Тезюрар участкалар сақлаш ҳаражатларининг ўзига хос ҳусусиятларини таҳлил қилиш



Download 27,12 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2022
Hajmi27,12 Kb.
#511254
  1   2
Bog'liq
2 5321359742671525645


Тезюрар участкалар сақлаш ҳаражатларининг ўзига хос ҳусусиятларини таҳлил қилиш

Т.ф.д профессор Джаббаров Саитбурхон Тулаганович


Тошкент Давлат Транспорт Университет магистранти Туронов Бурхон Fуломжонович


Аннатация: Келтирилган қурилиш тасарруф (эксплуатация) сарф-ҳаражатлари мезонининг таркибий қисми бўлган тасарруф сарф-ҳаражатлари тадқиқ этилаётган омил – поездлар ҳаракатланиш тезлигининг ўзгаришларни имкон қадар тўлиқ акс эттирадиган қилиб ёритилган.


Калит созлар: Йўловчи ва юк поездлари, сарф-харажатлар, Темир йўл, Йўлни сақлаш Поездлар ҳаракат, тасарруф сарф-ҳаражатлари.


Annotation: The utilization factor, which is an integral part of the given construction cost (operating) cost criterion, is highlighted in such a way that it reflects as fully as possible the changes in train speeds.


Keywords: Passenger and freight trains, costs, Railways, Road maintenance Trains running, disposal costs.

Кириш. Бу бўлимда темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш ва жорий таъмирлаш бўйича тасарруф сарф-ҳаражатларининг поездлар ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ равишда ўзгариши масалалари кўриб чиқилган.


Йўловчи ва юк поездлари тезкор ҳаракати жорий қилинган баъзи линияларда йўлнинг жорий сақланиши ва таъмирланишига, айниқса йўлни сақлаш сифатини ошириш, унинг ҳолати назоратини кучайтириш, йўл ишлари бажарилиши хавфсизлигини юксалтириш, йўл юқори қурилмаси ва ҳаракатланувчи таркиб элементлари едирилиш допускларини камайтириш борасида алоҳида (юқори) талаблар қўйилиб, улар, ўз навбатида уларни сақлаш ва фойдаланиш (эксплуатация) сарф-харажатларига жиддий таъсир кўрсатадилар.
Йўлни сақлаш ва уни таъмирлаш бўйича тасарруф сарф-ҳаражатлари қийматига йўлнинг юқори қурилмаси конструкцияси, юк ташиш тиғизлиги, тортув тури, ўтказилган тоннаж, темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини жорий сақлаш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш технологияси ва усуллари, йўл режаси ва профили каби омиллар таъсир қилади. Юк ташиш тиғизлиги, поездлар ҳаракатланиш тезлиги ва ўққа тушадиган юкламалар ҳаракат ўлчамлари ва ташиш жараёни шароитларини тавсифлаб, ушбу омилларнинг ўзгариши темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш ва уларни таъмирлаш бўйича сарф-харажатларнинг “боғлиқ” қисмига жиддий таъсир кўрсатади.
Бу сарф-харажатлар, асосан, поездлар тезюрар ҳаракатини жорий қилишда тақдим этиладиган талабларга мувофиқ ҳолда сақлайдиган ишчиларнинг иш ҳақидан ташкил топади.
Темир йўл изи у бўйлаб ўтадиган ҳаракатланувчи таркиб билан динамик таъсирланиш мураккаб шароитларида ишлайди. Поездлар ҳаракат тезлигининг ортиши ҳаракатланувчи таркибнинг темир йўл изига куч таъсири ортишига, йўл юқори қурилмасининг барча элементлари, айниқса, стрелкали ўтказгичлар, темир йўлнинг бошқа қурилма ва иншоотларидаги зўриқишларнинг кучайишига олиб келади. Йўлнинг юқори қурилмаси, ер полотносини жорий сақлаш ва таъмирлаш бўйича харажатлар йўл хўжалигининг, улар эса, ўз навбатида, тармоқ тасарруф сарф-ҳаражатларининг умумий тузилмасидаги энг катта сарф-харажатларидан бири ҳисобланади (3-жадвал).
Бугунги кунда поездлар ҳаракатланиш тезлигининг темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш ва таъмирлаш тасарруф сарф-ҳаражатларига таъсири етарли даражада ўрганилган эмас. Ю.В. Малышев /63.64/ ишлари айнан шу масалала бағишланган бўлиб, уларда поездлар ҳаракатланиш тезлиги, юк ташиш тиғизлиги ва темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини жорий сақлашга меҳнат харажатлари орасидаги боғлиқликни аниқлаш вазифаси қўйилган.
Шу каби тадқиқотлар МИИТ ва ВНИИЖТ да ҳам ўтказилди. Ана шу тадқиқотлар натижалари ҳисоб-китоб йўли билан, йўл ва ҳаракатланувчи таркибнинг ўзаро таъсирини ўрганишга бағишланган тажриба тадқиқотлар натижаларининг таҳлили оқибатида эга бўлинган натижаларга тўлиқ мос тушди. ВНИИЖТ томонидан тезюрар линия йўллари, доимий қурилмаларини жорий сақлашга меҳнат сарфларининг табақалаштирилган меъёрларига тузатувчи коэффициентлар тавсия этилиб, чунки 100 дан 140 км/с гача тезликлар учун – 1,1 ва 141 дан 160 км/с гача бўлган тезликлар учун – 1,2, 161 дан 200 км/с гача тезликлар учун эса – 1,3.
ДИИТ томонидан Гипротранстэи билан биргаликда амалга оширилган тадқиқотлар натижалари кўрсатишича, тезликнинг 10 км/с га ошиши меҳнатнинг ҳақиқий сарфлари ўртача тахминан 11 % га ортишига олиб келар экан.
Юқоридаги фикрларни ҳисобга олиб, йўлни жорий сақлаш учун тасарруф сарф-ҳаражатларини аниқлаш формуласини қуйидаги кўринишда тақдим этиш мумкин:
(1)
Бунда - темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш бўйича, улар поездлар тезлигини ошириш мақсадида модернизация қилинганидан кейинги тасарруф сарф-ҳаражатлари, млн. сўм/йил.
- темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш бўйича, модернизация қилинганидан кейинги мавжуд тезликлардаги тасарруф сарф-ҳаражатлари, млн. сўм/йил.
- поездлар ҳаракатланиш тезликлари ошиши оқибатида темир йўллар доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш тасарруф сарф-ҳаражатларининг ортиш коэффициенти.
коэффициенти қийматини поездлар ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ равишда қуйидаги ифодалардан келиб чиқиб аниқлаш мумкин:
- йўловчи поездларининг 100 дан 140 км/с гача бўлган ҳаракатланиш тезликлари учун
(2)
- йўловчи поездларининг 141 до 160 км/с гача бўлган ҳаракатланиш тезликлари учун
(3)
- йўловчи поездларининг 161 до 200 км/с гача бўлган ҳаракатланиш тезликлари учун
(4)
Бунда – йўловчи поездлари ҳаракатланиш тезликларининг ўсиб бориши.
(2, 3, 4) формулалар бўйича ҳисоблаб аниқланган коэффициентлар қийматлари 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Тасарруф сарф-ҳаражатларининг ўсиш коэффициентлари қийматлари

Тезлик ўсиши, км/с

Йўловчи поездлари ҳаракатланиш тезликлари, км/с

100-140
(3.19 формула бўйича)

141-160
(3.20 формула бўйича)

161-200
(3.21 формула бўйича)

5

1,055

1,06

1,065

10

1,11

1,12

1,13

15

1,165

1,18

1,195

20

1,22

1,24

1,26

25

1,275

-

1,325

30

1,33

-

1,39

35

1,385

-

1,455

40

1,44

-

1,52

Темир йўлларнинг доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш бўйича тасарруф сарф-ҳаражатлари ҳал этиладиган вазифасининг деталлаштирилиш даражасига боғлиқ равишда мос равишда қуйидаги формулаларга кўра, гуруҳли ёки якка сарф-харажат меъёрларига / 35 / биноан аниқлаш тавсия этилади:





(6)
Бунда – темир йўлларнинг доимий қурилмалари ва иншоотларини сақлаш бўйича якка сарф меъёрларининг узунликка пропорционал суммаси, млн. сўм /йил, / 23 /.
m – j-турдаги доимий қурилмалар ва иншоотлар сони;
j – темир йўлдаги доимий қурилмалар ва иншоот турлари;
- темир йўллар j-турдаги доимий қурилмалар ва иншоотларни сақлаш бўйича якка сарф-харажат меъёрлари; млн. сўм /йил, / 23 /.
– 1 км фойдаланиш узунлигига йириклаштирилган сарф-харажат меъёри, млн. сўм /йил, 64-жадвалга биноан / 23 /.
Биз ҳал қилаётган масалада қурилма ва иншоот турлари бир хил, поездлар тезликлари эса ҳар хиллигини ҳисобга олиб, доимий қурилмаларни сақлаш тасарруф сарф-ҳаражатларини аниқлашда, қиймати 4-жадвалда берилган тузатиш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, 1 км фойдаланиш узунлигига йириклаштирилган сарф-харажат меъёрларини қўллаш мумкин.
Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида Ю. В. Малышев томонидан йўлни, темир йўлларнинг бошқа доимий қурилмалари ва иншоотларини жорий сақлаш ва таъмирлашга меҳнат харажатларини аниқлаш учун қуйидаги кўринишдаги формула тақдим этилди.
(7)
Бунда йўлнинг юқори қурилмаси типига боғлиқ бўлган коэффициентлар;
- кичик радиусли (600 м дан кичик) эгриликлар ҳисобига йўлни сақлаш харажатларининг қимматлашув коэффициенти;
- тормозланиш пасайишларини ўз ичига олган йўлни сақлаш харажатларининг ўсиш коэффициенти.
коэффициенти катталиги қуйидаги ифодадан келиб чиқиб аниқланади
=1+0,15· (8)
Бунда кичик радиусли эгриликлар умумий узунлигининг участка узунлиги га нисбати, яъни
коэффициенти катталиги қуйидаги ифодадан келиб чиқиб аниқланади
(9)
Бунда тормозланиш пасайишлари умумий узунлигининг участка узунлигига нисбати, яъни
- бевосита тормозланиш пасайишларида меҳнат сарфининг катталашишини ҳисобга оладиган коэффициент, /23/ да келтирилган бўйича аниқланиб, қуйидаги формула кўринишига эга
(10)
Бунда – тормозланиш пасайиши катталиги, % ларда;
- тезлик таъсирини ҳисобга олганда меҳнат сарфлари ўзгариши ҳисобга олинган коэффициент
(11)
Бу ерда тормозланиш пасайишлари ва участка бўйича ўртача юриш тезлиги ўртасидаги фарқ, яъни
Кейинчалик, кўпайтмаси бош йўлнинг келтирилган узунлигига тенг деб фараз қилиб, йўлни сақлаш харажатларини икки ўлчагичга, яъни “келтирилган тонно-километрлар брутто” ( ва “келтирилган бош йўл узунлиги” ўлчагичларига ( пропорционал қилиб қабул қилиш тавсия этилган.
Харажатларни икки гуруҳга ажратиш поездлар ўртача ҳаракатланиш тезлиги ва йўлнинг юқори қурилмаси типига боғлиқ ҳолда сарф-харажат ставкаларини ўлчагичга табақалаштирилишини талаб қилади.
Йўлнинг юқори қурилмаси типига боғлиқ равишда тасарруф сарф-ҳаражатларининг энг содда формулалар кўринишидаги тавсия этилаётган меъёрлари 5-жадвалда келтирилган /65/.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб, доимий қурилмалар ва иншоотларни сақлашга қилинадиган тасарруф сарф-ҳаражатларининг қийматини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:
( 12)
Бунда A, B, C, D – йўлнинг юқори қурилмаси типига боғлиқ бўлиб, 5-жадвалда келтирилган коэффициентлар / 23 /;
- участка бўйича ўртача юриш тезлиги, яъни км/с;
– “келтирилган тонно-километрлар брутто” ўлчагичи катталиги;
- “асосий йўлнинг келтирилган узунлиги” ўлчагичи катталиги;
- шпалалар типини ҳисобга олган коэффициент, ёғоч шпалалар учун темирбетон шпалалар учун /23/;
- йўлга ётқизилган рельслар узунлигини ҳисобга олган коэффициент, бўғинли йўл учун ; уламасиз йўл учун /23/;
- йўл ишлари механизациялашувини ҳисобга олган коэффициент, йўлнинг жорий сақланиши ва таъмирланишида, механизация даражаси 50% дан кам бўлганида механизация даражаси 50% дан кўп бўлганида / 23 / жадвалга кўра.
– поездларнинг 200 км/с дан юқори тезлик билан ҳаракатланишини ҳисобга олган ҳолда йўлни сақлаш ва уни таъмирлаш харажатларининг кўпайиш коэффициенти.
Темир йўллар доимий қурилма ва иншоотларидан тасарруф сарф-ҳаражатларининг поездлар ҳаракатланиш тезлигининг ортишига боғлиқ равишда ўзгаришларини таҳлил қилиш учун тасарруф сарф-ҳаражатлари йириклаштирилган меъёрларга кўра ҳисоблаб чиқилган. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра темир йўллар доимий қурилма ва иншоотларини сақлаш бўйича тасарруф сарф-ҳаражатларининг берилган йўловчи поездлари ҳаракатланиш тезлигига боғлиқликлари қурилган.



Download 27,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish