Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб


ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИДА 
АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ 
О.Б.Сапаров- 
Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси 
 
Аннотация: Мақолада малака ошириш тизимида ахборот –комуникация 
технологияларини қўллаш билан ўқув-саморадорликни ошириш бўйича кўрсатмалар 
берилган.
Калит сўзлар: Ахборот, ахборотлаштириш, коммуникация.
XXI аср ахборотлашув асри. Ахборотлар инсон тафаккури ва фикрлаш қобилиятини 
қай даражада шаклланишига таъсир этувчи асосий омилдир. Шу сабабли замонавий 
цивилизациялашган жамиятнинг ҳозирги даврдаги ривожи ахборотлаштириш жараёни 
билан тавсифланади. 
Жамиятни ахборотлаштириш глобал ижтимоий жараён ва умумжамият ишлаб 
чиқариш соҳасида етакчи фаолият тури бўлиб замонавий микропроцессор ва компьютер 
техникалари ҳамда ахборот алмашинувида фойдаланиладиган бошқа турли хил техник 
воситалар ёрдамида ахборотларни йиғиш қайта ишлаш сақлаш узатиш ва фойдаланиш 
жараёнлари 
мажмуидир. 
Жамиятни 
ахбротлаштириш 
жараёнининг 
етакчи 
йуналишларидан бири таълимни ахборотлаштириш ҳисобланади. 
Таълимни ахборотлаштириш таълим соҳасини услубий амалий жиҳатдан замонавий 
ахборот коммуникация технологиялари ва техник воситалари билан таъминлаш ҳамда 
улардан самарали фойдаланиш асосида таълим тарбия жараёнининг психологик, 
педагогик мақсадларини амалга оширишга йўналтирилган жараёндир. Таълимни 
ахборотлаштириш таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятини интеллектуаллаштириш 
жараёни сифатида фақатгина замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида 
ривожланади. [1] 
Ҳозирда электрон таълимни ривожлантириш унинг самарадорлигини ошириш 
йўллари изланмоқда таълимда янги ахборот технологияларини жорий этиш таълим 
соҳасидаги ислоҳотларнинг диққат марказидан ўрин олган. Юқори малакали педагог 
кадрларга талаб ортиб бораётган ҳозирги шароитда тингловчиларни замонавий педагогик 
ва ахборот технологияларини яхши ўзлаштириб олган кадрлар сифатида шакллантириш 
талаб этилади. Бундай вазифаларни амалга ошириш мавжуд халқ таълими ходимлари 
малакасини ошириш тизимини мукаммаллаштириш уни электрон таълим талабларига мос 
ривожлантириш халқ таълими муассасаларида мутахассисликка оид фундаментал 
билимларни мустаҳкам эгаллашга йўналтиришни тақозо этади. Бундан кўзда тутилган 
асосий мақсад раҳбар ҳамда педагог кадрларнинг умумий дунёқараши ва касбий 
маҳоратини узлуксиз ошириш ва такомиллаштиришдан иборатдир. Раҳбар ходимлар 
тизимдаги янгиликлар бошқарув фаолияти асослари янги ахборот ва педагогик 
технологиялар билан танишадилар. 
Педагог кадрлар мутахассислиги яъни умумтаълим ва мутахассислик фанлари 
бўйича билимларини бойитадилар янги метод ва замонавий технологияларни 
ўрганадилар. Бинобарин, тизимдаги раҳбар ҳамда умумтаълим ва махсус фанлар 
ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш узлуксизлигини таъминлаш 
муҳим ижтимоий буюртма сифатида намоён бўлмоқда. Бу борада юзага келаётган 


213 
муаммоларнинг ечимини топишда малака ошириш шакллари ва таълимнинг оптимал 
мазмунини аниқлаштириш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашда замонавий 
педагогик ва ахборот технологиялар улар асосидаги инфраструктурани яратиш ва жорий 
этиш лозим бўлади. Малака ошириш курсларини тайёргарлига кўра қуйидаги 
йўналишларга бўлиш мумкин: [2]
I. Фанлар бўйича ихтисослаштирилган тайёргарлик. Ушбу курснинг мазмуни 
педагоглар томонидан фанлар бўйича махсус назарий билимлар ҳамда ривожлантирувчи 
таълим технологияларини эгаллашни назарда тутади. 
II. Умумтаълим ва ривожлантирувчи курслар. Ушбу курслар лойиҳалаш дастурлаш 
дарсларни таҳлил қилиш Интернет тармоғидан таълим ижодкорлик фаолияти ҳамда 
академик лицей ёки касб-ҳунар коллеж ўқувчилари билан ишлашда фойдаланиш 
масалаларини кўзда тутади.
III. Методик тайёргарлик. Мазкур курсларда педагогик фаолиятни дастурлаш 
дарсларни лойиҳалаш таҳлил қилиш таълимий ҳамкорлик ривожланишни ташхис қилиш 
педагог кадрлар томонидан билимларни ўзлаштиришни назорат ва таҳлил қилиш 
масалалари қараб чиқилади. Ушбу даража ўз олдига педагогик мақсадларни қуёдиган ва 
уларни амалга оширишнинг самарали йўлларини ишлаб чиқишга қодир педагогик 
фаолият субъектини шакллантиришга қаратилган бўлиб унинг натижаси сифатида дарс 
ишланмасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ малака ишлари бажарилади. 
IV. Раҳбарлар бошқарув фаолиятини такомиллаштириш. Ушбу курснинг мазмуни 
халқ таълими муассасалари раҳбарларининг тизимдаги янгиликлар бошқарув фаолияти 
асослари янги ахборот ва педагогик технологияларини эгаллашларини назарда тутади. Иш 
шаклларининг вариативлиги маърузалар педагогик ўйинлар дарсларни лойиҳалаш 
дарсларни таҳлил қилиш видео тренинглар баҳслар гуруҳларда ишлаш орқали 
таъминланади. Педагог кадрлар масофавий малака ошириш жараёнида интенсив ўрганиш 
фаолиятига жалб этилиши билимларни эгаллаш билан чекланиб қолмасдан уларни ўз 
касбий фаолиятларида педагогик муаммоларни ҳал қилиш йўлида қўллашни ўрганишга 
эришишлари лозим. Малака оширишни ташқил қилишнинг мазкур тартиби халқ таълими 
ходимларининг тегишли билимларни эгаллаши ва қўллашга ўрганиши ўзларига зарур 
восита ҳамда ахборот манбаларини топа олиши улар билан ишлашни урганишига олиб 
келади. [3] 
Бугунги кунда сифатли таълим замирида замонавий муаллим шаклланади. Сифатли 
таълимнинг муҳим омиллардан бири малака ошириш муассасасини замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари билан таъминлаш ва амалиётга қўллаш, ахборот етказиш 
жадаллигини таъминлаш, ўқитувчи шахси ва касбига қўйилаётган талаблар ижтимоий 
моҳиятининг кескин ошиб бориши, ўқитувчиларнинг кўп фаолиятлилигига асосланган 
ўқиб-билиш майдонини ташкил этиш маҳоратини эгаллашларига кенг йўл очиш, 
педагогик фаолият жараёнида ўқувчининг кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув 
майдонини вужудга келтиришнинг дидактик имкониятларини пухта ўзлаштиришларига 
эришиш асосларини яратиш зарур. 
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, малака ошириш тизимини замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари базаси билан таъминлаш, ахборот хизматини йўлга қўйиш 
ва ундан оқилона фойдаланиш сифатли таълимни ҳамда замонавий ўқитувчини 
шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Бу жараён таълим сифат-самарадорлигини 
таъминлаш билан биргаликда салоҳиятли, жаҳон ҳамжамиятида рақобатлаша оладиган 


214 
кадрларни этказиб беришда муҳим аҳамиятга эга. Ўқитишда замонавий педагогик 
технологиялар ва ютуқлардан кенг фойдаланиш, уларни таълим тизимига жорий қилиб 
бориш ҳамда ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларини татбиқ қилиш муҳим аҳамият 
касб этади. Бугунги кунда таълим жараёнида интерфаол ва ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш, глобал масштабдаги телекоммуникацион тармоқ билан 
боскичма-боскич тўлдириб бориш орқали таълим-тарбия мазмунини янги босқичга олиб 
чиқиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини янада кўтаришни таъминлайди. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish