Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

2-§. Мактабгача таълим муассасалари
методисти лавозимининг малака
тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
1725 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2341 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
5. Лавозим вазифалари: 
а) мактабгача таълим муассасаси жамоаси ўқув-тарбиявий фаолиятига методик 
раҳбарлик қилиш; 
б) мактабгача таълим муассасасидаги барча ѐшдаги гуруҳларда болаларни тарбиялаш 
ва ўқитиш дастурларининг бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш; 
в) тарбиячи ва тиббий ходимлар ишини йўналтириш, назорат қилиш, бевосита болалар 
билан ишловчи тарбиячиларга ва тиббий ҳамшираларга зарур методик ѐрдам кўрсатиш; 
г) мактабгача таълим муассасасида болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича методик 
материалларни умумлаштириш; 
д) илғор педагогик тажрибаларни ўрганиб, тарбиячилар ва тиббий ҳамширалар 
орасида тажриба алмашиш ишларини ташкил қилиш; 
е) болалар тарбиясининг долзарб масалаларини педагогик кенгашнинг муҳокамасига 
киритиш ва унда тарбиячиларнинг фаол иштирокини таъминлаш; 
ж) мактабгача таълим муассасасида қабул қилинган буйруқларнинг бажарилишини 
назорат қилиш; 
з) ота-оналар орасида педагогик билимларнинг тарвиқот-ташвиқоти бўйича ҳамда 
мактабгача таълим муассасасида турли ѐш гуруҳлар бўйича тарбиячилар ишида изчилликни 
таъминлаш; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
6. Билиши лозим: 
а) амалдаги мактабгача таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг мазмунини; 
в) тарбияланувчиларни “Болажон” таянч дастури орқали билим олишини 
таъминлашни; 
г) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ѐшдаги болаларни ўқитиш ва 
тарбиялашнинг шакл ва методларини; 
д) мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларини бажарилишини назорат қилиш 
шакллари ва методларини; 
е) педагогик фан ва амалиѐтда ишлаб чиқилган методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия 
жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиѐтини; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
7. Малака талаблари: 
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ѐки камида 
бакалавр даражасидаги олий маълумот ва кичик ѐшдаги болаларни тарбиялаш бўйича 
курсларни тугатганлик; 



б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish