5
санъатни ўқитиш методикаларини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни
ўргатишни, болалар ўқитилаѐтган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини;
е) педагогик фан ва амалиѐтда ишлаб чиқилган методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия
жараѐнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиѐтини;
ж) мактабгача ѐшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини,
гигиена асосларини;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
10. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича ўрта махсус педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.
11. Мактабгача таълим муассасаси тарбиячисига иккинчи
малака тоифасини бериш
қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
а) мактабгача таълим муассасаси тарбиячисига қўйиладиган умумий талабларга жавоб
бериши;
б) мактабгача тарбия ва таълимнинг замонавий педагогик технологияларини билиши;
в) тарбияланувчилар билан ўзаро муносабатларда уларнинг индивидуал ва ѐш
гуруҳлари хусусиятларини билиши;
г) таълим-тарбия жараѐнида тарбияланувчиларнинг қизиқиши ва соғлиғини ҳисобга
олган ҳолда ѐндошиши;
д) таълим жараѐнида қулай шарт-шароит яратиш, амалий фаолиятида таълим
жараѐнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи методлар, усуллар ва
воситаларни қўллай олиши;
е) тарбияланувчиларни “Болажон” таянч дастури орқали мактабгача таълимга
қўйиладиган давлат талабларига мос ҳолда
билим олишини таъминлаши;
ж) муассаса ижтимоий фаолиятида фаол қатнашиши;
з) ўз йўналиши бўйича олий ѐки ўрта махсус маълумотли ҳамда тарбиячи вазифасида
уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши, белгиланган муддатларда малака
оширган бўлиши.
Магистр даражасига эга бўлган педагог ходимга аттестация ўтказилмасдан иккинчи
малака тоифаси берилади.
12. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан
аниқланади:
а) иккинчи тоифа педагогга қўйилган барча талабларга жавоб бериш;
б) боланинг интеллектуал ва шахсий ривожланиш даражаларини диагностик тахлил
қилиш усулларини билиши;
в) мактабгача ѐшдаги болаларга таълим ва тарбия беришнинг замонавий
технологияларини билиши;
г) таълим жараѐнида дастур ва технологияларни ижодий қўллаши;
д) илғор иш тажрибалари мактабгача таълим
муассасасида оммалаштирилиши,
методик тавсиялар яратиш;
е) ўз йўналиши бўйича олий ѐки ўрта махсус маълумотли ҳамда тарбиячи вазифасида
уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши; малака ошириш курсларини мунтазам
ўтиши;
ж) иккинчи тоифали тарбиячи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлиши
билан.
13. Олий малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади:
а) биринчи тоифа педагогга қўйилган барча талабларга жавоб бериши;
6
б) мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбия жараѐнида умумий ривожлантирувчи
дастур ва технологияларни, боланинг психик ривожланиш даражаларини ҳамда болалар
билан коррекцион ишлаш асосларни билиши;
в) илғор педагогик технологиялар ва методикаларни ишлаб чиқиши, уларни тадқиқот
экспериментал фаолиятларда иштирок этган ҳолда синаши;
г) боланинг ривожланиш муҳитини мустақил ярата олиши,
шунингдек, таълим ва
тарбиянинг кўргазмалар, ўйинлар, оригинал воситалари муаллифи бўлиши;
д) илғор иш тажрибалари туман ѐки шаҳарда оммалаштирилиши, методик тавсиялар
ва услубий қўлланмалар яратиши;
е) ўз йўналиши бўйича олий педагогик маълумотли ҳамда биринчи тоифали тарбиячи
лавозимида камида уч йил стажга эга бўлиши, малака ошириш курсларини мунтазам ўтиши
билан.
Do'stlaringiz bilan baham: