5-танлов модули. Электрон жадваллар билан ишлаш ва маълумотлар омборини ташкил этиш (36 соат амалий машғулот)
Маълумот омборга қўйиладиган асосий талаблар. Тузилишларни тасвирлаш. Унумдорлик. Минимал сарфлар ва ортиқчалик. Излаш имкониятлари. Бутунлик. Хавфсизлик ва махфийлик.
Жадваллар билан ишлаш. Янги жадвални Мастер ёрдамида яратиш. Янги жадвални Конструктор ёрдамида яратиш. Янги жадвални берилганларни киритиш усулида яратиш.
Объектлар, атрибутлар ва улар устида амаллар. Жадваллар, чизмалар, боғланишлар, мурожаатлар. Биринчи ва иккинчи даражали калитлар. Кўп калитлар бўйича излаш.
Иловаларни яратиш. Транзаксияларни лойихалаш. Транзаксия тушунчаси. Фойдаланувчи алоқаларини лойиҳалаш бўйича таклифлар. Намуналарни яратиш.
Берилганларни саралаш, излаш ва фильтрлаш.
Мастер ёрдамида оддий сўровларни яратиш. Конструктор ёрдамида сўровларни яратиш. Фильтр орқали сўровларни яратиш.
Электрон жадваллар ёрдамида жамиятнинг турли соҳаларига доир иқтисодий ўсиш ва ривожланиш истиқболларининг мониторингини тайёрлаш ва таҳлил қилиш усуллари.
Иқтисодиётнинг реал секторлари талабларини ўрганиш ва уларнинг маълумотлар базасини яратиш усуллари.
6-танлов модули. Компьютер графикаси (36 соат амалий машғулот)
Компьютер графикасининг ривожланиши. Компьютер графикасининг дастурий таъминотлари ҳақида. Рангларнинг схемалари. Ранг моделлари.
График файларининг форматлари ва уларнинг хоссалари. Нуқтали, фрактал ва векторли графика тушунчалари.
График дастурлар пакетидаги компонентлари. Дастурларнинг ишчи муҳити.
График объектларда ранглар ва қатламлар (слой) тушунчаси. График объектларда қўлланувчи ранг моделлари.
График дастурлар инстументлари ёрдамида махсус эффектлар яратишниг йўллари.
Компьютер графикаси ёрдамида турли объектлар, махсулотлар, қурилмалар моделарини яратиш усулларини ўрганиш.
7-танлов модули. Ўқувчиларни информатика ва ахборот технологиялари фандан олимпиадаларга ва интелектуал мусобақаларга тайёрлаш (36 соат амалий машғулот)
Олимпиада ўтказиш бўйича меърий ҳужжатлар ўрганиш. «Бир миллион дастурчи» дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тушунчаларга эга бўлиш.
Ўқувчиларни фан олимпиадасига тайёрлаш ва умумтаълим мактабларида киччик фан олимпиаларини ташкил этиш усуллари.
Ўқувчиларни фан олимпиадасига тайёрлаш бўйича фан тўгаракларини ташкил этиш.
Туман(шаҳар), вилоят, Республика ва халқаро фан олимпиада топшириқларини ўрганиш ва таҳлил этиш.
Режа-жадвал бўйича ташкил этиладиган туман(шаҳар), вилоят, Республика ва халқаро ўтказиладиган информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мусобақалар ва фан олимпиадаларида иштирок этиш йўллари.
Иқтидорли ўқувчилар аниқлаш ва уларни турли интелектуал мусобаларга тайёрлаш методикаси (Робототехника, ахборот хавфсизлиги, веб дизайнер, профессинал дастурчи, интелектуал хаккерлар ва бошқа ).
Do'stlaringiz bilan baham: |