Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

 
96-§. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази кафедра 
профессори лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
2289 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2310 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
298. Лавозим вазифалари: 
а) ўқув режаларида белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги 
машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш; 
б) тингловчиларнинг малакавий амалиѐти, курс ишлари, малака (битирув) ишлари, 
шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш; 
в) ўзига бириктирилган дарс машғулотларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни 
таъминлаш; 
г) институт ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш; 
д) тингловчилар билимини холис ва одилона баҳолаш, уларнинг аудиториядан ташқари 
ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш; 
е) кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда 
тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайѐрланган ўқув 
дастурларига тақриз ва хулосалар тайѐрлаш; 
ж) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайѐрлаш, қайта нашр 
этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиѐтлар, жумладан, хорижий олимлар 
билан ҳаммуаллифликда яратилганларига хулосалар бериш, бошқа таълим муассасалари 
билан ҳамкорликда адабиѐтларни тайѐрлашда иштирок этиш; 
з) иқтидорли тингловчилар билан ишлаш, уларни танловларда иштирок этишга 
тайѐрлаш, тингловчиларнинг мустақил тайѐрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш; 
и) катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчиларга раҳбарлик қилиш, 


128 
тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини таълим, 
фан ва ишлаб чиқаришга жорий этиш; 
к) тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш, таълим, фан ва ишлаб 
чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; 
л) педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик 
маҳоратни эгаллашда кўмаклашиш; 
м) хорижий таълим муассасаларининг иш тажрибасини ўрганиб бориш; 
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
299. Билиши лозим: 
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш 
бўйича фаолият юритишни; 
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик 
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини; 
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ѐрдам бериш 
шаклларини; 
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга 
биноан жиҳозлашга методик ѐрдам беришни; 
е) таълим жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини, 
инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни; 
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув 
режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни; 
з) кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат 
қилишни; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
300. Малака талаблари: 
а) профессор илмий унвонига ѐки фан доктори илмий даражасига эга бўлиши; 
б) профессор лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши; 
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши; 
г) камида беш йиллик илмий-педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish