Биринчидан.
Ушбу тенденция илмий-техника тараққиёти туфайли доимий равишда
янги технологияларни ўзлаштиришнинг объектив зарурияти билан боғлиқ. Бугун
ҳаётимизга Интернет, янги ҳисобот дастурлари кириб келмоқда. Агарда биз уларни тан
олмасак ва қабул қилмасак, нафақат касбий, балки жамоатчилик ҳаётидан ортда қоламиз.
Иккинчидан,
ижтимоий муҳитнинг мураккаблашуви, бошқача айтганда, ҳамиша
тўғри қарорни қабул қилиш зарурати. Агарда аввал, танлаш имконияти бўлмаган бўлса
(қайси номзодга овоз бериш, қайси банкда омонатни сақлаш, қайси мактабга болани
бериш каби масалалар бизни умуман қизиқтирмаган бўлса), бугунги кунда реклама
таклифларидан бошимиз айланиб кетади. Инсон қанчалик кўп ахборот ва маълумотга эга
бўлса, у шунчалик ўзининг билими ва иродасига таяниб онгли равишда бирор нарсани
танлаб олади.
Учинчидан,
замонавий жамиятнинг ахлоқий-этик талабларига жавоб беришдир.
Ахлоқий-психологик меъёрларнинг ўзгариши шароитида ижтимоий ҳаётда ахлоқнинг
роли кучайиб бормоқда. Инсонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ижтимоий
иллатлар билан курашиш, қонунларга итоат қилиш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларни
ҳурмат қилиш ва таъминлаш, оилани мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш,
атроф муҳитни авайлаб асраш ва ҳ.к. каби муаммоларга жамият аъзоларининг эътиборини
жалб этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса, нафақат ёш авлодни, балки катта ёшдаги
кишиларни тарбиялаш муаммоларини кун тартибига кўймоқда.
Нима учун «ўқиш» сўзини эшитганимизда, аудитория қаршисида турган маърузачи
кўз олдимизга келади. Ваҳоланки, ўқишнинг бундай шакли билан биз фақат 10-15 йил
давомида боғлиқ бўламиз. Биз мактабга бормаган болаларни партага ўтказиш ҳамда 45
дақиқа давомида маърузачини қимирламасдан эшитиб ўтиришни тасаввур ҳам қила
олмаймиз. Бундай болалар ўқишни билмайдиганлар, деган хулоса нотўғри, албатта. Улар
ҳам ўрганадилар, аммо, буни бошқача қиладилар. Худди шунга ўхшаб катта ёшдаги
кишилар ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Улар ҳам бутун ҳаёти давомида ўрганадилар
(аввал айтиб ўтганимиздек, формал ва ноформал ўқишни эсланг), аммо буни бошқача
қиладилар. Биз эса, уларни ўқувчи ёки талабага ўхшаб парта орқасига ўтказиб, ўқитишга
130
уринамиз. Бунинг натижасида - қониқмаслик кайфияти, ишончни йўқотиш, «энди
ўрганиш учун кеч бўлди» каби тасаввурлар ҳосил бўлади. Ҳаракатларимиз биз хоҳлаган
натижани бермаётганлигининг гувоҳи бўламиз-у, нима қилишни билмай қоламиз.
Эслаб кўринг, охирги маротаба катталар гуруҳи билан ишлашга тўғри келганда
(суҳбат, маъруза, семинар), дарсингизни режалаштирганингизда сиз нималар ҳақида
кўпроқ ўйладингиз? Албатта, уларга нима дейишингиз ҳақида. Материал тайёрлашда
кўплаб адабиётларни кўздан кечирдингиз. Кейин эса, қизиқарли мисолларни тўплаб, режа
ёки бутун маърузангизни ёздингиз, кўзгу олдида машқ қилдингиз.
Балки, тингловчилар сизнинг меҳнатингизни баҳолашди ҳам. Аммо, аудиторияда
зериккан, эснаётган ёки соатга қараб қўйган тингловчиларга ҳам кўзингиз тушган.
Ўзингизни оқлаш учун сиз «Ўқиш ҳам меҳнат, у осон иш эмас», деб ҳам қўйгандирсиз.
Аммо, бу бўлмаган гапдир. Агар шундай бўлганида, биз газета саҳифаларида эълон
қилинган навбатдаги «юлдузлар жанжали»ни, кечаги тўйда ким қандай кийимда
бўлганлигини ва дастурхонга нималар тортилганлигинини ҳам эсламас эдик.
Машғулотингиз тўғри режалаштирилганми, уни қандай олиб борасиз, нимадан
бошлайсиз, аудитория диққатини нима билан жалб этасиз, чарчоқни олиш учун нима
ҳақида сўзлаб берасиз, тингловчиларга ўз фикрларини баён этиш учун имконият
яратасизми кабилар ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Агарда йўқ бўлса, унда маърузангиз
«оғир мажбуриятга» айланганлигига, катталар энди бизга билим олиш учун кеч бўлди,
деган хулосага келганлигига ҳам ўзингиз сабабчи бўлдингиз.
ЮНЕСКО ташкилоти кўп йиллар давомида катта ёшдагиларни ўқитиш
хусусиятларини ўрганиш билан жиддий шуғулланиб, бундай асосий тамойилни
шакллантирди: «Катта ёшдаги кишилар учун ўқитиш жараёни қизиқарли ташкил
этилиши лозим! (Adult learning must be fut)» . Бу нимани англатади? Психологлар катта
ёшдаги ўқувчиларни ўқитишда мактаб ўқувчиси ва талабалардан фарқли бешта асосий
хусусиятлар борлигини таъкидлайдилар:
1.
Катта ёшдаги кишилар ўзларини мустақил, ўзини-ўзи бошқара оладиган шахс деб
ҳисоблайдилар, буни ошкора айтмасалар ҳам, лекин ўзларига нисбатан раҳбарлик
қилишнинг ҳар қандай уринишларига танқидий қарайдилар.
2.
Катта ёшдаги кишилар катта ҳаётий, ижтимоий ва касбий тажрибани тўплайди.
Ушбу тажриба улар дунёқарашини шакллантиради ҳамда қабул қилинаётган ҳар қандай
ахборот ана шу дунёқарашга асосланиб баҳоланади.
3.
Катта ёшдаги кишиларнинг ўқишга интилиши прагматик ёндашувга асосланади.
Яъни, улар ўқиш ёрдамида ўзининг ҳаётий муаммоларини ҳал этишни мақсад қилиб
оладилар (карьера, мулоқот, кўнгилни очиш ва ҳ.к.).
4.
Ўқувчи ёки талабалардан фарқли ўлароқ катта ёшдаги кишилар олган
билимларини кечиктирмасдан амалга оширишга, таълим жараёнидан қониқишга
интиладилар.
5.
Катта ёшдаги кишиларнинг идроки ахборотни эмоционал баҳолаш билан узатиб
борилади. Уларнинг мияси салбий эмоция билан узатиб бориладиган ҳар қандай
ахборотни тўхтатиб қўйишга ҳаракат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, катта ёшдаги аудиторияда дарс олиб
борилганида маърузачининг ўзи ҳам ана шундай кишилар тоифасига киришини ҳамда
бундай кишиларга хос ўз шахсий хусусиятларини ҳисобга олиши керак. Шуни эсда тутиш
лозимки, агар тингловчилар сизнинг машғулотингизда зерикиб, қийналиб, сабр қилиб
131
ўтиришини истамасангиз, таълимнинг интерфаол усулларини ўзлаштириб, ўз касбий
фаолиятингизда кенг қўллашингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |