Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАЛАКА ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА 
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Х.Муҳаммадиева –
Тошкент шаҳар ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчи
 
Аннатация:Мақолада ўқитучиларнинг таълим сифатини ўзлаштириш жараёнида 
узлуксиз малакаларни такомиллаштириш масаласига эътибор қаратилган. Малака 
ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида назарий-амалий асосларига таянган ҳолда 
тажриба-синов ишлари, ўқитувчиларнинг педагогик инновацияларни ўзлаштириш 
даражалари белгилаб берилган ва батафсил ёритилган.  
Таянч сўз ва тушунчлар: назарий ёндашувлар, ҳамкорлик фаолияти,педагогик 
инновацияларни ўзлаштириш мезонлари ва даражаси, таълим жараёни ҳамда шарт-
шароитлари.  
Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва ҳаётий зарурати бўлган 
таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Бугунги кунда 
мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини 
ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига кўтариш, унга илғор педагогик 
ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда - Таълим тўғрисидаги Қонун ва 
―Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг қабул қилиниши билан узлуксиз таълим 
тизими орқали замонавий кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди. 
Мамлакатимиз демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидан 
бораётган бир пайтда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади 
ҳар томонлама ривожланган баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир. 
Халқ таълими муассасаларида дарс машғулотларини олиб боришда ўқувчиларнинг 
қизиқиши, орзулари, имкониятлари каби бир қатор манфаатларига катта эътибор бериш 
лозим.
Бугунги кунда раҳбар кадр ходимлардан халқнинг ғами, ташвиши, юртнинг 
тинчлиги ва ривожи, келажак авлоднинг юрт корига ярайдиган инсонлар бўлиб 
етишишларида ҳар томонлама қобилият эгаси бўлишини талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида 2017 йил юртимизда «Халқ билан 
мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилди ва мамлакатимизда инвестиция 
сиёсатини кучайтириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидлаб, 
таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари 
асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб билишимиз 
лозимлигини айтиб ўтди. 


136 
Катталар таълим жараёнини ташкил қилишдаги авторитар вазият улар ўқув 
фаолиятида яна бир салбий ижтимоий регулятор, унинг шахсий ғурурини поймол 
бўлишига олиб келади. Ўз навбатида бундан келиб чиқувчи хулоса катталар таълимини 
ташкил қилиш шакли ва методларини ҳамда жараён иштирокчилари субъектларининг 
ўзаро муносабатларини мустақиллик мафкураси талаби асосида - эркин, озод ва мустақил 
фикрловчи фуқарони шакллантириш томон ўзгартиришдир. Бундай шароитда катталар 
таълими жараёнида мутахассис бўлган ўқитувчиларни ўқитишнинг илмий-амалий 
асосларини, уларнинг ижтимоий-психологик, физиологик хусусиятлари асосида ташкил 
этиши лозим.
Катталар таълимида ўқишга бўлган муносабат уларнинг касбий эҳтиёжларини 
ҳисобга олган ҳолда таълим мазмунини такомиллаштиришни талаб қилади. Айнан шу 
омилларни ҳисобга олиш мутахассисларни ўқитишда таълимга муносабат ва ўқишдаги 
индивидуал хусусиятларига таъсир қилади. Малака ошириш тизимида ўтказилган 
таҳлиллар тингловчиларнинг ижобий муносабатини ва уни ташкил қилиш даражасида 
ўқитувчилар билан тингловчилар ўртасидаги муносабат ва тингловчилар билан ўқув-
билув фаолиятини катталар таълими мазунидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил 
қилиш усулларига боғлиқлигини кўрсатди. Бу ўқув фаолиятини қайта қуриш фақатгина 
таълим жараёнининг бошқариш механизмларини инновацион ёндашувлар орқали амалга 
оширилиши мумкин. 
Педагог кадрлар малакасини оширишининг ҳозирги босқичида тингловчилар 
билиш фаолияти репродуктив даражада ташкил қилиниб, олинган билим ва кўникмалар 
хотирада тўпланиб, керак бўлган ҳолларда улардан фойдаланилади. Таълимни ташкил 
қилишнинг бундай даражаси тингловчиларнинг билиш имкониятларидан тўла 
фойдаланиш, уларнинг фикрлаши, билиш фаолиятларининг ривожланишига йўл очиб 
бера олмайди. Ҳолбуки, малака ошириш жараёнида ўқув фаолияти фаол мустақил излаш, 
ўрганиш тарзида ёки ижодий жараён сифатида, тингловчи назарий билим ва амалий 
тажрибасидан фойдаланиш, уни маълум масалаларни касбий ҳал қилиш жараёни сифатида 
намоён бўлади. Шундай қилиб, малака оширишдаги таълимнинг хусусияти тингловчини 
онгли, мустақил ва фаол фаолиятини ташкил этишга асосланиши, уни касбидаги маълум 
педагогик вазиятларни ечишга жалб қилишдан иборат бўлмоғи лозим.
Мустақил фаолият кўрсатишнинг таркибий қисмлари сифатида 3 та даражани 
ажратиш мумкин. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish