163
режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларда белгиланган тадбирларнинг
сифатли
бажарилишини назорат қилиш;
д) республикадаги мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим ва илмий
тадқиқот тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва маҳаллий ҳокимият
органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда хорижий
давлатларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари
билан ўз йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
е) ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уюшган жиноятчилик, коррупция, гиѐҳвандлик
ва бошқа зарарли иллатлардан сақланиш, уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича
кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш;
ж) вилоят миқѐсидаги кенг кўламда турли хил тарбиявий ишлар, ўқувлар,
семинар-
тренинглар, конференциялар, суҳбат, учрашув ва кўрик-танловларни режалаштириш ҳамда
уларнинг бажарилиши сифат ва самарадорлиги устидан назорат қилиш;
з) таълим муассасалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари,
ахборот-ресурс марказлари ҳамда синф раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш
чора-тадбирларини белгилаш;
и) бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликнинг бошқа
бошқармалари томонидан тайѐрланган буйруқ, кўрсатма ва ҳужжатларни кўриб чиқиш;
к) ўз ваколати доирасида бошқарма ходимларига берилган топшириқларнинг
бажарилишини назорат қилиш, ходимларнинг касбий, методик ва илмий салоҳиятини
ошириш ишларини ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишларини
назорат қилиш,
шунингдек, бошқарма ваколатига кирадиган вазифаларни амалга ошириш
чора-тадбирларини белгилаш;
л) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш,
бошқарма фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил
қилиш ва ижро интизомини доимий назорат қилиш;
м) ўз йўналиши бўйича яратилаѐтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
тайѐрлашда
фаол иштирок этиш, бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи
гуруҳлар ишларига мутахассисларни жалб қилиш;
н) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари, Республика
тасарруфидаги ташкилотлар билан биргаликда вазирлик номенклатурасига кирадиган
лавозимларга номзодларни танлаш, вазирликнинг ходимларга бўлган эҳтиѐжларини аниқлаш,
кадрларни жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг
касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда
истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш;
о) ўз йўналиши бўйича давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни
расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;
п) ўз йўналиши бўйича ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари раҳбар кадрлари
билан ишлаш, уларнинг малакаси ва касб даражасини ошириш, шунингдек, педагог
ходимларга бўлган эҳтиѐжни аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъѐрий хужжатлар
тайѐрлашни ташкил этиш ва уларни кўриб чиқиш учун вазирлик ҳайъати ва раҳбариятига
таклифлар киритиш;
р) ходимларнинг ўз функционал вазифаларини ташкилий-услубий жиҳатдан қандай
бажаришини назорат қилиш, шу асосда вазирлик раҳбариятига уларни рағбатлантириш ва
интизомий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли таклифлар киритиш;
с) бошқарма бошлиғи ваколати доирасида бошқарма ходимлари ўртасидаги вазифалар
тақсимотига заруриятга қараб тегишли ўзгартиришлар киритиш, иш тақсимоти асосида
бошқарма ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
164
т) ўз йўналиши бўйича Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари
фаолиятини қонун ҳужжатларига асосан тўғри ташкил этилишида ҳудудий назоратни олиб
бориш, уларга услубий ѐрдам бериш ва мазкур таълим муассасаларда таълимни
ривожланиши ҳамда ташкил этилишини мувофиқлаштириш;
у) ўз йўналиши бўйича раҳбариятга таълим муассасаларининг моддий-техник
базасини мустаҳкамлаш бўйича
ускуналар, ўқув қуроллари ва мусиқа асбоблари билан
жиҳозлаш борасида тегишли таклифлар киритиш, шунингдек янги ўқув биноларини қуриш,
капитал реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, таълим объектларида олиб
борилаѐтган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
ф) ўз йўналиши бўйича болалар спорти иншоотларини тасарруфга олиш ва
тасдиқланган меъѐрларга асосан уларни спорт жиҳоз ва анжомлари билан таъминлаш,
молиялаштириш, улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш, ўқувчи-ѐшлар ўртасида
жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларни
ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш,
умумлаштириш ва уларни оммалаштириш, Республика миқѐсида бўлиб ўтадиган
спорт
мусобақаларини юқори савияда ўтказиш мақсадида жисмоний тарбия услубчилари билан
ўқув-методик йиғилишлар, анжуманлар, семинарлар ўтказиш;
х) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
374. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар
фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли
бажарилишини назорат қилишни;
д) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот тизимини
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
375. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.