240
Бундай натижага эришиш учун таълим–тарбия жараёнининг уйғунлигини
таъминлаш, малака ошириш ва соҳа ходимларининг ўз-ўзини мақсадли
узлуксиз
ривожлантириб борадиган, касбий ва бошқарув компетенцияларини ошириш, таълим
самарадорлиги ва таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини таъминлашда
стратегик режалаштириш, мустақил қарор қабул қилиш, муассасани иқтисодий
масалаларда ривожлантириш ҳамда таълим олувчиларни билим олишга бўлган
қизиқишларини оширишга қаратилган дастурларни яратиш орқали рақобатбардош
жамоани шакллантира олган ходимларни аниқлаш механизмини йўлга қўйиш
устувор
вазифалардан бири саналади. Бу вазифани амалга ошириш учун малака ошириш
муассасалари олдида бажарилиши лозим бўлган ишлар нималардан иборат? Малака
ошириш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш бўйича кўплаб олимларимиз ўз
тадқиқотларида самарали фаолиятни амалга оширганлар. Малака оширишнинг турли
шакллари, таълим бериш усуллари замон талабига мувофиқ ўзгарувчан характерга эга.
Анъанавий малака оширишнинг афзаллиги кўп йиллар мобайнида ўзининг самарасини
бериб келган бўлса, XXI асрга келиб Интернет глобал тармоғидан фойдаланиш
салмоғининг ошиши малака ошириш курслари тингловчиларининг
масофадан туриб
малака ошириш имкониятларини ошишига сабаб бўлди. Тезкор, қулай, самарали,
вақтнинг тежалиши ва молиявий-иқтисодий муаммаларнинг ечимини топиб берган
масофадан ўқитиш бутун дунёда энг самарали шакллардан бири ҳисбланиб келмоқда.
Унинг имкониятлари тингловчилар аудиториясини кенгайтириш, Интернет тармоғидан
фойдаланувчилар сафини кенгайтириши натижасида таълимнинг ривожланиши,
жумладан, малака ошириш тизимида ҳам янгидан янги инновацияларнинг жорий
этилишига муҳим омил бўлди. Сўнгги йилларда халқ
таълими тизими ходимларини
масофадан ўқитишнинг қамрови қарийиб икки баробар ошди. Анъанавий малака ошириш
ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали масофадан ўқитиш ўқув-режа ва
дастурларини қайтадан кўриб чиқилиб, электрон база яратилди. Бу ўз навбатида яхши,
албатта. Бироқ, масофадан малака ошириш курсларига бўлган талаб ортганига қарамасдан
унинг сифати ва самарадорлиги талаб даражасида деб бўлмайди.
Масофадан малака ошириш бевосида мустақил малака ошириш билан ҳамоҳанг
тарзда ташкил этилиши лозимлигини кўриб чиқадиган бўлсак, тингловчиларнинг
мустақил шуғулланиш имконияти, шаффофлик, ўқув машғулотларининг тизимли ташкил
этилиши бўйича муаммолар талайгина. Ўқув-методик дастурий таъминот, малака
оширишга қўйилган талаб тингловчиларнинг эҳтиёжларини инобатга олинмаётгани
уларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ташкил этишда кенг кўламда инновацион
технологиялардан фойдаланишни тақозо этади. Бунда тингловчининг ўзи
фаолиятнинг
йўналиши, мазмуни, ҳажми, билим манбаларининг турларини аниқлаши ва яратилган
дастурларга мурожаат қилиши, билимларни мустақил эгаллаш пассив характерга эга
бўлмаслиги, аксинча тингловчи фаол билиш жараёнига жалб қилиниши керак.
Бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солиб, энг глобал муаммо сифатида эътироф
этилаётган келаётган Пандемия мамлакатимизда ҳам аҳоли турмуш тарзига, ижтимоий ва
иқтисодиёт тармоқларига таъсирини ўтказиш билан бир қаторда барча соҳалар сингари
таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Муҳтарам юртбошимиз томонидан
тезкорлик билан кўрилган чоралар халқимизнинг тинчлиги, юртимизнинг фаровонлигини
барқарор таъминлашга қаратилди. Ушбу оғир дамларда таълимнинг барча бўғинлари
қаторида халқ таълим тизимида ҳам кўплаб диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.
241
Жумладан, эпидемиологик вазият даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш
мақсадида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг телеканаллари орқали вазирликнинг
ташкилий-ижодий гуруҳи ва етакчи, илғор, инноватор ўқитувчилар билан ҳамкорликда
тасвирга олинган видеодарслар телевидение ва Халқ таълими
вазирлигининг ижтимоий
тармоқларидаги саҳифалари (@uzedu) ва расмий веб-сайтларида (www.uzedu.uz), электрон
ахборот порталлари (online-maktab.uz) орқали ҳам намойиш этиб борилди.
Малака ошириш муассасалари тингловчиларининг мустақил таълим олиши учун
институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеодарсларнинг малака
ошириш муассасасининг расмий веб-сайти, телеграмдаги махсус Онлайн малака ошириш
расмий каналларига жойлаштирилиб, фойдаланиш йўлга қўйилди. Бироқ, бу етарли эмас.
Юқоридаги каби кенг кўламли ишларни амалга ошириш жараёнида кўплаб қийинчилик ва
муаммолар кўзга ташланди. Бир вақнинг ўзида бир нечта гуруҳларда онлайн дарсларнинг
ташкил этилиши натижасида интернет тармоғидаги узилишлар ёки фойдаланилаётган «
Zoom» дастуридан фойдаланиш ва унинг афзалликлари малака ошириш тизимидаги барча
фойдаланувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган. Мазкур муаммоларни бартараф
этилиши ҳамда масофадан малака ошириш ва мустақил малака ошириш шаклидаги
таълимни интеграциялаштириш бўйича қатор ишларни режалаштириб
олиш заруратини
туғдиради.
Тадқиқотимиз давомида умумтаълим мактаблари директорларининг исталган вақтда,
чегараланмаган, консалтинг хизмати йўлга қўйилган, ўзаро соғлом рақобат муҳитини
яратиб берадиган, ўзаро тажриба алмашишга йўналтирилган мотивацион, эркин
фойдаланиш имконини берадиган, айнан мактаб директорларининг талаб ва истаклари
инобатга олинган рақамли таълим талабларига мос таълим муҳити платформасини яратиш
мақсадлари амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: