Профессионал таълим муассасасида фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини бошқариш бўйича амалий топшириқ



Download 18,04 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi18,04 Kb.
#520509
Bog'liq
3-топшириқ


Профессионал таълим муассасасида фан ва ишлаб чиқариш
интеграциясини бошқариш бўйича амалий топшириқ
ЖАВОБИ
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси бу - таълим, илмий ва саноат ташкилотлари салоҳиятидан ўзаро манфаатларда биргаликда фойдаланишдир. Кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, илмий ишланмалар амалга ошириш ва бошқалар. Бу интеграцион жараёнлар турли фаолиятларни кенг қамраб олади ва турли шаклларда намоён бўлади. Тошкент геодезия ва картография коллежи таълим жараёни Кадастр агентллиги тизимидаги корхоналар билан интеграциялашуви масалаллари қуйидаги жадвалда кўриб чиқилади.



Таълим муассасаси
имкониятлари


Таълим муассасаси имкониятлари ҳолати

1.

Молиявий имкониятлар

Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадастр агентллиги таркибий тузилмасига кирувчи, тўлиқ молиявий таъминотидаги таълим муассасалардан бири ҳисобланади. Таълим муассасанинг моддий-техник таъминоти, адабиётлар билан таъминланганлиги, ходимларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнатларига ҳақ тўлаш тизими ва бошқа молиявий таъминотдаги масалалар тўлиқ Агентлик томонидан тизимли равишда амалга оширилади.
Бу эса ўз ўрнида таълим муассасадаги барча поғонадаги раҳбарларга, педагогик жамоага ва ўқиш учун техникумга келадиган ўқувчиларга асосий танлов аспектларидан бири бўлиб хизмат қилади.

2.

Ташкилий имконият

Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг ташкилий шакли таълим муассасада инновацион жараёнларни амалга ошириш, таъминлаш шартлари ва илмий ғоялар ноёб рақобатбардош илмий-техник маҳсулотларга айланадиган қулай муҳитни шакллантириш, янги технологиялар соҳасида яна бир ютуқни амалга ошириш учун сифат жиҳатидан янги ташкилий имкониятдир.
Бу борада коллеж таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш мақсадида корхоналар рахбарлари ва етакчи мутахассисларининг таълим муассасага ўқувчилар билан ишлаб чиқаришдаги янги технологиялар тақдимотига чақириб турилади.

3.

Кадрлар таъминоти

Коллеж таълим жараёнини малакали педагоглар билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий университети, Тошкент архитектура қурилиш институти ва ТИҚХМ институти билан коллеж ўртасидаги келишувга асосан амалга оширилади.

4.

Маданий – маърифий
имконият

Колледж ва Агентликнинг интеграциялашувида маданий ва маърифий имкониятларнинг кенгайишини ўзаро ташкил этиладиган маданий тадбирлар мисолида кўришимиз ва баҳо беришимиз мумкин. Коллежда ўқувчилик пайтиданоқ касбга тайёрлаш ва соҳанинг қийинчиликлари ва тизимда метин бардош ва сабр билан меҳнат қилиш кераклиги ўргатилади. Шунингдек, коллеждаги ўқувчи ва ходимларнинг онгини, билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия бу – Кадастр агентлтгининг таълим муассасаларда хал этиши керак бўлган, эътибор қаратиши керак бўлган ҳар кунлик вазифалардан биридир. Бу мақсадларда Агентлик томонидан ташкил этиладиган турли маданий тадбирларга коллеж ўқувчилари ва педагоглари, тегишли ходимларнинг қатнашиб келиши урфга айланган. Бундан ташқари Агентлик томонидан маърифатни юксалтириш, табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимларини ривожлантиришга қаратилган турли учрашувлар ва маданий-маърифий тадбирларнинг ташкил этилиши ўқувчи ва ходимларни жаҳолатдан қутқариш, бузуқ ишлардан қайтариш, яхши хулқ ва одоб эгаси бўлишларига ёрдам бериб келмоқда.

5.

Бошқарув имконияти

Таълим жараёни ишлаб чиқариш билан интеграцияланганлиги муассасани, шунингдек таълим жараённи бошқаришда жуда кенг йўлларни очиб берди. Ўқувчиларнинг ҳудудлар бўйича корхона томонидан шакллантириладиган квоталарга қараб қабул қилиниши пировардида Кадастр агентлигининг корхона ва ташкилотлари томонидан битирувчиларни иш жойлари билан таъминлаш имконини берди.
Яхши бошқарув - бу муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, истиқболларни жорий этиш, ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, натижаларни башорат қилиш ва оқибатларини олдиндан кўра билишдир. Шундай экан, таълим муассасани бошқариш, жумладан таълим жарённи бошқаришда доимий равишда корхоналардаги янги технологик жараёнларни коллежда жорий этиш бўйича ишларни жадал олиб бориш лозим.


Тошкент геодезия ва картография коллежи директори А.Авазов
Download 18,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish