Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

 
 
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ПУЛЛИК ТАЪЛИМ 
ХИЗМАТЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
Н.К.Эрметова –
Основные 
направления в работе 
с персоналом
Работающие кадры
-
необходимые кадры
Вновь принимаемые 
на работу кадры
Кадры ожидаемые 
увольнения 


67 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ
катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Ушбу мақолада умумий ўрта таълим муассасаларида бюджетдан 
ташқари ривожлантириш жамғармасини меъёр асосида шакллантириш, ҳусусан пулли 
таълим хизматларини умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиш босқичлари 
масалалари ёритилган. 
Мамлакатнинг келгусидаги жадал тараққиёти умумий ўрта таълимни сифат 
жиҳатидан янги даражага кўтариш, ёш истеъдодларни аниқлаш, иқтидорли болаларни 
танлаб олиш ва ўқитиш тизимини ташкил қилиш, ҳар томонлама камол топган авлодни 
тарбиялаш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини 
таъминлашга боғлиқ бўлиб, бунда мактаб раҳбарларининг бошқарув қобилияти катта 
аҳамиятга эгадир. Замонавий талаблар асосида умумий ўрта таълим мактаблари
фаолиятини самарали бошқарувини ташкил этиш ва касбий компетентлигини мунтазам 
оширишга 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 
2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги»ги ПФ-5712-сон 
Фармони дастурул амал бўлиб хизмат қилади. Фармонда раҳбар ва педагог ходимларни 
танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф 
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини татбиқ этиш йўли билан халқ таълими тизимида 
кадрлар сиёсатини шакллантиришнинг замонавий тамойилларини жорий этиш бўйича 
белгиланган устувор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан бири умумтаълим 
муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари 
жамғармаларни шакллантириш амалиётини жорий этишдир
15
.
Умумий ўрта таълим мактабларининг фаолият йўналишлари кўп бўлиб, уларда 
бюджетдан ташқари маблағ топиш ва сарфлашга оид бошқарув фаолиятини тўғри ташкил 
этиш ва такомиллаштириш таълим муассасаси раҳбаридан тадбиркорлик ва омилкорлик 
қобилиятларини назарда тутади. Шунингдек, халқ таълими вазири томонидан 2019 йил 7 
декабрда 
тасдиқланган 
«Умумий 
ўрта 
таълим 
мактаби 
директорининг 
такомиллаштирилган малака тавсифлари»да мактаб директорига қатор лавозим 
вазифалари белгиланган. Хусусан, мактаб фаолиятининг молиявий-хўжалик масалаларини 
ҳал қилиш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши, ундан самарали 
фойдаланишини амалга ошириш, мактабни ривожлантириш учун бюджетдан ташқари 
қўшимча маблағ топиш ва моддий ресурслар билан таъминлаш чораларини кўриш, 
мактабнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш, шунингдек, таълимий 
мақсадларга эришиш учун молиявий, моддий ресурсларнинг самарали тақсимотини ва 
ходимларнинг сафарбарлигини таъминлаш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг 
оқибатлари, молиявий-хўжалик натижаларига шахсан жавоб беришдир. 
Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўналишлари кўп бўлиб, таълим муассасаси 
фаолиятига бевосита боғлиқ йўналишлардан бири пуллик таълим хизматларидир. Таълим 
муассасада пуллик таълим хизматларини жорий этишда маркетинг хизматини ташкил 
қилиш мақсадга мувофиқ бўлиб, унинг асосий мақсади – таълим муассасанинг 
рақобатбардош устунликларини ишлаб чиқиш ва таълим хизматлари бозорида имиджини 
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” тўғрисидаги ПФ-5712-сон Фармони 


68 
яратиш орқали унинг рейтингини ошириш. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда маркетинг 
хизмати босқичма-босқич қуйидаги функцияларни амалга оширади: 
-
таълим олувчиларни ота-оналарининг (қонуний вакилларининг) қўшимча 
пуллик таълим хизматларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш, сўнгра ушбу хизматларнинг 
ҳажми, сифати, турлари ва хизматларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчилар учун зарур 
бўлган хизматларни тақдим этишга эътибор қаратиш; 
- қўшимча пуллик таълим хизматларини (моддий-техник база, ўқув-методик 
қўлланмалари ва бошқалар) тақдим этиш шароитлари ва имкониятларини таҳлил қилиш; 
- таълим муассасанинг педагогик кадрларини диагностика қилиш; 
- қўшимча пуллик таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларни олиш 
ва сарфлаш бўйича тадбирларни режалаштириш; 
- пуллик таълим хизматларининг ҳар бир тури учун харажатлар сметасини 
тайёрлаш, бундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир таълим олувчи учун таълим 
хизматларининг нархини аниқлаш; 
- пуллик таълим хизматларини кўрсатиш бўйича даромадлар ва харажатлар 
сметасини тузиш; 
- қўшимча пуллик таълим хизматлари бўйича штат жадвалларини тузиш; 
- пуллик таълим хизматларнинг ўқув режаси ва ўқув дастурларини, дарс 
жадвалларини ва циклограммаларни тузиш; 
- мактабнинг расмий веб-сайтида пуллик таълим хизматлари тўғрисида реклама 
жойлаштириш; 
- таълим муассасада кўрсатиладиган қўшимча пуллик таълим хизматлари 
тўғрисида истеъмолчилар учун маълумотлар бурчагини ташкил қилиш; 
- пуллик таълим хизматлари бўйича йиллик режани халқ таълими вазирлигининг 
расмий веб-сайтида ёки мактабнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш; 
- потенциал таълим олувчилар, ходимларга ахборот ва воситачилик хизматларини 
кўрсатиш, шу жумладан улар билан келгусида ишлаш учун шароитлар, таълим 
хизматларини 
молиялаштириш 
ҳажми, 
тартиби, 
манбалари 
ва 
ҳоказоларни 
мувофиқлаштириш; 
- таълим хизматлари бозорида рақобат тўғрисида маълумот тўплаш ва қайта 
ишлаш, истеъмолчи билан келишилган ҳолда ўз фаолиятига тезкор ўзгартиришлар 
киритиш; 
- қўшимча таълим хизматларини ривожлантириш мақсадида қулай жойга 
«Қўшимча пуллик таълим хизматларини ташкил этиш бўйича таклифлар китоби»ни 
ташкил қилиш
16

- хизматлар сифатини таъминлаш мақсадида тизимли мониторинг ишларини олиб 
бориш. 
Тўғри ташкил қилинган маркетинг фаолияти билимлар иқтисодиётини вужудга 
келтиради, бу эса ўз навбатида таълимни ривожлантириш, ижодий фикрлаш ва муракааб 
ҳаётий вазиятларни хал этишга таъсир қилади. Бунинг учун таълим муассасаси раҳбари 
доим ўз устида ишлаши, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиши лозим, шунингдек 
таълим муассасанинг пулли хизматлар секторини режалаштириш, такомиллаштириш ва 
ривожлантириш бўйича бизнес режа тузиш бўйича компетенцияларга эга бўлиши керак. 
16
ПанкрухинА. П. Маркетинг образовательных услуг: методология, теория и практика. М: «Интерпракс», 
1999 г. 


69 
Шундай қилиб, замонавий шароитларида таълим тизимини ривожлантиришда маркетинг 
хизматларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш ҳар бир 
таълим муассасаси фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, унинг методик асосларини 
ишлаб чиқиш ва ўрганиш ҳар бир таълим муассасаси раҳбари учун амалий аҳамиятга эга 
бўлган тадқиқотнинг ўта долзарб соҳасидир. 
Бундан кўриниб турибдики, таълим муассасанинг пуллик таълим хизматларини 
кўрсатиш орқали бюджетдан ташқари маблағ топиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни 
бошқариш мамлакат миқёсида энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб, таълим сифатининг 
зарурий даражасини таъминлашга хизмат қилади.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish