Кириш
Техникавий тараққиёт ривожланган сари такомиллаштирилган, юқори аниқликка эга бўлган машиналарни ишлаб чиқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш учун чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни вақт тақозо этмоқда.
Машинасозлик ишлаб чиқаришининг ривожланиб бориши натижасида янги техникавий фан – «Машинасозликда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» фани пайдо бўлди. «Машинасозликда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш» белгиланган муддатда, ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланган миқдорда, кам меҳнат сарф қилган ҳолда ва таннархи арзон бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги фандир.
Бу фан ўзининг ривожланишида бир нечта босқичлардан ўтган.
Биринчи босқич 1929-1930 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврга келиб жаҳон бўйича машиналарни тайёрлаш соҳасида бир қанча тажрибалар йиғилиб қолган эди. Журналларда, каталог ва брошюраларда деталларга ишлов бериш жараёнларининг ва уларда қўлланиладиган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг баёни келтирилган эди. Биринчи қўлёзмалар ва лойиҳалаш ташкилотларининг меъёрий ҳужжатлари нашриётда чоп этилади.
Иккинчи босқич 1930 - 1941 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Иккинчи жаҳон урушигача бўлган бу давр мобайнида ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган тажрибаларни йиғиб, уларни умумлаштирилган бўлиб, маълум бир тизимга келтириш ва технологик жараённи қуришда умумилмий тамойилларни ишлаб чиқиш ишлари бошланган эди.
Бу даврда технологик жараёнларни туркумлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилиб, ва амалга тадбиқ этила бошлади. Шу билан бирга хомакига ишлов беришда базалаш назарияси, ўлчам занжирлари, қўйим қатламларини ҳисоблаш, технологик тизимнинг бикирлигини, унинг хатоликларини аниқлаш усуллари ва бошқа муаммолар ечила бошланди.
Учинчи босқич 1941 -1970 йилларга тўғри келади. Бу давр ичида машинасозлик тез ривожланиб борди. Уруш давридаги ҳарбий техникани серияли ва оммавий шароитда оқим бўйича тайёрлаш, операцияларни дифференциаллаш ва концентрациялаш тамойилларини амалий жиҳатдан синаб кўриш, металларга ишлов бериш тезлигини ошириш, қайта созланадиган технологик мосламаларни ва бошқа бир қатор техникавий янгиликларни қўллаш учун чуқур илмий таҳлил ва назарий ишлар амалга оширилди.
Бу йилларда хомакига ишлов беришдаги хатоликларни замонавий усулда ҳисоблаш ва аниқлаш (математик статистика ва эҳтимоллар назарияси асосида), технологик тизимнинг бикирлиги ва унинг аниқликка ҳамда унумдорликка таъсири ўрганилди.
Бу давр ичида серияли ишлаб чиқариш шароитида хомакиларга ишлов беришнинг оқим бўйича ва автоматлаштирилган технологик жараёнини ташкил этишнинг муаммоларини ҳал қилина бошланди. Проф. С.П. Митрофанов томонидан технологияни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг гуруҳли усули ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Ҳажмий ва тоза ишлов беришда пластик деформациялаш, электрофизик ва электрокимёвий усуллари кенг кўламда қўлланила бошланди.
Тўртинчи босқич 1970 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда технологик жараёнларни лойиҳалашда ЭҲМ дан кенг миқёсда фойдаланиш ва механик ишлов бериш жараёнларида математик моделлаштириш қўлланила бошланган эди.
ЭҲМни, операциялараро транспорт ва назорат воситаларини автоматлаштиришни, робототехникани қўллаш асосида мосланувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш тизимларини яратиш бўйича ишлар авж ола бошлади.
Машинасозликда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш фани энг ёш фан бўлишига қарамай, у жуда тез ривожланмоқда. Бунга сабаб янги техника ва саноат ишлаб-чиқаришининг такомиллашиб бораётганлигидир. Шунинг учун ҳам машинасозлик технологияси узлуксиз равишда ривожланиб боради ва унинг мазмуни янгиликлар билан бирга бойитила боради. Мамлакатимизнинг шу соҳадаги етакчи олимлари, жумладан, т.ф.д., профессорлар Ж.Е. Алиқулов, Л.В. Перегудов, Р.Г. Маҳкамов ва А. Мирзаевлар машинасозликнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.
Машинасозликда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш - асосий касбий фан ҳисобланиб, шу соҳадаги мутахассисларни тайёрлашда конструкторлик, технологик ва механик - йиғув ишлаб чиқариш фаолиятида зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантиришда асос бўлади.
Машинасозликда ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш халк хўжалигида кенг жорий этиш мамлакатимиз асосий иктисодий вазифасини хал қилишнинг, асосий шартидир.
Жахон техникасининг ва хусусан автоматлаштириш воситаларининг ривожланишида кўп олимлар ўз хиссаларини кўшдилар.
Автоматлаштирилган ишлаб чиқаришнинг мухим воситалари электр-автоматика элементларидир.
Машинасозлик ишлаб чикаришида, ишлаб чикариш жараёнларни комплекс автоматлаштиришда автоматлаштириш воситалари ва бошқариш системаларни кенг жорий қилишга асос солинди.
Техник кибернетика, автоматика, роторли технологиялар жадал ривожланмоқда. Улар меҳнат унумдорлигини кескин ошириш билан бирга махсулот сифатини анча яхшилашга имком яратади.
Бугунги кунда автоматлаштириш фан-техника тараккиётининг мухим таркибий кисмидир. Комплекс автоматлаштириш йуналишлари ишлаб чиқариш типини белгилаб беради. Чунончи, махсулотни кўплаб ишлаб чиқаришда асосан автоматик поток линиялар ва роторли технологиялардан фойдаланади. Турлари тез-тез ўзгариб турадиган буюмларни кичик сериялар ишлаб-чикариш учун комплекс автоматлаштириш асосий йуналиши мослашувчан ишлаб-чиқариш системалари яъни янги махсулот ишлаб-чикаришга автоматик равишда тез қайта созланадиган системалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |