22
48. Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда
қўлланилишини;
в) ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини;
г) ўқитаѐтган фан бўйича дарс ўтказиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини;
д) ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий ва самарали шаклларини ҳамда
назорат усулларини;
е) ўқувчиларни тест синовларидан ўтказиш ва баҳолаш мезонларини;
ж) педагогика, ѐш
психологияси ва физиологиясини, ўқув жараѐни техник
воситаларини амалиѐтда қўллашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
49. Малака талаблари:
а) ўрта махсус педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.
50. Тарбиячига иккинчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар
билан аниқланади:
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт
талаблардан юқори бўлган педагогика назарияси, психология ва ѐшлар
физиологияси
асослари, ўқиладиган фаннинг базавий компоненти мазмуни, таълим ва тарбия методикаси
билан;
б) педагог ходимнинг маҳорати – таълим жараѐнида қулай шарт-шароит яратиш,
амалий фаолиятда таълим жараѐнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи
ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини қўллай олиш,
педагогик диагностика
қўлланилаѐтган методлар ва воситалари, ўқувчилар жамоасини тоифалашнинг асосий
шакллари, ўқувчиларнинг билимини англаш ва муомала (коммуникатив) маданиятини
шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий методлари билан;
в) педагог ходим меҳнати самарадорлиги – педагог бевосита мулоқот қиладиган
ўқувчилар гуруҳини аҳил жамоа сифатида сақлашга имкон берувчи амалий иш фаолияти,
ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мос ҳолда билим олишини таъминлаш орқали;
г) тарбиячи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши билан.
51. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан
аниқланади:
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт
талаблардан юқори бўлган таълим жараѐнини индивидуаллаштириш технологияси,
психологик-педагогик диагностиканинг замонавий усуллари ўқиладиган фаннинг базавий
компоненти мазмуни, турли даражада ўқитишни олиб бориш имконини берадиган назарий
билимлар даражаси билан;
б) педагог ходимнинг маҳорати – ўқув-тарбия жараѐни мазмуни,
методлари ва
шаклларини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш,
ривожланишлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиқлари даражаси турлича
бўлган ўқувчилар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал қилишга ва
амалий фаолиятда илғор педагогик технологияларни, шахсни ривожлантириш педагогикаси
технологиялари элементларини, фан бўйича ўқув-методик ишларни таҳлил қилиш
методикаларини қўллашга қодирлиги билан;
23
в) педагог ходимнинг меҳнати самарадорлиги мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол
қатнашиши билан;
г) малака ошириш курсларини мунтазам ўташи, вилоят ѐки туман (шаҳар) даражасида
илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши, унинг тажрибалари вилоят ѐки туман (шаҳар)
даражасида
оммалаштирилганлиги,
шунингдек
ўқувчилари
иккинчи
тур
фан
олимпиадаларида, вилоят ѐки туман даражасидаги кўрик
танловларида, спорт
мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва
тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали;
д) иккинчи тоифали тарбиячи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши
билан.
Do'stlaringiz bilan baham: