Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг шўъба



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

123-§. Халқ таълими вазирлигининг шўъба
мудири лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
754 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1227 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
 
379. Лавозим вазифалари: 
а) шўъбанинг барча йўналишлар бўйича умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишларини, давлат дастурлари 
асосида қабул қилинган вазирлик қарорлари, буйруқлари, дастурлари, тадбирлари ва бошқа 
ҳужжатларда вазирлик раҳбарияти томонидан бўлимга берилган тегишли топшириқлар 
ижросини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
в) вазирлик ҳайъати, ишлаб чиқариш йиғилишларида иштирок этиш ҳамда бошқарма 
бошлиғига шўъба фаолияти доирасидаги масалаларни тайѐрлаш ва таклифлар киритиш; 


168 
г) шўъбанинг фаолиятини режалаштириш, йиллик ва истиқбол иш режаларини ишлаб 
чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни бошқарманинг умумий иш режаси билан 
мувофиқлаштириш, уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли ижро этилиши устидан 
назорат олиб бориш; 
д) ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат 
ўрнатиш, шўъба ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини белгилаш, 
ўз йўналиши бўйича яратилаѐтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайѐрлаш; 
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, 
шўъба фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил 
қилиш ва ҳисоботлар тайѐрлаш; 
ж) ўз йўналиши бўйича жисмоний ѐки психик ривожланишида нуқсони бўлган 
болаларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш билан боғлиқ фаолиятни амалга 
оширилиши учун давлат таълим стандартлари талаблари асосидаги ўқув режаларини ишлаб 
чиқиш ва умумтаълим фанлари бўйича дастурлар яратилишини ташкил қилиш; 
з) ўз йўналиши бўйича махсус мактаб интернатларида ўқитишнинг назарий-услубий 
таъминоти ишларини мувофиқлаштириб бориш, тиббий психологик комиссиялар фаолиятини 
йўналтириб бориш; 
и) ўз йўналиши бўйича республикамизда фаолият кўрсатаѐтган “Меҳрибонлик 
уйлари”, кам таъминланган оила фарзандлари ва санатория типидаги мактаб-интернатлар 
фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ишини назорат қилиб бориш; 
к) ўз йўналиши бўйича “Баркамол авлод” болалар марказлари фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва уларнинг ишини назорат қилиб бориш; 
л) ўз йўналиши бўйича маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда “Баркамол 
авлод” болалар марказлари фаолиятига доир эҳтиѐжларини ўрганиш ва уларда мактабдан 
ташқари таълимга қўйилган давлат талабларининг бажарилиши бўйича тадбирлар тизимини 
ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга оширилишини назорат қилиш; 
м) ўз ваколати доирасида “Баркамол авлод” болалар марказлари бошқарув органлари 
учун раҳбар кадрларни танлашда раҳбариятга таклифлар киритиш; 
н) ўз йўналишида республика миқѐсида кўрик-танловлар, анжуманлар, семинар-
тренинглар, мусобақалар ўтказишни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш; 
о) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда 
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
380. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) шўъбанинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришни; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар 
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) шўъба ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини 
назорат қилишни; 
д) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
е) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 


169 
381. Малака талаблари: 
а) камида бакалвр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish