Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Биринчи даража
– малака ошириш муассасасининг раҳбарияти: 
ректор, проректорлар. Малака ошириш жараёнини бошқаришнинг дастлабки даражасида 
фаолият жамоавий, гуруҳли ва индивидуал шаклларда амалга ошади. Улар жумласига: 
мавзулар бўйича педагогик кенгашлар, семинарлар, методика кунлари, педагогик 
ўқишлар, маслаҳатлар, давра суҳбатларини киритиш мумкин. Малака ошириш муассасаси 
раҳбарияти педагоглар билан ишлашда бир қатор методлардан фойдаланиши керак. Улар: 
ўқитувчиларда касбий ривожланиш майлларини ҳосил қилиш, касбий ривожланиш 
жараёнини моделлаштириш, педагогларни касбий ривожланиш сари йўналтириш кабилар. 
Бунинг учун муайян воситалардан фойдаланиш талаб этилади. Улар: ўқув дастурлари, 
ўқув-методик мажмулар, дидактик материаллар каби.
Иккинчи даражага – 
методик кенгаш ва методик бирлашмалар киритилади. Бу 
даража доирасида қуйидаги иш шаклларидан фойдаланилади. Жумларадан: маҳорат 
дарслари, семинар машғулотлари, методик кенгашлар, давра суҳбатлари, ижодий 
ҳисоботлар ва ҳоказолар. Ушбу тадбирлар жараёнида мунозаралар, мулоқотлар, ўзаро 


137 
назорат, тренинг каби методлардан фойдаланилади. Жараённи муваффақиятли ташкил 
этиш мақсадида ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали қуроллар, мультимедиалар 
қўлланилади.
Учинчи даража–
педагог даражаси бўлиб, унда ўқитувчининг ўзи жараённи 
бошқаради. Ушбу даражада педагоглар ўз касбий фаолиятларини мустақил таҳлил 
қиладилар. Мазкур жараёнда ўқитувчилар мустақил билим оладилар, касбий фаолиятнинг 
шахсий йўлини амалга оширадилар. Мустақил билим олиш бу мақсадга йўналтирилган 
билиш фаолияти бўлиб, у ўқитувчининг ўзи томонидан бошқарилади.
Мазкур даражаларни белгилашда ўқитувчиларнинг шахсий эҳтиёжларини ҳисобга 
олиш талаб этилади. шу асосда уларнинг касбий ривожланиш йўналишлари белгилаб 
берилади. Педагогларнинг малакасини ошириш таълим муассасасидан ташқарида ҳам 
амалга оширилиб, у илмий-методик характер касб этади. Бу жараён узлуксиз давом этиб, 
ахборот ресурс марказлари, масофавий таълим воситалари, интернет тармоқлари, турли 
даражадаги конференциялар орқали амалга оширилади. Бу ёндашув асосида педагоглар 
малакасини 
оширишнинг 
асосий 
мақсади 
мутахассисларнинг 
касбий-шахсий 
ривожланишлари учун қулай шароит яратишдан иборат.
Хулоса қилиб айтганда, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизмида раҳбар кадр 
ходимларнинг фаолиятли ёндашувлар асосида таълим жараёнини ташкил этиш 
такомиллаштришнинг асосий омилларидан биридир. Шу тариқа, малака ошириш 
муассасасида асосий шарт-шароитларни яратиш ва унга амал қилиш асосида малака 
ошириш жараёнини бошқариш олдига қўйилган асосий мақсадга эришилади. Ахборот-
коммуникацион технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, таълим соҳасини 
ривожлантиришга, айниқса масофавий муносабатларни амалга оширишда қулайлиги 
билан аҳамятлидир. Бунда раҳбар ходимларнинг тараққий этган мамлакатлар билан
ҳамкорлик ишларини олиб бориши малака ошириш тизмини ривожлантиришга, 
мутахассис ўқитувчиларнинг касбий малакаларини янада такомиллаштиришга, шунигдек 
келажак авлоднинг пухта билим олишига ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон 
ҳамжамиятларда юқори ўринларни эгаллашига замин яратади. Раҳбар ходимлар чет 
тилларини билиш даражасини таълим муассасасида жорий этиши, ходимларнинг дунё 
миқёсидаги таълим тараққиётидан хабардорлигини таъминлаш билан бир қаторда, 
эришган ютуқларни хорижий журналларда ва лойиҳаларда ёритиш имконини беради.
Шунингдекб раҳбар ходимнинг инновацион фаолияти юртимизнинг тараққий 
этишига, баркамол шахсларнинг ҳар томонлама шаклланишига ва эртанги 
келажагимизнинг равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшади.
Адабиётлар: 
1. Karimov. I.Aю Barkamol avlod – O‘zbekiston taraqqiyotining poydevori // Toshkent, 
1997-yil.
2. Karimov. I.A. Tarixiy xotirasiz kelajak yo‘q // Toshkent, 1998-yil.
3. Karimov. I.A. Ona yurtimiz baxt-u iqboli yo‘lida xizmat qilish – eng oliy saodatdir // 
Toshkent, 2015-yil
4. Usmonov. M. Multimediya texnologiyalari asosida interaktiv elektron o‘quv kurslarini 
yaratish va qo‘llash tamoyillari // Xalq ta‘limi – Toshkent: 2014.№1 -28-32-b.
5. Yosh va pedagogik psixologiya 
6. www.ziyonet.uz 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish