Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ш.М.Мирзиёев. «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» . –Т.:
Ўзбекистон, 2017.
2.
Юрасова М.В. Специфика применения научных подходов в исследовании систем
управления / М.В. Юрасова // Вестник Московского университета. Серия 18: Социология
и политология. - 2010. - № 3
3.
Эффективность принятия управленческих решений // https://www.training-
partner.ru/staty/effektivnost-prinyatiya-upravlencheskix-reshenij.html
ЗАМОНАВИЙ РАҲБАРЛАР ДУНЁҚАРАШИ
ВА МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ
Б.Э.Юлдошев –
КарДУ мустақил тадқиқотчиси
Аннотация: Мақолада раҳбар дунёқараши ва маънавий қиёфасини замон талаблари
асосида ўзгартириш, раҳбарлик фаолияти самарасини ошириш ҳозирги даврнинг долзарб
муаммоларидан бирига айлангани очиб берилган. Муаллифнинг фикрига кўра, замонавий
раҳбар фаолиятида учрайдиган камчиликлар асосан раҳбарлик фаолияти билан боғлиқ
функцияларнинг муфассал ўзлаштирилмаганлигидан келиб чиқади. Ушбу камчиликларни
74
бартараф этиш учун давлат раҳбарининг, мутахассисларнинг раҳбарлик ҳақидаги
мулоҳазаларини чуқур таҳлил қилиб берилган.
Мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
ижтимоий
ислоҳотларни
янада
такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, замонавий раҳбарлар дунёқараши ва
маънавий қиёфасига боғлиқдир. Мазкур вазифани бажариш учун замонавий раҳбарлар
дунёқараши ва маънавий қиёфасига хос бўлган иллатларни аниқлаш, раҳбарлик фаолияти
билан боғлиқ кенг тарқалган камчиликларни таҳлил қилиш керак бўлади.
Мутахассислар таҳлилларининг кўрсатишича, бугунги раҳбарлар дунёқараши ва
маънавий қиёфасида тез-тез учраб турадиган қатор камчилик ва иллатлар мавжуд.
Албатта, бу камчиликлар бугунги кунда фаолият кўрсатаётган барча раҳбарларга хос, деб
таъкидлаш адолатсизлик бўлур эди. Бироқ таҳлиллар далолат беришича, раҳбарлик
фаолияти билан боғлиқ мазкур камчиликлар энг кўп учрайдиган нуқсонлар туркумига
киради. Раҳбар дунёқараши ва маънавий қиёфаси билан боғлиқ махсус илмий
изланишларни амалга оширган мутахассислар бу камчиликларни раҳбарлик фаолияти
билан боғлиқ қуйидаги функцияларнинг муфассал ўзлаштирилмаганлиги билан
боғлайдилар.
Биринчидан, раҳбар
стратегик функцияни
бажармоғи лозим. У ташкилот ёки
корхонанинг асосий мақсадларини белгиламоғи, уни ривожлантириш стратегиясини аниқ
тасаввур этмоғи зарур. Айрим раҳбарлар томонидан ушбу функциянинг тўлиқ
ўзлаштирилмаганлиги аянчли оқибатларга олиб келмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ
корхона ёки ташкилот ўз зиммасига қўйилган ижтимоий функцияларни муфассал
бажармай қолаётир. Буни мамлакатимиз раҳбари ҳам ўз маърузаларида кўп бора кўрсатиб
ўтмоқда.
Масалан,
мутасадди
раҳбарлар
томонидан
ишлаб
чиқаришни
маҳаллийлаштириш стратегиясининг нотўғри белгиланиши оқибатида биргина 2016 йилда
мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган қарийб 400 миллион долларлик маҳсулот четдан
импорт қилинган.
Иккинчидан, раҳбар
инновацион функцияни
бажармоғи керак. У ташкилий, ишлаб
чиқариш ва бошқа ўзгаришларни амалга ошириш малакасига эга бўлиши, ўз соҳаси билан
боғлиқ инновацион ғоя ва технологияларни ўзлаштиришга ва амалиётга жорий этишга
интилмоғи даркор. Раҳбар томо-нидан мазкур функциянинг муфассал ўзлаштирилмаслиги
корхонани инновацион тараққиётдан мосуво қилади, корхона ва ташкилотга янги
инновацион ғоялар ва технологияларнинг кириб келишини секинлаштиради. Бу ҳолатни
ҳам мамлакатимизнинг турли минтақаларида фаолият кўрсатаётган кўплаб корхоналар
фаолиятида кузатишимиз мумкин. Худди шунинг учун ҳам мамлакатимиз раҳбари 2018
йилни фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
деб номлашни таклиф этган эди.
Учинчидан, раҳбар
маъмурий функцияни
бажармоғи лозим. У ўзи раҳбарлик
қилаётган корхона ёки ташкилот фаолиятининг натижаларини назорат қилиб бориши,
ваколатлар ва вазифаларни мақсадга мувофиқ тақсимлаши, ижрочилар фаолиятини
мувофиқлаштириб бориши, корхона вазифаларини бажаришга қодир бўлган кадрларни
танлай билиши, рағбатлантириш ва жазолаш услубларидан бохабар бўлиши зарур.
Замонавий раҳбар кадрлар томонидан мазкур функциянинг мақсадга мувофиқ
ўзлаштирилиши ва амалга оширилиши борасида ҳам қатор эътирозлар мавжуд. Бу борада
айниқса кадрларни танлаш борасидаги камчиликлар, уларни жойлаштириш билан боғлиқ
муаммолар,
топширилган
вазифаларнинг
бажарилишини
назорат
қилишдаги
75
сусткашликлар кенг танқид қилинади. Кадрлар танлашдаги хатоликлар кўплаб корхоналар
фаолиятига
салбий
таъсир
кўрсатаётгани,
назоратдаги
камчиликлар
меҳнат
унумдорлигини тушириб юбораётгани, рағбатлантириш ва жазолаш чораларидаги
адолатсизликлар муассасалардаги маънавий-руҳий вазиятга путур етказаётгани ҳам ҳеч
кимга сир эмас.
Тўртинчидан, раҳбар
коммуникацион функцияни
бажариши керак. У ички ва ташқи
алоқаларни йўлга қўйиш, турли музокаралар ўтказиш, ўзга ташкилотлар ва фуқаролар
билан муносабатда бўлиш, тадбирларни ўз корхонасининг вакили бўлиш учун ҳам
масъулдир. Бир қарашда, раҳбарлар бу функцияни тугал ўзлаштиргандек, уни тўлиқ
бажариб бораётганларидек туюлади. Бироқ чуқур таҳлил бу борада ҳам турли муаммолар
яшириниб ётганини намоён қилади. Раҳбарлар томонидан ички ва ташқи алоқаларнинг
йўлга қўйилиши баъзи ҳолларда корхона фаолияти самарадорлигини оши-ришга хизмат
қилмаяпти. Бесамар музокаралар ўтказиш, натижасиз мажлис-лар ва учрашувларни амалга
ошириш одат тусига кириб қолган. Ваҳоланки, бундай мажлислар, учрашувлар,
тақдимотларнинг ўтказилиши учун талай-гина маблағ сарф қилинади. Бу ҳол мамлакат
раҳбари томонидан ҳам бир неча бор кескин танқид остига олинди. Юзага келган вазият
бугунги кун раҳбарларининг аксарият қисми томонидан мазкур функция нотўғри ўзлаш-
тирилганидан ва бажарилаётганидан далолат беради.
Бешинчидан, раҳбар
ижтимоий функцияни
бажариши даркор. У ўз корхонасидаги
маънавий-руҳий муҳит, ходимларнинг хулқ-атвори, ўзаро ёрдам муҳитининг
шаклланганлиги учун жавоб беради. Корхонадаги меҳнат фаоллиги жамоадаги маънавий-
руҳий вазият билан бевосита боғлиқ. Жамоанинг тарбиявий таъсирини ошириш учун ҳам
энг аввало ундаги маънавий-руҳий вазиятни мустаҳкамлаш зарур бўлади.
Замонавий раҳбарлар томонидан тилга олинган функцияларнинг муфассал
ўзлаштирилмагани ва бажарилмагани оқибатида раҳбар дунёқараши ва маънавий
қиёфасида, унинг кундалик фаолиятида бир қатор камчиликлар кўзга ташланмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари бу камчиликларни қуйидагилардан иборат деб билади:
«Биринчидан, айрим идоралар ва уларнинг раҳбарлари реал ҳаётдан ва халқ
эҳтиёжларидан маълум даражада узилиб қолмоқда.
Иккинчидан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва
дастурларини ишлаб чиқишда юзаки ёндашувга йўл қўйилмоқда.
Ва ниҳоят, учинчи асосий камчилик – кўпчилик раҳбарларнинг мураккаб
муаммоларни кабинетдан чиқмасдан, иқтисодиёт тармоқлари, ҳар бир корхонадаги, шаҳар
ва туманлардаги, айниқса, қишлоқ жойларидаги ишлар қандай аҳволда эканини чуқур
ўрганмасдан ҳал этишга одатланиб қолгани билан боғлиқ.»
Хулоса қиладиган бўлсак, бугунги давр раҳбарлари маънавий қиёфаси ва
фаолиятида қатор камчилик ва иллатлар кўзга ташланадики, уларни бартараф этиш
зарурияти мазкур масалага алоҳида эътибор беришни тақозо қилмоқда.
Адабиётлар рўйхати
1.
Боймуродов Н. Раҳбар салоҳияти.- Т.: Янги аср авлоди, 2010; Веснин В. Основы
управления.- М.:Проспект, 2015; Каримова В. Етакчи бўлиш масъулияти.// Халқ сўзи,
2004, 15 декабрь; Рустамов М., Оқилов О. Замонавий раҳбар.// Халқ сўзи, 2005, 3 август;
Суняйкина Т., Шелкоплясова И. Проблема уровня сформированности профессиональной
компетентности современных руководителей и образовательных организаций.//
76
Концепт,2016, №3. Шарпатова Ю. Проблемы взаимодействия руководителя и колеектива
в современных условиях.// Современные научные исследования, 2012, №12.
2.
Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.// Ишонч, 2017,17 январь.
Do'stlaringiz bilan baham: |