валюта чеклашлари йўқ ёки сезиларли бўлмаган давлатларда (АҚШ, Япония, ГФР, Буюк Британия, Гонконг, БАА ва бошк.) валюта муомалаларини ихтиёрий банк амалга ошириши мумкин. Миллий валюта конвертирланмаган давлатларда валюта операцияларини факатгина давлат рухсат берган банклар амалга оширади.
Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўйига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармокларининг ривожланганлик даражасига, ЭХМ билан таъминланганлигига, телефон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияларининг асосий қисми йирик тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валютани сотади ва сотиб олади, халқаро ҳисоб-китобларни бажаради, балки хорижий валюта заҳираларини сақлайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга катировка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади.
Кўпчилик мамлакатларда (Япония, ГФР, Франция, Италия, Австралия, Нидерландия) яхши тараккий қилган махсус валюта биржалари мавжуд. 70-йиллардан бошлаб фонд ва товар биржаларида валюта билан савдо қилиш таркалган.
Банклар томонидан валюта операциялари банкнинг ўз ҳисобига ёки мижозлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақдсиз тўлов воситалари: банк депозитлари, чеклар векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга ошириладиган операциялар ҳажми анча кичикдир.



Download 76,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish