157
364. Лавозим вазифалари:
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан
тегишли таклифлар киритиш;
б) ўз йўналиши бўйича бўлим фаолияти билан боғлиқ статистик маълумотларни
йиғиш, умумлаштириш, бошқарма ва бўлим бошлиғи ҳузуридаги ишлаб чиқариш
мажлиси
муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар тайѐрлаш;
в) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув
адабиѐтларини яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
таклифлар киритиш, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил
этиш туман (шаҳар) бўлимларидан шаҳодатнома, гувоҳнома ва синф журналларига
буюртмалар йиғиш ва уларни буюртмаларга асосан тақсимлаш;
г) ўз йўналиши бўйича умумтаълим муассасалари, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган
давлат ихтисослаштирилган мактаблари ва мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасидаги
халқаро ва республика фан олимпиадаларини ташкил этишда ѐрдам бериш;
д) таълим тизимини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқ
таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар)
бўлимларига етказиш ва унинг ижро назоратини олиб бориш;
е) ўз йўналиши бўйича халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва
ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг фаолиятини ўрганиш ҳамда камчиликларни
бартараф қилиш юзасидан амалий ѐрдам бериш;
ж) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
хузуридаги
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими
тизимида амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан
ҳамкорликда маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида
семинар-тенинглар ташкил этиш,
халқаро ташкилотлар томонидан таълим соҳасида олиб борилаѐтган профилактик дастур ва
лойиҳаларда иштирок этиш, ўқувчилар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик
ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш
бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот
ишларини юритиш, мактаб ўқувчиларининг
баҳорги, ѐзги, кузги, қишки дам олишларини режалаштириш ва уларни мазмунли
ўтказилишини ташкил қилиш;
з) ўз йўналиши бўйича доимий равишда халқ таълими муассасалари фаолиятини
методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларидан куз-қиш мавсуми бўйича
вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида электр энергиясига,
табиий газга ва тоза
сувга бўлган эҳтиѐжи таъминланиши тўғрисида, таълим муассасалари бино ва
иншоотларидан фойдаланиш меъѐрлари (ѐнғинга қарши, санитария-гигиена, экологик ва
бошқалар)ни тўлиқ бажарилиши устидан назорат олиб бориш ҳақида, таълим муассасаларида
олиб борилаѐтган қурилиш-таъмирлаш ишлари тўғрисидаги маълумотларни
умумлаштириш
ва бошқарма бошлиғига тақдим этиш;
и) ўз йўналиши бўйича таълим муассасалари учун харид қилинадиган жиҳозларнинг
жойларга етказиб берилиш аҳволи бўйича мониторинг олиб бориш, “Ўқув-таълим таъминот”
Давлат унитар корхонаси орқали 1-синф ўқувчиларини бепул ўқув қуроллари, кам
таъминланган оилаларнинг 1-9 синф ўқувчиларини қишки иссиқ кийим-бош билан
таъминланиши, таълим муассасаларини кўмир, суюқ ѐқилғи лимитларини белгиланган
муддатларида берилиши бўйича маълумотларни йиғиш ҳамда умумлаштирган ҳолда
бошқарма бошлиғига тақдим этиш;
к) ўз йўналиши бўйича болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқув жараѐни ва
меҳнат интизомини назорат қилиш, уларнинг ўқув жараѐни учун зарур бўлган ўқув
қўлланмалар, нота ва материаллар билан таъминланиш даражаси юзасидан мониторинг олиб
158
бориш, уларни моддий-техник базасини ўрганиш бошқарма бошлиғига тегишли таклифлар
киритиш, вазирлик томонидан ўтказиладиган мусиқа ва санъат йўналишидаги Республика ва
ҳалқаро танловларини ташкиллаштиришда амалий ѐрдам кўрсатиш, мактаб ѐшидаги
болаларни мусиқа ва санъат соҳасига қамраб олиш хусусида тарғибот-ташвиқот
ишларини
олиб бориш;
л) ўз йўналиши бўйича ҳужжатлар ижросини ва топшириқларнинг бажарилишини
кузатиб бориш, ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва
ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритиш, ижро интизомининг
жорий (ҳар кунлик) ва ҳар ойлик таҳлилини ўтказиш ва улар тўғрисидаги эслатмалар
юбориш, ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатларни
шакллантириш ва улар тўғрисида бошқарма бошлиғи ўринбосарига ахборот бериш;
м) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
365. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
в) мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва олий таълим тизимини ривожлантириш
манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро
ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
г) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида мусобақалар, кўрик-
танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
366. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: