Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


МАХСУС ПЕДАГОГЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

МАХСУС ПЕДАГОГЛАР МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ 
КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ МУҲИМ 
ЖИҲАТЛАРИ 
 
Ш.Р.Назарова- 
А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация. Мақола ахборот технологияларини жорий қилиш, уларнинг турли-
туман кўринишларидан кенг қамровли фойдаланиш орқали коррекцион таълим тизими 
муаммоларини бартараф этишга хизмат қилиш масалаларини ёртиб беради. 
Республикамиз Ҳукумати соғлиғи ва ривожланишида муаммолари бўлган 
болаларнинг барча соғлом тенгқурлари тенг равишда камол топишлари, ижтимоий ҳаётга 
тайёр бўлиб етишишлари масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими 
тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
Фармонида мамлакатимизда умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ 
қилишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида инклюзив таълимни ривожлантириш 
белгиланган. Мазкур Фармонда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб 
чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий тармоқларда муҳокама 
қилиш учун жойлаштирлган «Ногиронлиги бўлган болаларга таълим-тарбия бериш 
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ID 17141-сон Қарор 
лойиҳаси ва қатор ҳужжатларда кўрсатиб ўтилганидек, миллий анъаналар, жаҳон 
тажрибаси асосида таълим мазмуни ва тузилишини янгилаш, имконияти чекланган 
шахсларнинг инклюзив таълимини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни 
ишлаб чиқиш таълим тизимининг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.


217 
Маълумки, ривожланишида муаммоси бўлган болаларнинг нутқий ривожланиши 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг умумтаълим мактаблари дастурлари асосида 
самарали билим олишига тўсқинлик қилади.
Нутқ инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, авлодлар аждодлари томонидан 
қолдирилган бой маънавий меросни нутқ орқали эгаллаб, ўзлари учун муносиб тарзда ҳаёт 
кечириш, такомиллаштириб, келгуси авлодларига етказиб бориш имконига эга бўладилар. 
Нутқ ёрдамида бола нафақат янги ахборот олади, балки уни ўзлаштиради. Шу билан бирга 
нутқ олий психик функцияларни, воситаларни мунтазам тартибга солиб туради. Бола ўз 
нутқини катталар нутқига тақлид қилиш асосида олиб боради. Нутқнинг бузилиши бола 
шахсининг шаклланишига таъсир кўрсатиши, унинг характерига салбий фазилатларнинг 
ривожланиши учун йўл очиб бериши мумкин.
Ҳозирда махсус таълим, хусусан, нутқни ривожлантириш муаммоларини ҳал 
қилишда АКТлардан фойдаланиш тобора кенг ёйилиб бормоқда. Яқин ўтган йиллар ичида 
коррекцион педагогика соҳасида АКТлардан ривожланишида муаммоси бўлган болалар 
нуқсонини диагностика қилиш, дарс ишланмаларини ёзишдагина фойдаланилган бўлса, 
ушбу кунда турфа дастурлар яратилиб келинмоқда-ки, улардан кенг қамровли 
фойдаланиш нутқий муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Яъни болалар нутқини 
ривожлантириш, умумий таълими жараёнида АКТни қўллаш ўқув дастурига русум бўлиб 
бораётган қўшимча бўлиб қолмасдан, у таълим жараёнини зарурий дидактик 
воситаларнинг муҳим мажмуаси билан бойитади. Нутқ ўстириш, тилни махсус ўқитиш 
жараёнига АКТларни жорий этиш ривожланишида муаммоси бўлган болалар таълими 
самарадорлигига эришишга олиб келади. Яъни ўқувчилар гуруҳ бўлиб ишлаш, 
ҳамкорликда ўқиш, фаол билиш жараёни ва турли ҳар хил ахборот манбалари билан 
ишлашлари учун йўналтирилган технологиялар орқали «таълимнинг қизиқарли дунёси»га 
кириб борадилар. Бундай таълимни жорий этиш махсус таълим тизими олим ва 
амалиётчиларидан катта куч-ғайрат, тинимсиз меҳнатни талаб этади. Айнан мазкур 
технологиялар тадқиқотли, муаммоли методлардан кенг фойдаланишни, олинган 
билимларни ҳамкорликдаги ёки якка фаолиятда қўллашни, фақатгина мустақил танқидий 
фикрлаш билан бирга мулоқот маданияти, ҳамкорликдаги фаолиятда ҳар турли ижтимоий 
ролларни бажара олиш кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутиб, ўқувчилар 
турли-туман соҳаларда индивидуал имкониятларига мувофиқ равишда муайян 
натижаларга эришиш учун реал имкониятга эга бўладилар. 
Бундай шароитларни яратишга кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш
жумладан, ахборот-технологик инфратузилмани таъминлаш, АКТларни ўқув дастурига 
интеграциялаштириш ва махсус таълимда АКТларни қўллаш бўйича мутахассислар 
тайёрлаш йўли билан эришиш мумкин. 
Алоҳида эҳтиёжли ўқувчиларни ўқитиш учун қўлланиладиган технологияларни 
шартли равишда ёрдамчи ва коррекцион технологиялардан иборат икки тоифага ажратиш 
мумкин. 
Ёрдамчи технологиялар ахборотдан жисмонан фойдаланиш имкониятини 
таъминлайди (масалан, экран лупалари, нутқ орқали киритиладиган дастурий таъминот, 
махсус ишланган сичқончалар ва клавитуралар). 
Коррекцияловчи технологиялар мавжуд нуқсонларни тузатишга ёрдам беради ва 
билим, кўникма, малакаларининг ривожланишини фаоллаштиради. 


218 
Асосий фойдаланувчининг эҳтиёжларини ва таълим мақсадларини ҳисобга оладиган 
технологик инфратузилмани яратиш коррекцияловчи таълим жараёнини самарали ташкил 
этиш учун жуда ҳам зарур. Алоҳида эҳтиёжли ўқувчиларни таълим жараёнига тўлақонли 
интеграциялашни ёрдамчи технологиялар ва махсус жиҳозларсиз амалга ошириб 
бўлмайди. Бундай технологик ечимлар айрим ўқувчилар учун ўз эҳтиёжлари, фикрлари ва 
қарашларини атрофдагиларга намойиш қилишнинг ягона усулидир. 
Интеграциялаштирилган таълим шароитларида таълим жараёнида келиб чиқадиган 
қатор қийинчиликларни енгиб ўтиш АКТлардан фойдаланиш асосида муваффақиятли 
оширилиши мумкин. АКТларни қўллаш коррекцияловчи таълим жараёнининг қуйидаги 
йўналишларидаги имкониятларини сезиларли даражада оширади: 
билим, кўникма, малакаларнинг дастлабки ривожланганлик даражасини диагностика 
қилиш; 
янги кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда ҳаётий тажрибани бойитиш 
орқали шахснинг коррекцияси ва ривожланишига ёрдам бериш; 
ахборотлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш; 
ўзаро фаолият шароитларини яратиш ва коммуникацияни осонлаштириш орқали 
географик ёки ижтимоий ажралиб қолишларни бартараф қилиш. 
Махсус таълимга АКТни жорий қилишнинг кейинги босқичини амалга ошириш учун 
педагогларнинг инновацион таълим усулларини яратиш ва амалиётда қўллашга ҳамда 
мавжуд ёндашувларни махсус таълимнинг янги концепцияси ҳамда замонавий 
технологияларга мувофиқ равишда ўзгартириш ва мослаштиришга тайёр бўлишлари талаб 
қилинади. Агар ўқувчи қандайдир фаолиятни назорат қилиш ёки уни бошқаришга қодир 
бўлмаса, унга зарур ахборот олиш ва кейинги натижаларни намойиш қилиш имкониятини 
бериш учун фаолиятнинг муқобил турларини мослаштириш ёки ишлаб чиқиш лозим. 
Буни амалга ошириш учун АКТнинг ўқув дастурига тўлиқ интеграциялашувини 
таъминлаш зарур бўлиб, бунда ўқув дастурини модификация қилиш академик талаблар ва 
стандартлардан четлашиш билан боғлиқ бўлмайди. Ўқув дастуридаги ўзгаришлар уни 
айрим тоифадаги ўқувчилар учун соддалаштирмаслиги, уларнинг билим ва кўникмаларига 
нисбатан талабларни пасайтирмаслиги лозим. Аксинча, билимларни ва таълим 
ресурсларини тақсимлаш ижодий ёндашувни ва педагогнинг креативлигини талаб қилади. 
Ўзида тезлик ва қулайликдан иборат афзалликларни мужассам этган аниқ вақт тартибида 
ахборотдан фойдаланиш имконияти ахборот олишнинг энг кўп тарқалган усули бўлиб 
қолади. Фанларни ўқитишда иштирокчилар орасида коммуникация жараёнини сақлаб 
турувчи қуйидаги технологияларидан фойдаланиши мумкин:
синхрон ва асинхрон алоқа ва ўзаро фаолият воситалари (электрон почта, форумлар, 
видеоконференциялар, телеконференциялар ва ш.к.); 
интерактив 
элементлар 
(реалликка 
энг 
яқинлаштирилган 
шароитлардаги 
моделлаштириш ва ўйинлар); 
назорат ва баҳолашнинг турли методлари (ўзини ўзи текшириш, бир нечта
вариантдаги жавоблар орасидан тўғри танлашга асосланган тест синовлари ва бошқалар). 
Таълимда АКТларни қўллаш ўқув муҳитини оптималлаштиришга, бунда жуда ҳам 
аҳамиятлиси эса, таълим ресурсларининг фойдаланувчига мос бўлган муқобил форматини 
таъминлашга имкон беради. 
Ўқув курсларини ишлаб чиқишнинг автоматлаштирилган дастурий воситаларини 
қўллаш туфайли ўқув дастурининг мазмунини Интернет сайтидаги матн, 


219 
анимациялаштирилган тасвир, виртуал воқелик, мультимедиа маҳсулоти – рақамли овоз 
ёзиш ва видео билан биргаликдаги кўринишларда тақдим қилиши мумкин. Шунингдек
АКТдан фойдаланиш педагогларга ҳамкасблари билан касбий ўзаро фаолият олиб 
боришларига имконият бериб, уларнинг малакасини ошириш ва тажриба алмашишларига 
ёрдам беради. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. «2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси».
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ 
таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 
Фармони. Тошкент ш., 2019 йил 29 апрель, ПФ-5712-сон. 
3.Муминова Л.Р. Нутқ камчиликлари: бартараф этиш технологиялари. Тошкент: 
2017. 
4.Проблемы включения детей со специальными образовательными потребностями в 
общеобразовательный процесс. – Алматы: Раритет, 2002. – 130 с. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish