215
ишончлилигини алоқа канали ҳалақитларга бардошлик сатҳини ошириш, кабеллардаги
кесувчи наводкалар сатҳини
пасайтириш, ҳалақитларга бардошли кодларни қўллаш,
дастлабки хабарни тиклашга қодир кодларни қўллаш ҳамда янада кенгроқ полосага эга
алоқа каналларидан фойдаланиш эвазига ошириш мумкин.
Маълумотларни кадрларга бўлиб олиш маълумотларни узатишда кечикишларга
сабаб бўлади, яъни маълумотлар узатиш тезлиги ва каналнинг ўтказиш қобилятини
пасайишига олиб келади. Шунинг учун канал протоколлари унумдорлигини оширишда
маълумотларни кадрларга бўлишда унинг таъсирини аниқлаш ҳам муҳим аҳамият касб
этади.
Дискрет хабарларни узатишда турли сабабларга кўра хатоликлар юзага келади. Агар
дискрет ахборотларни узатиш тизими, коммуникация тизимларининг мукаммал эмаслиги,
паст сифатли алоқа линиялари каби сабаблар мавжуд бўлса, уларни такомиллаштириш
орқали
бартараф этиш мумкин, у ҳолда ахборотларни узатиш каналларидаги
ҳалақитларнинг мавжудлиги – принципиал бартараф этиб бўлмайдиган омилдир.
Хатоликлар қабул қилинган хабарлар ва бўйруқларнинг тўғрилигини пасайтиради.
Реал ахборотларни узатиш кабеллари симли ва симсиз, битга нисбатан 10
-2
, -10
-3
хатолик
эҳтимоллиги билан характерланади, шу сабабли талабларга жавоб бермайди. Шунинг
учун узатиш тўғрилигини икки-уч тартибга, баъзида ундан каттага ошириш эҳтиёжи
туғилади.
Аммо мазкур услубни амалда қўллаш имкониятлари чекланган. Сигнал қуввати
алоқа линиялари ва каналлари хоссалари билан чегараланган.
Сигнал спектрининг кенглиги алоқа линиялари ва каналларнинг ўтказиш
полосаси
билан чекланади. Сигнал қувватини ошириш эса хатоликлар бўлиш эҳтимоллигини
камайтиради, аммо бунинг эвазига ахборот узатиш тезлиги камаяди.
Тузилмадаги ортиқчалик узатиш тизимларига қўшимча каналлар ва ускуналар
киритиш билан боғлиқ, масалан, битта ахборотни узатиш қурилмасидан қабул қилувчи
қурилмага узатиш учун бир нечта параллел каналлардан фойдаланиш.
Тескари алоқа каналларига эга бўлган узатиш тизимлари қабул қилинаётган
ахборотдаги хатоликларни назорат қилиш имконини беради. Тузилмавий ортиқчаликка
махсус ўлчаш комплекслари ва асбоблари киради. Улар ахборотларни узатиш учун
флуктуацион ҳалақитлар сатҳи паст бўлган, импульс ҳалақитлар сони кам бўлган ва
алоқаларда узилишилар вақти қисқа бўлган, талаб этилаётган амплитуда- ва фаза-
частотавий характеристикаларга эга бўлган каналларни ўз ичига олади.
Узатишнинг тўғрилиги ахборотларни узатиш вақтида профилактик ишларини
камайтиришга йўналтирилган ишончлиликни ошириш орқали,
маълум ташкилий
тадбирлар орқали ҳам амалга оширилади. Амалда тўғриликни ошириш учун барча санаб
ўтилган услублар қўлланилади. Аммо алоқа каналларининг сифат кўрсаткичлари ва
уларнинг ишончлилигини ошириш бир қатор оғирликлар ва моддий ҳаражатлар билан
боғлиқдир. Шунинг учун ахборот узатиш ишончлилигини хабарларга ахборот
ортиқчаликларини киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу усул хатоликларни
аниқлаш ва тўғрилашга имкон беради. Ахборот ортиқчалиги ҳалақитларга бардошли
(коррекцияловчи) кодлашда узатилаётган хабарларга қўшимча ҳизмат (назорат)
символларини киритиш орқали амалга оширилади. Бунда мумкин бўлган
кодли
комбинациялардан ҳаммаси эмас, балки фақат рухсат берилганлари ишлатилади.
Шунингдек алоқа канали протоколларининг унумдорлигига узатилаётган кадрларни
216
бўлиниб олиши ҳам катта таъсир кўрсатади, яъни маълумотларни узатиш тезлигини
камайтиради.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда масофавий
таълим ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маълумотларни узатувчи
канналларнинг тезлигига боғлиқлигини кўришимиз мумкин. Шу нуқтаи
назардан
юқоридагиларни ҳисобга олиш имконини берувчи усулларни танлаш муҳим аҳамият касб
этади. Ҳозирги кунга келиб узатиш каналларида узатилаётган маълумотларнинг
тўлиқлигини таъминлаш энг муҳим талаблардан бири ҳисобланади. Бунга эришишнинг
йўлларидан бири – канал сатҳидаги протоколлар унумдорлигини яхшилашдир. Бунга
кадрлардаги маълумотлар тўлиқлиги текшириш учун кодлашни танлаш, кадр
ўлчамларини маълумотлар узатиш каналларидаги хатоликларга нисбатан ўзгартириш,
маълумотлар узатиш режимини танлаш ва канал сатҳидаги протоколлар параметрларини
ўзгартириш йўли билан эришиш мумкин.
Хулоса қилиб
айтганда, масофавий таълимда тингловчиларга узатилаётган
ахборотларнинг тезлигини ошириб, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
малакасини оширишда самарали натижага эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: