ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
|
Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлигининг
2020 йил “___”____________ даги
___- сонли буйруғи билан тасдиқланган
|
ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
КУРСИНИНГ ТАЖРИБАВИЙ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Тошкент – 2020
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари тажрибавий ўқув дастури А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ Илмий Кенгашининг 2020 йил____ _______ даги______-сонли баённомаси билан маъқулланган ва тасдиққа тавсия этилган.
Тошкент – 2020
КИРИШ
Ушбу тажрибавий ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон ва 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-cон Фармонлари, 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли ва 2020 йил 6 октябрдаги “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4851-сонли Қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 7-майдаги ПҚ-4708-сон қарори ижроси тўғрисида”ги 2020 йил 20 май 123-сон буйруғида белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчилари малакасини ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий компетентлигини оширишни назарда тутади.
Дастур мазмуни Ўзбекистон Республикасининг таълим-тарбия соҳасидаги давлат сиёсати, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, педагогнинг касбий компетентлиги, таълим-тарбия жараёнига психологик ёндашув, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, амалий хорижий тил, информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда инновацион ёндашувлар, информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси бўйича ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини ўз ичига олади ва улар бўйича тегишли янги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган. Шунингдек, дастурга информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш учун зарур бўладиган фанга оид билим, кўникма ва малакаларни янгилаш ва уларни мустақил амалий фаолиятга йўналтириш мақсадида танлов модули ҳам киритилган.
Дастур доирасида берилаётган мавзулар халқ таълими тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни, сифати ва уларнинг тайёргарлиги ҳамда компетентлигига қўйиладиган янгиланган малака талаблари ва ўқув режаси асосида шакллантирилган бўлиб, информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг замонавий таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг татбиқ этиш даражасини ошириш ҳисобига уларнинг касб маҳорати ва ўқув-услубий фаолиятини сифатли ташкил этиш бўйича компетенцияларини мунтазам юксалтиришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |