МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИНИНГ СИФАТ
ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИ ТЎҒРИ
ТАНЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Г.В.Елдашева –
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ кафераси мудири
Ушбу мақолада малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида интерфаол
методлардан фойдаланишнинг аҳамияти ва уларни танлаш мезонлари ёритиб берилган.
Таълим тизимининг бугунги вазифаси тингловчиларни ахборотлар оқимининг
кўпайиб кетаётган ҳозирги шароитида мустақил фаолият кўрсатишга, муттасил равишда
ўз малакасини ошириб боришга имконият яратишдан иборатдир. Малака ошириш ва қайта
тайёрлаш жараёнида интерфаол методларни қўллаш эса ўз навбатида катта ёшдаги
«ўқувчилар» бўлмиш тингловчиларнинг «ўз-ўзини бошқара оладиган индивид сифатида
ҳис қилишлари», «ҳаётий ва касбий тажрибага эга эканликлари», «таълим олиш орқали
ўзининг муҳим ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга ва маълум мақсадларга эришишга
интилишлари», «малака ошириш давомида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини
кечиктирмасдан амалиётга татбиқ қилишга шайланганликлари» каби мотив ва омилларга
ижобий таъсир кўрсатади.
Бунга эришиш учун эса малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасасида фаолият
юритаётган ҳар бир профессор-ўқитувчи таълим жараёнида интерфаол методларни тўғри
танлаши ва қўллай олиши, ахборот технологияларини билиши ҳамда замонавий техник
воситалардан машғулот жараёнида самарали фойдалана олиши керак бўлади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида, мақсад бўйича натижага эришишда
қўлланиладиган интерфаол методлар таълим берувчи ва тингловчи ўртасида ҳамкорлик
фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага эриша олса, малака ошириш
жараёнида таълим олувчи - тингловчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий ишлай
олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга,
гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, таълим берувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун
имконият ва шароит ярата олса, ана шу, таълим жараёнининг асоси ҳисобланади.
Таълим берувчи ва тингловчининг мақсаддан натижага эришишида қандай
методларни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади
134
аниқ натижага эришишга қаратилган, бунда тингловчиларнииг билим савияси, гуруҳ
характери, шароитга қараб ишлатиладиган таълим методлари танланади.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида фойдаланмоқчи бўлган интерфаол
методларни танлаш вақтида қуйидаги мезонлар ҳисобга олиниши лозим:
•
таълим мақсади ва мазмунига кўра;
•
тингловчиларнинг имкониятларига кўра;
•
ўқув-моддий шароитларгакўра;
•
таълим берувчининг маҳоратига кўра.
Ҳар қандай таълимнинг мақсади- билимни ҳамда уни амалда қўллай олиш
кўникмалари ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунга зарур шахс
сифатлари ва кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.
Ўқув фаолияти ҳаракатида мақсаднинг барча компонентлари амалга ошар экан,
метод танлашда энг асосий омил бўлиб, аниқ ўқув машғулотининг дидактик вазифаси
хизмат қилади.
Малака ошириш курслари машғулотларида интерфаол методларни танлашда
қуйидаги таълим мақсадлари назарда тутилади:
✓
билим олиш ва уни такомиллаштириш;
✓
янги ахборотларга эга бўлиш;
✓
фикрлаш доирасини кенгайтириш;
✓
ахборотлардан фойдаланиб, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш;
✓
янги шахсий сифатларни шакллантириш;
✓
таълим олишга эҳтиёж ва қизиқишларини қондириш ва ҳ.к.
Интерфаол методларни танлаш нафақат ўқув мақсадидан, балки ўқув материал
мазмунига ва ушбу ўқувмодулининг мураккаблигига боғлиқ.
Интерфаол методларни танлашда тингловчиларнинг қуйидаги таълим олиш
имкониятларини ҳисобга олиш жуда муҳим: маиший; касбий; ижтимоий. Бунда
тингловчиларнинг ёши, тайёргарлик даражаси, жисмоний ҳолати ҳамда жамоадаги ўзаро
муносабатларнинг ўзига хослиги, ўз-ўзини бошқариш қобилиятини эътиборга олиш
муҳимдир.
Баъзи интерфаолметодларни қўллашда алоҳида шароитлар талаб қилинмайди:
компьютер, махсус компьютер дастурлари, магнит ёзув тахтаси, махсус жиҳозланган хона
ва ҳ.к. Агар махсус ўқув-моддий шароитлар талаб қиладиган методлардан фойдаланмоқчи
бўлинса, уларнинг мавжудлигини таъминлаш керак. Машғулот семинар-тренинг шаклида
олиб борилса, у ҳолда оддий ёзув тахтасидан тортиб, мультимедиа жамланмасигача керак
бўлади. Бундай таълим воситалари машғулотларни қизиқарли олиб боришга ва
ахборотларнинг визуаллик даражасини оширишга ёрдам беради.
Ўз-ўзидан равшанки, таълим берувчи ўқув дастурини бажариш жараёнида маъқул
бўлган интерфаол методларни қўллашни билиши керак. Таълим берувчининг интерфаол
методларни тўғри танлай олиши- унинг андрагогикмаҳоратининг даражасини кўрсатиб
беради. Шу билан бирга, таълим берувчи тўғри савол бериш малакасига эга бўлиши ва
савол-жавоб техникасини эгаллаган бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълим берувчи
интерфаол методларни қўллаганда, тингловчилар томонидан билдирилган фикр-
мулоҳазаларни умумлаштиришни ва хулосалар чиқаришни ҳамда гуруҳни бошқариш
қобилиятига ҳам эга бўлиши керак.
135
Қисқа вақт орасидаги муайян назарий билимларни тингловчиларга етказилиб бериш,
уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ривожлантириш, шунингдек,
тингловчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма
ҳамда малакалар даражасини баҳолаш таълим берувчидан юксак андрагогик маҳорат
ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |