72
Биринчи мезон – бошқарув қарорни қабул қилишда мақсадга йўналтирилганлик
мезони бўлиб, бу қарор қабул қилишга масъул шахс ўз вазифалари (ваколатлари)ни
бажаришда мамлакат олдига қўйилган стратегик мақсадларга қай даражада
йўналтирилганлигини аниқлаш имконини беради.
Иккинчи мезон – вақт мезони бўлиб, тегишли масала юзасидан қарор қабул қилиш,
ижро этиш, бошқарувни амалга оширишга сарфланган вақт асосида бошқарувга баҳо
бериш имконини беради.
Учинчи мезон – раҳбар қарор ижросини гуруҳга муҳокама учун тақдим этиб,
қарорни амалга ошириш бўйича вазифалар тақсимотини иложи борича гуруҳ аъзолари
ташаббуси орқали амалга ошириш имконини беради. Раҳбар
томонидан белгиланган
ижронинг кафолати доимий раҳбар назорати орқали таъминланади. Раҳбар ваколатларни
тўғри тақсимлаши, қарор ижросини амалга оширувчиларнинг қарор қабул қилиш
жараёнидаги иштироки, қарорнинг мазмун-моҳиятини тўғри англанишига хизмат қилади.
Тўртинчи мезон – бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида раҳбар амал
қилган бошқарув услуби бўлиб, унда бошқарув услубини белгилаб берувчи меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатларга эмас, балки мансабдор шахсларнинг ўз вазифасини ижро этишда
қандай услубларга таянаётганига, мансабдор шахсларнинг ўз ишига ёндошувига баҳо
берилади.
Бешинчи мезон – бошқарув қарорларини қабул қилишга сарфланган харажатлар
мезони бўлиб, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий, техник ҳамда
кадрлар
билан таъминлашга сарфланган маблағлар асосида баҳо беришни назарда тутади.
Олтинчи мезон – бошқарув қарорларини қабул қилишда қонунийликка амал қилиш
мезонидир. Айнан қонунийлик асосида қарорлар қабул қилиш, бошқарувни ташкил этиш,
бошқарув жараёнини тартибга келтиришга, турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини
ҳимоя қилишга, охир-оқибат, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Умуман, бошқарув қарорлари самарадорлигини
белгилашда энг асосий омил
аҳолининг турмуш даражаси ва сифатидагидаги ўзгаришлар, ҳудуднинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланиши ҳисобланади. Ахборот-коммуникацион технологияларнинг
ривожланиши, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этилиши самарали бошқарув
қарорлари қабул қилишнинг замонавий мезонларини вужудга келтирди. Бу бошқарувда
“New public management” («янги давлат бошқаруви» ) ва “Goodgovernance” («Самарали
давлат бошқаруви» )ни жорий этилишида намоён бўлди.
Тўғри қарор қабул қилиш ишлаб чиқариш учун қандай самара беришини ҳисобга
олиш зарур. Раҳбарнинг тўғри қарор қабул қилиши, пировард натижада ташкилот умумий
иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланишига ёрдам бериши керак. Хорижда кўпгина
ташкилотларда самарали бошқарув қарорлари мезонларини белгилашда қуйидаги
усуллардан фойдаланилади:
1) Иқтисодий самарадорликнинг ижтимоий-сиёсий омиллар билан алоқадорлигини
ҳисобга олувчи усуллар;
2) Самарали бошқарув қарорлари мезонларини танлаш усуллари;
3) Бошқарув қарорларини самарали татбиқ этишни танлаш усуллар;
4) Мезонлар қийматини аниқловчи усуллар;
5) Самара таъсири ҳисоблаш усуллари.
Демократик бозор ислоҳотларини амалга ошириш шароитида раҳбарлар қабул
қиладиган қарорларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
73
Ҳозирги пайтда бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи «Emperor
3_01» , «MPriority 1.0» , «ESSChoice» ва «Мыслитель Экспресс 2015»
махсус дастурлар
мавжуд бўлиб, кўп мезонли қарорлар қабул қилишда фойдаланилади. Америкалик олим
Томас Саати (Thomas Saaty) кўп мезонли қарорлар қабул қилишда «Қарор қабул
жараёнида иерархиялар таҳлили» (Analytic Hierarchy Decision Process) ва «Тармоқли
таҳлил жараёни» (Analytic Network Process) усулларини яратган.
Хулоса қилиб айтганда, бошқарув қарорлари қабул қилиш
мезонларини ишлаб
чиқишда тизимли таҳлилдан фойдаланиш орқали мезонларнинг аниқ чегарасини
белгилаш, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий соҳалар хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда «самарадорлик» тушунчаси мазмун-моҳиятини
белгилаш;
иккинчидан, бошқарув қарорлари қабул мезонларини белгилашда қарор қабул қилишга
кўмаклашувчи тизимлар - DSS (Decision Support System) ва «STATA», «MINITAB»,
«WinQSB», «Maplesoft» каби махсус компьютер дастурларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқ; учинчидан, барча бўғиндаги раҳбар кадрлар халқ билан мулоқот қилиш орқали
бошқарув қарорлари қабул қилиш мезонларини белгилаши 2017-2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни самарали амалга оширишни
таъминлайди; тўртинчидан, давлатнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, бошқарув
қарорлари қабул қилиш мезонларига талаб ўзгариб боради. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир
раҳбар бошқарув қарорлари қабул қилишда умумэътироф этилган мезонлардан ташқари
бошқа мезонлар давр талабидан келиб чиқиб, ўзгариб боришини ҳисобга олиши муҳим
аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: