Халқ таълими вазирининг
2015 йил 24 июндаги
191-сонли буйруғига
ИЛОВА
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ
ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ
Мазкур Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари (бундан
буѐн матнда малака тавсифлари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сон “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва
ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ, халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини
белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу малака тавсифлари халқ таълими ходимлари лавозимлари ва ишчилар
касблари номларидан фойдаланишда, меҳнат дафтарчаларига ѐзувларни қайд этишда,
лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритишда, шунингдек, ходимларни ишга қабул
қилишда уларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан
қўлланилиши мажбурийдир.
2-боб. Мактабгача таълим муассасалари
ходимларининг малака тавсифлари
1-§. Мактабгача таълим муассасаси
мудири лавозимининг малака
тавсифлари
Тартиб рақами
778
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
1319
Ходимлар тоифаси
Бошқарув
2. Лавозим вазифалари:
а) мактабгача таълим муассасаси умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) педагогик жамоа ва бошқа ходимларни болалар билан олиб борадиган тарбиявий
ишларда юқори самарага эришишини ташкил қилиш;
в) тарбиявий жараѐнда меҳнатни ташкил қилишнинг замонавий шаклларидан
фойдаланиш;
г) мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ тарбиялаш
дастурларининг бажарилишини назорат қилиш;
д) тарбияланувчилар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни тарбиялаш ва ўқитиш учун
зарур шарт-шароитларни яратиш;
2
е) педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, оилада фарзанд тарбияси масалалари бўйича
ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буѐн матнда ота-оналар деб
юритилади) билан ишлашни ташкил қилиш;
ж) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
з) тарбияланувчиларнинг овқатланиши, ѐзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил
қилиш;
и) мактабгача таълим муассасасида тасдиқланган режага мувофиқ иш юритишни
ташкил қилиш, тарбияланувчилар рўйхати бўйича тўлдирилишини амалга ошириш;
к) мактабгача таълим муассасаси жиҳозларидан тўғри фойдаланиш, уларнинг
ҳисобини юритиш ва сақланишини таъминлаш;
л) мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимларга бўлган эҳтиѐжини аниқлаш,
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, уларни муносиб ишлаши учун
зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя
қилинишини таъминлаш;
м) бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ва муассаса мулкига эҳтиѐткорона
муносабатда бўлиш;
н) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шартномалари тузишда мактабгача
таълим муассасаси номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш,
ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро
ҳамкорликда иш юритиш;
о) ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатиш, мактабгача таълим муассасаси штатлар
жадвалида тарбиячи-методист лавозими бўлмаганда унинг вазифаларини бажариш;
п) тарбияланувчиларни ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган
санитария-гигиена талабларига риоя қилиш.
3. Билиши лозим:
а) амалдаги мактабгача таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг мазмунини;
в) тарбияланувчиларни “Болажон” таянч дастури орқали билим олишини
таъминлашни;
г) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш,
тарбиялашнинг шакл ва методларини;
д) педагогик фан ва амалиѐтда ишлаб чиқилган методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия
жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиѐтини;
е) педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги қоидаларини.
4. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ѐки камида
бакалавр даражасидаги олий маълумот ва кичик ѐшдаги болаларни тарбиялаш бўйича
курсларни тугатганлик;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
3
Do'stlaringiz bilan baham: |