Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

95-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази кафедра
мудири лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
794 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1239 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 


126 
295. Лавозим вазифалари: 
а) кафедра фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, кафедрадаги ўқув-тарбия, илмий-
тадқиқот, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш; 
б) кафедранинг иш режаси, кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш 
режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш; 
в) кафедранинг педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ҳамда уларнинг ўз 
вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш; 
г) кафедрага педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилинишини ташкил 
қилиш; 
д) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш ва 
кафедра фаолиятига оид тегишли ҳисобот бериб бориш; 
е) кафедрада олиб борилаѐтган илмий-тадқиқот ишларини назорат қилиш, илмий-
тадқиқот ишларини амалиѐтга жорий қилиш ҳамда уни таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан 
интеграциясини таъминлаш; 
ж) кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-
тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларнинг бажарилишини назорат 
қилиш; 
з) илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш; 
и) таълим жараѐнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини 
жорий этиш; 
к) кафедра ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотларини замонавий ўқув-техника 
воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилишини амалга ошириш ва ўқув 
машғулотларини сифатли ўтишини назорат қилиб бориш; 
л) таълимнинг масофадан ўқитиш шакллари, замонавий дастурий ва технологик 
воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш; 
м) кафедра профессор ўқитувчиларини малакасини ошириш ишларини ташкил этиш; 
н) ахборот-ресурс марказининг кафедра ўқув фанларига оид янги ўқув, илмий ва 
даврий адабиѐтлар билан узлуксиз тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлаб бориш; 
о) кафедра фанлари бўйича ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга раҳбарлик 
қилиш; 
п) кафедрада ўқитиладиган машғулотларнинг ўқув-мавзу режаларни, дастурларни 
тайѐрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартиришлар ва янгиликларни киритиб бориш; 
р) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайѐрлаш, қайта нашр 
этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиѐтларга хулосалар бериш; 
с) кафедра меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-
иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш; 
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
296. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ѐрдам бериш 
шаклларини; 


127 
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга 
биноан жиҳозлашга методик ѐрдам беришни; 
е) таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини, 
инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни; 
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув 
режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни; 
з) кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат 
қилишни; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
297. Малака талаблари: 
а) фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек профессор ѐки доцент илмий 
унвонига эга бўлиши; 
б) кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши; 
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; 
г) камида беш йиллик илмий-педагогик иш стажи, ижодий ва ташкилий фаолият 
тажрибасига эга бўлиши. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish