Автоматик участкалар. АСВ-22 (расм.1) автоматлашган участка. АСВ-22 автоматлашган участка майдасерияли ва донали ишлаб чиқаришда заготовкаларга механик ишлов бериш учун мўлжалланган бўлиб диаметри 250 мм бўлган заготовкаларга ишлов бериши мумкин. АСВ-22 автоматик участкада жойлашаган дастгохларда ички ва ташқи токарлик ишлов бериш ва пармалаш, фрезалаш, канавка очиш мумкин. Кейинчалик бундай участкаларда шлифовка, тишларга ишлов бериш ва бошқа жараёнларни бажариш мумкин.
АСВ-22 участкаси 12та дастгохлар ва бир неча ёрдамчи курилмалар секциясидан, конвейерлар ва ЭВМдан ташкил топган.
АСВ-22 участкасида 9та 1725МФ3 токарлик аримафтомат ва учта МА2235МФ4 кўптармоқли дастгохлар секцияси жойлашган.
АСК-10 автоматлашган участка (расм.2). АСК-10 автоматлашган участка майдасерияли ва ишлаб чикариш шароитларида ўлчами 750х600х500мм бўлган корпус заготовкалирга ишлов бериш учун мўлжалланган бўлиб АСК-10 участкасида МА6907ПМФ4 кўптармоқли дастгохлар, автоматлашган кран-операторли автоматлашган омбор, асбобларни созлаш участкаси ва бошқа участкалар жойлашаган.
МА6907ПМФ4 сони олтита бўлиб асбоблар учун 36та магазин бўлиб бир магазин учун асбобларни созлаш ва йигиш учун ўртача 60…70 дақиқа вақт керак бўлади. Заготовкалар ва деталлар иккикаватли уяли омборларда сақланади. Диспечер томонидан берилган буйруқ бўйича кран-оператор галтакли конвейер станцияси томон интилади ва кейинги буйруқ бўйича иш жараёнлари давом этади.
СДБ дастгохларидан ташкил этилган автоматик участка (АУ) майдасерияли ва серияли ишлаб чикаришда қўлланилади. Автоматик участкани қўлланилиши ишлаб чикаришни 4-5 баробар ошириб, ишлов бериш нархини, курилмалар ўрин майдонини камайтиради, дастгохда ишловчи ишчилар сонини 4-5 баробар камайтиради. В.к.
Автоматик участкалар технологик тавсиф ва жойланиш бўйича синифланади.
Технологик тавсиф: СДБ дастголаридан ташкил этган АУ учта асосий гурухларга бўлинади:
1. заготовкаларга ишлов бериш учун (фланц, вал, втулка) АСВ участкасига ўхшаш.
2. корпус деталларга ишлов бериш учун (тезлик корбка корпуси, станина, …)-АСК участкасига ўхшаш.
3. теккиз заготовкаларга ишлов бериш учун (планка, копқоқ, панел, …)-АСП учусткасига ўхшаш.
Жойланиш бўйича:
1. бир тизимда бир ёки кўп қаторли жойлашгани ва бунда дастгохлар жойланишига нисбатан паралел равишда транспортёр тизими ўрнатилади.
2. айлана жойланиш: бунда марказлашган омбор атрофига дастгохлар ўрнатилади.
3. модулли жойланиш: бунда бир турдаги дастгохлар ва шу дастгохларга керак бўладиган қурилмалар жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |