11-боб. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва
психологик-педагогик республика ташхис маркази
ходимларининг малака тавсифлари
70-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва
психологик-педагогик республика ташхис
маркази директори лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
528
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1210
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
220. Лавозим вазифалари:
а) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика
ташхис маркази (бундан буѐн матнда ташхис маркази деб юритилади)нинг умумий
фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) ташхис маркази иш фаолиятини самарали ташкил этиш, йиллик ва истиқбол иш
режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш, ижро
интизомига риоя қилиш ҳамда илмий-методик кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
в) ташхис маркази томонидан илмий-назарий ҳамда илмий-амалий конференциялар,
семинарлар ташкил этиш, илмий мақолалар ва тўпламлар яратиш ишларига раҳбарлик
қилиш;
95
г) ташхис марказига ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона
муносабатда бўлиш;
д) ташхис марказининг ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва
жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини шакллантириш;
е) ташхис маркази ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш,
ходимлар аттестацияси ишларини ташкил қилиш ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига
риоя қилинишини назорат қилиш;
ж) ташхис маркази ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш,
улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо
чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
з) ташхис маркази бўлим бошлиқлари иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик ҳамда
ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг
бажарилишини назорат қилиш;
и) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда ташхис
маркази номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар
бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш
юритиш;
к) ташхис марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-
тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим
воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
л) ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностика
масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, таълим
муассасаларида ўқувчи-ѐшларни касб-ҳунарга йўналтириш, илмий-методик ва ахборот
таъминотини амалга ошириш;
м) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
221. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
222. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
96
Do'stlaringiz bilan baham: |