Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими вазирлигининг бўлим



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

122-§. Халқ таълими вазирлигининг бўлим
бошлиғи лавозимининг малака тавсифлари 
 
Тартиб рақами 
751 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1239 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
376. Лавозим вазифалари: 
а) бўлимнинг барча йўналишлар бўйича умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш; 
б) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишларини, давлат дастурлари 
асосида қабул қилинган вазирлик қарорлари, буйруқлари, дастурлари, тадбирлари ва бошқа 
ҳужжатларда вазирлик раҳбарияти томонидан бўлимга берилган тегишли топшириқлар 
ижросини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш; 
в) вазирликнинг ҳайъат, ишлаб чиқариш йиғилишларида иштирок этиш ҳамда 
бўйсинувига қараб вазирлик раҳбариятига, бош бошқарма бошлиғига, бошқарма бошлиғига 
бўлим фаолияти доирасидаги масалаларни тайѐрлаш ва таклифлар киритиш; 
г) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш, йиллик ва истиқбол иш режаларини ишлаб 
чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни бўйсунувига қараб бошқарма, бош бошқарманинг 
ҳамда вазирликнинг умумий иш режаси билан мувофиқлаштириш, уларда белгиланган 
тадбирларнинг сифатли ижро этилиши устидан назорат олиб бориш; 
д) бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликнинг бошқа бошқармалари 
томонидан тайѐрланган буйруқ, кўрсатма ва ҳужжатларни келишиш; 
е) бўлим ходимларининг ўз функционал вазифаларини ташкилий-услубий жиҳатдан 
қандай бажаришини назорат қилиш, шу асосда бўйсунувига қараб вазирлик раҳбариятига, 
бош бошқарма бошлиғига, бошқарма бошлиғига уларни рағбатлантириш ва интизомий 
жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш; 
ж) бўлим ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш ишларини 
ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиниши юзасидан қатъий назорат 
ўрнатиш, ходимларнинг вазифалар тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар 
киритиш, шунингдек, бўлим ваколатига кирадиган вазифаларни ҳал этиш чора-тадбирларини 
белгилаш; 
з) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, 
бўлим фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил 
қилиш ва ҳисоботлар тайѐрлаш; 
и) ўз йўналиши бўйича яратилаѐтган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
тайѐрлашда фаол иштирок этиш, бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи гуруҳ 
ишларига мутахассисларни жалб қилиш; 
к) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари рейтигини 
аниқлаш жараѐнида иштирок этиш, вазирлик тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар 
билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг дастурий материалларини ўзлаштиришни, баҳолашнинг 
рейтинг тизимини татбиқ этиш; 
л) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-
методик қўлланмаларни нашрга тайѐрлаш, уларнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб 
чиқиш ва ижара тизимига киритилган дарсликлар билан таъминланишини мувофиқлаштиб 
бориш, умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни 


166 
яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга 
таклифлар киритиш; 
м) ўз йўналиши бўйича мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга оид таълим-
тарбия жараѐнига янги педагогик технологияларни жорий этиш, тажриба алмашиш 
мақсадида ўрнатилган тартибда ривожланган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар 
билан алоқа ўрнатиш, илғор педагогик технологияларни таълим жараѐнига татбиқ этиш 
борасида семинар, кўрик-танлов ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, мактабгача таълим 
муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини 
ишлаб чиқишда иштирок этиш, мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник 
базасини мустаҳкамлаш бўйича вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш, мактабгача 
таълим мутахассисларининг касбий маҳоратини ошириш чора-тадбирларини белгилаш ва 
уни амалга оширишни назорат қилиш, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 
мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилишини назорат қилиш, 
республикадаги мактабгача ѐшдаги тарбияланувчилари бўлган меҳрибонлик уйлари ишини 
ўрганиш, уларга услубий ѐрдам бериш; 
н) ўз йўналиши бўйича олий педагогик таълим, халқ таълими ходимларини қайта 
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг 
тегишли йўналишлари бўйича олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш; 
о) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим тизимида “Миллий 
истиқлол ғояси ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва 
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишида иш юритиш, маънавий-ахлоқий, 
тарбиявий ишларни ташкил этиш, диний ақидапарастлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни 
олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга 
ошириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла ва оилалар билан ишлаш, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича 
комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими тизимида амалга оширилишини 
таъминлаш, вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида 
жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, 
унинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш; 
п) ўз йўналиши бўйича Халқ таълими муассасаларининг таълим-тарбия жараѐнига 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрнатилган тартибда хорижий грант 
ва инвестицияларни ахборот-коммуникация технологиялари ва масофали ўқитишга жалб 
қилиш, ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва уни 
оммалаштириш, таълим муассасалари ўқув жараѐнини автоматлаштиришга ѐрдам бериш; 
р) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи 
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари 
билан ҳамкорликда хорижий давлатлар таълим вазирликлари, элчихоналари давлат ва 
нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини аниқлаб, шу 
асосда вазирлик тизимидаги халқ таълими бошқарув органлари, муассасалари ва Республика 
ташкилотларига амалий ѐрдам бериш, таълим соҳасида ҳамкорлик масалаларини амалга 
ошириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқишни муҳокама қилиш учун чет эллик вакиллар 
билан учрашув, семинар-тренинглар ўтказишни ташкиллаштириш, хорижий давлатлар 
элчихоналари, ваколатхоналари, ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаѐтган тадбирлар, 
янги тузилаѐтган ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларининг мазмун-моҳияти, мақсадларини 
мутахассислар билан ҳамкорликда чуқур таҳлил этган ҳолда амалга ошириш, халқ таълими 
ходимларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юборишни ташкиллаштириш, уларга 
сафар олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ белгилашда, унинг мазмунли ва самарали 
ўтишини таъминлашда кўмаклашиш; 


167 
с) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда 
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
377. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришни; 
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар 
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
г) бўлим ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини 
назорат қилишни; 
д) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот тизимини 
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув 
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият 
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни; 
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари, 
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
378. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish