Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


ПЕДАГОГЛАРНИНГ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДА ИЖОДИЙ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

ПЕДАГОГЛАРНИНГ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДА ИЖОДИЙ 
ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ 
ОШИРИШ 
 
З.Комилова–
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчи 
 
Аннотация: Ёшлар билан ишлаш масаласи, таълим сифатини ошириш омиллари. 
Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш. Таълим-тарбия 
сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни такомиллаштириш. 
Калит сузлар: педагогик жараён, таянч компетенция, педогогик технология, касб 
маҳорати. 
Педагогик жараёнларни самарадорлигини таъминлаш учун ўқитувчилар аниқ 
белгиланган 
йўналишида 
педагогик 
жараёнларни 
мақсадли 
режалаштириш, 
лойиҳалаштириш, моделлаштириш, ўқувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва 
уларнинг фаоллигини таъминлаш, вазиятларга кўра педагогик жараённи бошқариш 
усуллари, методлари ҳамда тамойиллари, инновацион технологияларни билиши ва булар 
асосида педагогик жараён субъектларининг фаолиятига мураккаб педагогик тизим 
сифатида ёндашувларига йўналтирилган инновацион фаолиятни ташкил этиши зарур 
хисобланади. Бунда асосий эътибор таълим тарбия жараёнининг ташкилотчиси 
педагогларга қаратилгандир. Педагоглик касбининг ўзига хос ҳусусиятларидан бири 
шундаки, ўқитувчилар ўз билимлари, малака ва кўникмаларини мунтазам тўлдириб 
боришни тақозо этади. Замонавий педагог тадбиркор тарбиячи, маънавий-мафкуравий 
ишларни ижобий фаол қатнашчиси, ўқитаётган фанинг чуқур билимдони, фани бўйича 


119 
илмийликни ёш авлодга санъаткорона ўргатадиган шахс бўлиши лозим. Малака ошириш 
бу-билим олишнинг янгича услубларини ўрганиш бўлиб, педагог ва раҳбар ходимларнинг 
жамиятда мустақил фикровчи, эркин шахс сифатида таълим-тарбия фаолиятида тутган 
ўрни билан белгиланади. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими « Таълим тўғрисида» 
ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да белгиланган вазифаларнинг амалга 
ошириши баробарида интеллектуал салоҳиятда, фикрда, ақлда, илғор технологияларда 
педагогик бунёдкорлик орқали баркамол шахсни-инсонни тарбияловчи ва шу тариқа 
жамиятнинг ривожланишига таъсир этувчи омилдир. Таълим тизимида фаолият 
юритаётган педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, яъни малакасини ошириш ва 
қайта тайёрлашдан кўзланган асосий мақсад ўқитувчиларнинг ижодий имкониятларини 
ривожлантириш, билимлари ва касбий кўникмаларини такомиллаштириш, шунинг 
натижасида ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини оширишга эришишдир [1]. 
«Competence» сўзи «to compete» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «мусобақалашмоқ» , 
«рақобатлашмоқ» , «беллашмоқ» деган маънони беради. Сўзма-сўз таржима қилинганда, 
«мусобақалашишга лаёқатлилик» маъносида келади. Ўтган аср охирида ўтган таълим 
бўйича халқаро конгрессда педагог-олим Жак Делорф таълим таянадиган тўртта устунни 
таърифлаб берган эди:-бу билишни ўрганиш, бажаришни ўрганиш, биргаликда яшашни 
ўрганиш, 1996 йилнинг 27-30 март кунлари Берн шаҳрида Европа Кенгаши дастури 
бўйича ўтказилган симпозиумда, таълимни ислоҳ қилиш учун энг муҳим нарса таянч 
компетенцияларни белгилаб олиш керак эканлиги, бу эса ўз навбатида таълим 
олувчиларнинг муваффақиятли равишда ишлай олишлари ва сўнгра олий таълим 
олишлари учун зарурлиги ҳақида масала қўйилади. Компетенцияларни ишлаб чиқарувчи 
асосий мутахассислардан бири В.Хутхамер «Европа ёшлари эга бўлиши керак бўлган»
бешта таянч компетенцияларнинг таърифларини келтиради. Бу компетенциялар 
қуйидагилардан иборат: - ижтимоий ва сиёсий компетенциялар: жамоада қарор қилишда 
қатнашиш ва у ҳақда жавобгарликни ҳис этиш; -кўп маданиятли жамият ҳаёти билан 
боғланган компетенциялар: таълим орқали ёшларга маданиятлараро компетенцияларни, 
яъни бошқаларни ҳурмат қилиш, бошқа маданиятга, тилга ва динга эга бўлган инсонлар 
билан биргаликда яшай олиш каби зарурий ҳислатларни сингдириш керак; -оғзаки ва ёзма 
мулоқотга киришиш билан боғлиқ компетенциялар: Бунда ўз она тилидан ташқари яна 
бошқа тилни билиш ҳам муҳимлиги кўзда тутилади; -жамиятни ахборотлаштириш билан 
боғлиқ компетенциялар: оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилаётган 
ахборотларга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш, унинг кучли ва кучсиз томонларини 
ажрата билиш учун ахборот технологияларни билиш; -касбий ва ижтимоий ҳаёт 
тақозосига кўра бутун ҳаёти давомида узлуксиз равишда ўқиб ўрганиб боришни [2] тақозо 
этмоқда. 
Муаммоларнинг ечимларидан яна бири сифатида 2012 йилдан бошлаб фан ва касбий 
таълимга йўналтирилган қарор асосида жуда кўплаб илмий-асосланган ишлар амалга 
оширилганлигин қайд этиш лозим. Ф.Рашидова томонидан чет тили ўқитувчилари учун 
ишлаб чиқилган ва ўқитувчилар, таълим муассасалари, манфаатдор ташкилот ва шахслар 
иштирокида экспериментдан ўтказилган 4 босқичдан иборат «Ўқитувчиларнинг касб 
маҳоратини доимий равишда ошириб бориш дастури» узлуксиз таълимда ўқитувчилар 
малакасини ошириш тизимида альтернатив дастур сифатида фойдаланилмоқда. Мазкур 
услубий қўлланмада ўқитувчиларнинг касб маҳоратларини оддий ўқитувчи даражасидан 


120 
халқаро доирадаги миллий эксперт даражасигача ошириб боришлари учун самарали 
альтернатив тизимни ривожлантириш масалалари ёритиб берилган [3].
Педагогик технологияларнинг вазифалари – педагог ўқитувчиларни замонавий 
педагогик технологияларнинг моҳиятидан хабардор қилиш ҳамда уларни махсус фанлар 
асосларини ўқитишга йўналтирилган машғулотлар жараёнини ноанъанавий шаклларда 
ташкил этишга, таълим жараёнини мукаммал модул асосида лойиҳалашга эришиш, 
таълим жараёнини лойиҳалаш технологиясидан оқилона фойдалана олиш кўникма ва 
малакаларига эга бўлишга, таълим олувчиларнинг назарий билимларининг пухта, чуқур 
ўзлаштирилишининг, уларда амалий малака ва кўникмаларининг ҳосил бўлишининг 
кафолати бўла олишга ўргатишдан иборатдир.
Таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни киритиш ва уларни 
қўллашда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга молик: - замонавий таълим 
технологиялари асосида ишламоқчи бўлган педагог ўқитувчиларни дарс мавзулари 
бўйича интерфаол методлар асосида ишлаб чиқилган сценарийлар бўлиши, унда 
билимларнинг шаклланиши учун вақт ўрнини белгилаш, талабаларда мотивацияни 
уйғотиш учун даъват қисмининг бўлиши, лойиҳаланаётган матнни бўлакларга бўлиш 
асносида методларни қўллаш ёки лойиҳалаш ҳамда кўргазмалиликнинг кўрсатилиши 
лозим; - замонавий педагогик технологиялар асосида ишловчи педагог ўқитувчилар 
томонидан ишлаб чиқилган педагогик технология лойиҳасини машғулотлар жараёнида 
синаш, мақсаднинг натижаланганлик даражасини таҳлил этиш ва замонавий педагогик 
технологиялар бўйича ишлашнинг афзалликларини инноватор ўқитувчиларни кафедра 
йиғилишида илмий услубий семинарларда, олий ўқув юртлари илмий кенгашларида 
чиқишларини ташкил этиб, педагогик жамоа томонидан қўллаб-қувватланишини 
таъминлаш; - олий ўқув юртлари қошида ташкил этилган замонавий педагогик 
технологиялар бўйича ишловчи инновацион (педагогик технология) марказлар зарур 
дидактик ва методик материаллар, техника воситалари билан таъминланиши зарур; - 
педагогик технологиялар ва ундан таълим жараёнида фойдаланиш доирасида назарий ва 
амалий билимларга эга бўлган илғор педагог ўқитувчидан инноватор педагогик жамоани 
шакллантириш ва ҳ.к Мазкур вазифаларнинг ижобий ҳал этилиши таълим-тарбия 
жараёнида муайян самарадорликка эришиш билан бир қаторда баркамол шахс ва 
рақобатбардош малакали мутахассисларни тайёрлашга имкон беради [4].
«Технология» сўзи юнонча бўлиб «τέχνη» – маҳорат, санъат, «λόγος» – таълимот 
маъноларини билдиради. Бу сўз санъатда ёки қишлоқ хўжалигида тайёр маҳсулот олиш 
учун ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган усул ва методлар йиғиндисини 
билдиради. Таълим жараёнига нисбатан эса бу тушунча ўқитиш ва ўқитишнинг ўзаро 
узвийлигини, алоқадорлик босқичларини ажратиш, таълим-тарбия жараёнида белгиланган 
мақсадга эришиш учун бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг кетма-
кетлиги ва босқичма-босқичлигини таъминлаш режалаштирилган барча ишлар ва 
амалларни талаб даражасида бажаришни англатади. Педагогик технология – таълим 
олувчи шахсига йўналтирилган, демократик ҳамда такрорланувчан ўқиш натижаларини 
кафолатлайдиган таълим жараёнини лойиҳалаш, амалга ошириш ва баҳолашнинг тизимий 
методиди. Янги педагогик технология дейилганда таълим бериш санъатини ишга солиб, 
уни самарали ташкил этиш, уни жаҳон андозалари даражасига кўтариш тушунилади. Янги 
педагогик технологиянинг моҳияти ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатиш, билим 


121 
олишга қизиқиш ва эҳтиёж уйғотиш, ўқувчиларнинг ўз фикрини баён этишга имконият 
яратишдир. Янги педагогик технологиянинг бир қанча турлари мавжуд:
1. Модулли таълим технологияси – бу ўқувчиларда дарслик, илмий оммабоп ва 
қўшимча адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникмалари, ижодий ва мустақил 
фикрлашни ривожлантириш мақсадида ўтказилади.
2. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси – унинг асосий ғояси ўқув топшириқларини 
ўқувчиларнинг ўзи бажариши эмас, балки ўқувчиларни ҳамкорликда, бир-бирига фикр 
алмашувини улар ўртасида бир-бирига ёрдамни вужудга келтириш.
3. Муаммоли таълим технологияси – муаммоли вазиятни яратиш, саволлар қўйиш, 
масалаларни ва топшириқларни таклиф қилиш, муаммоли вазиятни ечишга қаратилган 
муҳокамани уюштириш ва хулосаларнинг тўғрилигини тасдиқлаш.
4. Интерфаол метод технологияси – ўқув йилларнинг ижодкорлигига таяниш, дарсда 
эркин бахс-мунозара шароитини туғдириш. Бунинг учун синф кичик гуруҳларга бўлинади 
ва дарс давомида шу гуруҳлар билан ишланади. 
5. Дидактик ўйинлар технологияси – дарс жараёнида турли дидактик ўйинларни 
қўллаш ва улар орқали дарсни жонлантириш, фаол ҳаракат ва қизиқиш уйғотиш. 
6. Синов дарcлари – ўқувчиларнинг маълум билим ва кўникмаларини синаш 
мақсадида ўтказиладиган дарслар бўлиб, улар тест топшириқлари ёки назорат варақалари 
орқали ўтказилади. [5]. 
Ўқитувчи – таълим ва тарбия мазмунининг бошқарувчиси, ўқувчиларнинг бутун 
онгли фаолиятининг ташкилотчиси ҳисобланади. Унинг шахсида педагогик қадр-
қимматнинг объектив ва субъектив хусусиятлари ифодаланади. У объектив билим, малака 
ва кўникмаларнинг миқдорини ўзлаштиради ва шахсий қобилиятлари меъёрида уларни 
шакллантиришни ташкил қилади. Жамият ривожлангани сари шу жамият талабига жавоб 
берадиган шахсларни етиштириш эҳтиёжи ҳам ортиб борган. Ёш авлодни касб таълими 
йўналишида ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида тажрибаларнинг бойиши, назарий жиҳатдан 
кенгайиши ва ҳаётда қўлланилиши натижасида педагогика алоҳида фан сифатида 
ривожланди [6]. 
Ўқитувчи илғор педагогик тажрибаларни ўрганар экан, у энг аввало ундаги мақсадни 
яққол тасаввур этиши ҳамда ўз имкониятлари доирасидаги самарадорлик даражасини 
аниқ билиши лозим. Педагогик технология асосида машғулотлар ўтказишдан кўзланган 
асосий мақсад – ўқувчида мустақил, кенг, чуқур, пухта, мукаммал, тез, танқидий, ижобий 
фикрлай олиш қобилиятини шакллантиришдан иборат. Бу эса уларда ўз фикрида 
қатъийлик, атрофдагилар фикрига муносабат, ўз-ўзига баҳо бера олиш, ҳозиржавоблик, 
ҳаракатчанлик ва интилувчанлик хислатларини шакллантиришда асосий замин 
ҳисобланади. Ўқитувчи ўқувчилар билан бўладиган мулоқоти жараёнида ўқувчиларнинг 
мавзудаги материалларни тушуниш (тасаввур этиш, таққослаш, мумлаштириш, баҳолаш) 
даражасини ривожлантиришга ҳаракат қилиши лозим. Ўқувчиларнинг мустақил фикр 
юритишлари энг аввало ўқитувчи томонидан дарсда қўйилган муаммога боғлиқ. Чунки 
инсон ўз ҳаётида маълум муаммога дуч келгандагина тез, кенг ва чуқур фикрлай 
бошлайди. Ҳозирги вақтда замонавий илғор педагогик технологияларнинг интерфаол 
услубларидан фойдаланишда ўқитувчининг ўқувчиларга фикр эркинлиги бериши, уларни 
кичик бўлса-да ижобий жавоблари ёки фикрларини рағбатлантириб бериши мақсадга 
мувофиқдир[7]. 


122 
Бутун жаҳон бўйлаб инновацион педагогик-психиология тубдан янгиланган 
педагогик-психиологик технологияларнинг кенг қамровли ривожланиб бораётганлиги, 
таълим 
соҳаларини 
ривожлантиришда 
узлуксиз 
ва 
узвийлик 
тамойиллари 
белгиланганлиги ва уларнинг педамалиётда қўллашга нисбатан унга бўлган талабнинг 
нечоғлик кучга эга эканлигини барчамиз кузатиб бормоқдамиз [8]. 
Ўқитувчи ўқитиш жараёни олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнида педагог 
ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитини, энг асосийси, ўқувчининг 
имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга 
олиши керак, шундагина, керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб 
айтганда, ўқувчини таълимнинг марказита олиб чиқиш керак. Хулоса ўрнида таъкидлаш 
жоизки, бундай натижага эришиш амалиётда ўқув жараёнида инновацион ва ахборот 
технологияларни қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма – хилдир. Булар янги 
интерфаол усуллар ва таълим методлари ҳамда ҳозирда дарс жараёнида қўлланиладиган 
янги педагогик технологиялар шулар жумласидандир. Шу билан биргаликда айтиш 
лозимки, юқорида келтирилган замонавий методлар, ёки ўқитишнинг самарасини 
оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглардан кенг фойдаланилса, ўқувчиларда 
мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий ва мустақил фикрлаш шаклланади. Айниқса, 
ўқувчиларни қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош, етук мутахассис 
бўлишларига ҳамда мутахассисга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга 
ёрдам беради. Шу ўринда халқаро тажрибани ўрганиш, ўқитувчиларнинг узлуксиз касб 
маҳоратини ошириб бориш тажрибасини кенгайтириш, республикамизда шаклланиб 
келаётган илғор тажрибаларни қўллаб-қувватлаш орқали ўқитувчиларнинг ўзаро касбий 
мулоқот платформасини яратиш таълимда янги ўқитувчилар (халқаро тоифадаги миллий 
экспертлар)нинг касбий даражалари пайдо бўлишига хизмат қилиши мумкин.
Таълим муассасалари олдига қўйилаётган сифатли таълим бериш, меҳнат бозори 
эҳтиёжини инобатга олган ҳолда малакали кадрларни тайёрлаштизимини жорий этиш 
учун узлуксиз таълимнинг босқичлари ва соҳалари бўйича компетенцияларга асосланган 
таълим 
дастурларини 
яратиш, 
квалификация 
даражаларини 
тизимлаштириш, 
Ўзбекистонда мавжуд таълим стандартларни ЮНЕСКО томонидан жорий қилинган 
таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи [9] билан уйғунлаштириш, педагогларнинг 
квалификация рамкаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш лозимлигини 
кўрсатмоқда 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish