Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат)



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

11-§. Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) 
ўқитувчиси лавозимининг малака 
тавсифлари 
Тартиб рақами 
2714 
2715 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
3310 
2330 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
35. Лавозим вазифалари: 
а) давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ тегишли фанлар бўйича 
дарс машғулотларига тайѐргарликни ва уларни ўтказишни таъминлаш; 
б) ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиѐтда мустақил қўллай олишга 
тайѐрлаш, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалини 
ўзлаштиришларини холисона, мунтазам баҳоланишини таъминлаш; 


16 
в) давлат таълим стандартларига мувофиқ дастур материалларини юқори даражада 
ўзлаштиришни таъминлаш, билимларни ўзлаштиришда нуқсонлари бўлган ўқувчилар билан 
гуруҳлар бўйича ва индивидуал ишлаш; 
г) факультатив машғулотлар ўтказиш, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар 
олимпиадаларига, турли танловларга ва фестивалларга ўқувчиларни тайѐрлаш, ўқувчиларда 
билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни амалга 
ошириш; 
д) ўқувчиларнинг дарсликлар ва ўқув-методик адабиѐтлар билан таъминланишини ва 
уларнинг сақланишини назорат қилиш; 
е) ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб бориш, уларнинг мактаб 
устави талабларига риоя қилишларини таъминлаш; 
ж) ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик 
талабларига риоя қилиш; 
з) жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказиш, 
ўқувчиларнинг ѐзма ишлари ва дафтарларини текшириш; 
и) ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва 
кўргазмали материалларни ишлаб чиқиш; 
к) ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник 
воситалар, мулк ва бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ҳамда улардан ўқув-методик 
мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлаш; 
л) педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинар, тренинг, мажлисларда, очиқ 
дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этиш; 
м) ўқув қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-
гигиена талабларига риоя қилиш; 
н) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилиш, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлаш, 
уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар 
ва суҳбатлар ўтказиш; 
о) мактаб психологи билан ҳамкорликда ўқувчилар шахсини ривожлантириш, уларни 
касбга йўналтириш ва касбгача тайѐрлаш масалалари бўйича тегишли ишлар олиб бориш; 
п) маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда болаларни ўқишга тўлиқ қамраб олиш, 
тўққизинчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичларига жалб қилиш масалалари 
билан шуғулланиш; 
р) касб маҳоратини муттасил ошириб бориш, ўз фаолиятида илғор таълим 
методларини ўрганиш ва амалга ошириш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига 
риоя қилиш; 
с) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
36. Билиши лозим: 
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) давлат таълим стандартларини; 
в) ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда 
қўлланилиши, ўқитаѐтган фан бўйича дарс ўтиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини; 
г) ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини; 
д) ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий, самарали шакллари, назорат 
усулларини; 
е) ўқувчиларни фаоллигини рағбарлантириб бориш ва ўзлаштиришини баҳолашнинг 
рейтинг тизимини; 


17 
ж) педагогика, ѐш психологияси ва физиологиясини, ўқув жараѐни техник 
воситаларини амалиѐтда қўллашни; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
37 Малака талаблари: 
а) бошланғич синф ўқитувчилари учун бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида 
ўрта махсус педагогик маълумот; 
б) фан ўқитувчиси учун фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги 
олий педагогик маълумот ѐки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан 
йўналишига тўғри келувчи курсни тугатганлик; 
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши. 
38. Ўқитувчига иккинчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар 
билан аниқланади: 
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт 
талаблардан юқори бўлган педагогика назарияси, психология ва ѐшлар физиологияси 
асослари, ўқиладиган фаннинг базавий компоненти мазмуни, таълим ва тарбия методикаси 
билан; 
б) педагог ходимнинг маҳорати – таълим жараѐнида қулай шарт-шароит яратиш, 
амалий фаолиятда таълим жараѐнининг хилма-хиллигини (вариантлилигини) таъминловчи 
ўқитиш методлари, усуллари ва воситаларини қўллай олиш, педагогик диагностика 
қўлланилаѐтган оддий методлари ва воситалари, ўқувчилар жамоасини тоифалашнинг асосий 
шакллари, ўқувчиларнинг англаш ва муомала (коммуникатив) маданиятини шакллантириш 
ва ривожлантиришнинг асосий методлари билан; 
в) педагог ходимнинг меҳнати самарадорлиги – педагог бевосита мулоқот қиладиган 
ўқувчилар гуруҳини аҳил жамоа сифатида сақлашга имкон берувчи амалий иш фаолияти, 
ўқувчиларни давлат таълим стандартларига мос ҳолда билим олишини таъминлаш орқали; 
г) ўқитувчи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши билан. 
Магистр даражасига эга бўлган педагог ходимга аттестация ўтказилмасдан иккинчи 
малака тоифаси берилади. 
39. Биринчи малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан 
аниқланади: 
а) педагог ходимнинг малакаси – билим ва кўникмаларни баҳолашнинг стандарт 
талаблардан юқори бўлган таълим жараѐнини индивидуаллаштириш технологияси, 
психологик-педагогик диагностиканинг замонавий усуллари ўқиладиган фаннинг базавий 
компоненти мазмуни, турли даражада ўқитишни олиб бориш имконини берадиган назарий 
билимлар даражаси билан; 
б) педагог ходимнинг маҳорати – ўқув-тарбия жараѐни мазмуни, методлари ва 
шаклларини танлашда ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш, 
ривожланишлари, майллари, қобилиятлари, қизиқишлари ва соғлиқлари даражаси турлича 
бўлган ўқувчилар тоифаларини ҳисобга олган ҳолда педагогик масалаларни ҳал қилишга ва 
амалий фаолиятда замонавий педагогик технологияларни, шахсни ривожлантириш педагогик 
технологиялари элементларини, фан бўйича ўқув-методик ишларни таҳлил қилиш 
методикаларини қўллашни билиши билан; 
в) педагог ходимнинг меҳнати самарадорлиги – мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол 
қатнашганлиги билан; 
г) малака ошириш курсларини мунтазам ўташи, вилоят ѐки туман (шаҳар) даражасида 
илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши, унинг тажрибалари вилоят ѐки туман (шаҳар) 


18 
даражасида 
оммалаштирилганлиги, 
шунингдек 
ўқувчилари 
иккинчи 
тур 
фан 
олимпиадаларида, вилоят ѐки туман даражасидаги кўрик танловларида, спорт 
мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва 
тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) орқали; 
д) иккинчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши 
билан. 
40. Олий малака тоифасини бериш қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан аниқланади: 
а) педагог ходимнинг малакаси – кўрсаткичи педагогик фан ва амалиѐтнинг, ўз билим 
соҳасининг энг янги ютуқларини ўзлаштириш, амалий масалаларни ижодий ҳал қилиш 
билан; 
б) педагог ходимнинг маҳорати – кўрсаткичи таълим ва тарбиялаш методлари, 
воситалари, шаклларини оптимал танлашни амалга ошира олиш ѐки тарқатишга тавсия 
берилиши мумкин бўлган педагогик технологиялар ѐки уларнинг элементларини мустақил 
равишда ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва муваффақиятли қўллаш, ўқувчиларнинг ижодий 
имкониятларини юзага чиқариш учун шароитлар яратиш билан; 
в) педагог ходимнинг меҳнати самарадорлиги – мактаб ижтимоий ҳаѐтида фаол 
қатнашиши, малака ошириш курсларини мунтазам ўташи, вилоят ѐки туман (шаҳар) 
даражасида илмий-методик тадбирларида фаол қатнашиши, унинг тажрибалари республика 
ѐки вилоят даражасида оммалаштирилганлиги, шунингдек ўқувчилари иккинчи ѐки учинчи 
тур фан олимпиадаларида, вилоят, республика ва халқаро даражасидаги кўрик танловларда, 
спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги (бундай фан олимпиадалари ва 
тадбирлар ўтказилмайдиган бошланғич синф ва фан педагоглари бундан мустасно) билан; 
г) биринчи тоифали ўқитувчи лавозимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши 
билан. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish